Энергия менежментининг тушунчаси ва ахамияти
Электр энергия сарфини меъёрлаш
Download 1.12 Mb.
|
Энергия менежментининг тушунчаси ва ахамияти
Электр энергия сарфини меъёрлаш
Республикамиздаги электр тармоқларда электр энергия исрофларини камайтириш долзарб масала бўлиб қолмоқда. Бу муаммони ҳал қилиш учун электр энергия сарфини ҳисобга олиш ва меъёрлаш, ҳақиқий исрофларни аналитик усулларда аниқлаш, реактив қувватни компенсация қилиш, тармоқларда салт ишлаш режимларини камайтириш масалалари ечилади. Қишлоқ ва сув хўжалиги объектлари, жумладан насос станциялари истеьмолчилари асосан 110, 35, 10 (6), 0.4 кВ кучланишли тармоқлардан таъминланади. Бундай тармоқлар турли узунликда ва турли кесим юзали симларда бажарилган бўлиб, турли юклама миқдорида ишлаб туради. Электр энергиясини маълум масофага узатишда унинг бир қисми охиригача етиб бормайди, исроф бўлади. Бу исрофлар объектив характерда бўлиб, биз уни фақат камайтириш чораларини кўришимиз мумкин.Чораларни ишлаб чиқишда электр энергия исрофларининг турларини ва уларга таъсир этувчи омилларни аниқлаб олишимиз керак бўлади. Электр тармоқларда электр энергия исрофларини аниқлаш ва унинг меъёрларини ўрнатиш учун уч хил усул қўлланилади. Биринчиси усулда объектда кўп йиллик статистик маълумотлар тўпланиб, тахлил қилиниб исрофларнинг ўртача қийматлари аниқланади. Бунда етарли аниқлик бўлиши учун узоқ муддат кузатувлар олиб бориш керак бўлади. Иккинчи усулда объектнинг алоҳида участкаси олиниб унда меъёрий кузатувлар олиб борилади, яъни натижалар тажриба усулида олинади. Бу ҳолда қўшимча тажрибалар ўтказиш учун қўшимча сарф ҳаражатлар зарур бўлади. Тажрибаларда барча воситалар ва назорат-ўлчов асбоблари тармоқ стандартлари талабларига жавоб бериши керак. Электр тармоқларда энергия исрофларини аниқлашда уларнинг турлари, характери ва исрофлар миқдорига таьсир этувчи турли омилларни ҳисобга олиш зарур. Электр энергиясини истеъмолчига узатишда унинг бир қисми йўлда йўқолади. Бу исрофлар объектив характерда бўлиб, биз уларни камайтириш чораларини кўрамиз. Электр энергиясини камайтириш тадбирларини ишлаб чиқишда исрофлар турлари ва уларга таъсир этувчи омилларни аниқлаб олишимиз керак бўлади Электр энергия исрофларини аниқлашда унга таъсир этувчи барча омилларни ҳисобга олиш мураккаб бўлиб, олинган натижаларнинг аниқлилик даражасини таъминлай олмайди. Реал тармоқдаги электр энергия исрофларини аниқлаш тармоқ системаси ва конструкцияси хусусиятлари ва юкламаларнинг тармоқ бўйлаб тақсимланиш характерини ҳисобга олган: тармоқ бўйлаб юклама миқдорининг тақсимланиш коэффициенти - кю.т, тармоқнинг ўртача узунлигига нисбатан фарқланиши - кl , бош участкаларда ток зичлигининг турлича бўлиши – кj , фазалардаги юкламаларнинг турличалиги (ток носимметрияси) - кнс, тармоқнинг магистрал тармоқ узунлиги билан бир, икки, уч фазали тармоқлар симларининг узунлиги нисбатлари - км коэффициентларни киритиш билан амалга оширилиши ҳисоблар натижаларини аниқлигини оширади. Электр энергия исрофлари миқдори асосан тармоққа уланган истеъмолчилар юкламаси миқдори ва тармоқ қаршилиги билан аниқланади, лекин реал исрофларни хисоблаш учун юкламаларни тармоқ бўйлаб тақсимланишини, тармоқ участкаларидаги фазалар носимметриясини, тармоқдаги фазалар сонини, тармоқ симларининг қаршилигини (узунлиги ва кўндаланг кесим юзаси, материали) ҳисобга олиш муҳим ўрин тутади. Жахон ҳамжамиятида руй бераётган иқтисодий глобаллашув бугунги кунда ресурслар жумладан энергетик ресурслардан самарали фойдаланишмуаммоси нафақат иқтисодий, ба лки сиёсий аҳамиятга эга ва буни долзарб вазифалар даражасига кўтарди. Ўзбекистон бой энергетик ресурсларга эга мамлакат бўлиб, бугунги кунда ички эхтиёжларимизнигина қондириб қолмай экспорт потенциалига ҳам эга эканимизни номоён қилмоқда. Табиий энергоресурслар қайта тикланмайдиган ва тикланувчан турларга бўлинади. Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи электр станциялар қуввати 12357,6 Мвт бўлиб, унинг 85,9% иссиқлик электр станцияларга тўғри келади Иссиқлик электр станцияларида ёкилғи турларидан энг кўп фойдаланиладиган газ бўлиб, унинг ёкилғилар умумий балансидаги улуши 86,7% ни ташкил қилади.. Аграр соҳа ишлаб чиқариши республика иқтисодий тармоқлари бўйича истеъмол қилинаётган электр энергиясининг катта қисмини (30,8%дан ортик) истеъмол қилади. Республика энергетикаси тизимида бугунги кунда фойдаланиб келинаётган энергетик ресурслар асосан газ, мазут, кўмир ҳисобланади. Унча катта бўлмаган миқдорда электр энергия гидроэлектростанцияларида ишлаб чиқилади. Юқоридаги энергетик ресурслар бугунги кунда республикамиз эхтиёжини тўла қондириб келаётган бўлсада уларнинг захиралари тўлиб бориши бир неча ўн ва юзлаб йилларни талаб этишини инобатга олганимизда ушбу ёкилғи ресурсларни тежаб ишлатиш ва улар ҳисобига ишлаб чиқарилаётган электр энергиядан самарали фойдаланишмасаласи муҳим давлат сиёсати даражасидаги муаммолардан бир эканлигини тушиниш қийин эмас Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling