Энергия менежментининг тушунчаси ва ахамияти


Анъанавий ва ноанъанавий энергия манбалари ва электр станциялари


Download 1.12 Mb.
bet3/6
Sana19.04.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1365273
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Энергия менежментининг тушунчаси ва ахамияти

Анъанавий ва ноанъанавий энергия манбалари ва электр станциялари

Бунга асосий сабаб, Ер шароитида мавжуд энергия манбалари хом ашё захираларининг тугаб бораётганлиги ҳамда инсониятнинг энергия манбаларига бўлган эҳтиёжининг ортишидир. Шунинг учун ҳозирданоқ бу долзарб масала, яъни келажак энергетикаси муаммо ва ечимларини ўрганиб бориш давр талабидир. Таълим жараёнида, хусусан, физика таълимида ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари фундаментал ва амалий асосларини шакллантириб бориш зарурияти мавжуддир.


Ушбу энергия манбалари турларини физика таълими жараёнида шакллантиришда баъзи бир методик кўрсатмалар, тавсиялар, янги педагогик ва ахборот технологиялари асосида дарс технологик хариталарини ишлаб чиқиш фойдадан ҳоли эмас.
Биз, ушбу мақолада, олий таълим муассасалари физика таълимида ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларига доир билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишда фанлар интеграциясидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиб чиқдик. Мақолада физика, математика, кимё ва экология фанлари (табиий ва аниқ фанлар) интеграциясидан фойдаланиб, ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари турлари тўғрисида билим ва кўникмаларни шакллантириш бўйича баъзи бир маълумотлар тавсия этилди. 1-жадвалда ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларига доир мавзулар ҳамда табиий ва аниқ фанлар интеграциясидан фойдаланиш имкониятлари келтирилган.
Жадвалдан кўриниб турибдики, ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари турларига доир мавзуларни ўзлаштиришда табиий ва аниқ фанлар интеграциясидан (физика, математика, кимё ва экология) фойдаланиш жуда катта имкониятларга эга экан. Хусусан, «Қуёш фотоэнергетикаси элементар тушунчалари» мавзусини ўзлаштиришда ҳар бир фаннинг ўз ўрганиш, тадқиқ қилиш метод ва усуллари бўлиб, бу ерда ўрганилувчи «Объект» битта ҳисобланади. Шунингдек, қуёш энергиясини ҳосил қилиш ва ундан фойдаланишда назария ва амалиёт нақадар бирбирига мос келишини тушунтиришда ҳам табиий фанлар интеграциясининг роли беқиёсдир.
Таълимда интеграцияни амалга ошириш ҳам иқтисодий, ҳам педагогик, шунингдек, гигиеник ва физиологик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, фанлар интеграцияси натижасида ўқув-билиш жараёнининг самарадорлик даражаси ортади.
Давлат таълим стандарти (ДТС) талаблари асосида ўқув режада ўқув фанлари миқдорини кўпайтириш талабанинг билим даражасини оширишда ижобий натижа бермаслиги аниқ. Бунда қуйидаги омиллар намоён бўлади:

  1. ўқув фанлари кўпайган сари талабаларга тақдим этиладиган предметлар тарқоқлашади;

  2. ўқув қўлланма ва дарсликлардаги такрор материаллар миқдори ортади;

  3. талабанинг ижтимоий тажрибасига кирмай қолаётган билим ва тушунчалар кўпаяди.

Фанлар интеграциясидан фойдаланиб таълим беришда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш керак:

  1. Умумкасбий ва ихтисослик фанлари ўқитувчилари фанлар интеграцияси асосида ўқитиш учун маъруза, семинар, лаборатория ва амалий машғулотларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда методик ишланмалар тайёрлаши.

  2. Умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитишда фан-техника тараққиётини ҳисобга олган ҳолда интеграцион материалларни танлаш, умумлаштириш, мантиқий кетма-кетлик асосида тизимлаштириш ишларини амалга ошириш.

  3. Фанлар интеграцияси асосидаги дарс ишланмалари, ўқув-методик қўлланма, кўргазмали иллюстрацион дидактик материаллар, намойишли тажрибалар учун техник воситалар, кўргазмали қуролларнинг ижобий ва салбий томонларини ўрганиш.

Олий таълим муассасаларида физика йўналиши талабалари учун «Гелиотехника ва ноанъанавий энергия манбалари» талаба танлов фани мавжуд бўлиб, ушбу фанни ўқитишда юқорида келтирилган фанлар интеграциясидан фойдаланиш имкониятлари педагогик тажриба-синовга татбиқ этилди. Педагогик тажриба Термиз давлат университети физикаматематика факультети, 5140200 – физика йўналиши 1-2-3-курсларида 2015 йилнинг апрель-май ойларида ўтказилди ва таҳлил қилинди.
Педагогик тажриба натижасида фанлар интеграциясининг қуйидаги ижобий томонлари аниқланди:

  1. Умумкасбий фанларни ихтисослик фанларига оид интеграцион билимлардан фойдаланиб ўқитишнинг жуда кенг имкониятлари мавжуд экан.

  2. Умумкасбий ва ихтисослик фанларини интеграцион билимлар ёрдамида ўқитиш талабалар учун анча қизиқарли, тушунарли бўлар экан.

  3. Умумкасбий ва ихтисослик фанлари бошқа табиий ва гуманитар фанлар билан маълум миқдорда интеграциялашган экан.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, фанлар интеграциясидан фойдаланиб аниқ ва табиий фанларни ўқитиш дарс самарадорлигини бир неча баробар оширар экан. Айниқса, бирор ҳодиса ёки жараён тўғрисида етарлича билим, тушунча ҳосил бўлиши билан биргаликда, уларнинг моҳиятини тўлиқ тушуниш, англаш, нисбатан аниқ ва ҳар томонлама чуқур ўрганиш имконияти пайдо бўлар экан
Фанлар интеграциясидан машғулотларда фойдаланиш натижасида:

  • талабаларнинг фанларга қизиқиши ортади;

  • талабалар оламнинг моддий бирлиги, табиатдаги уйғунлик, жамиятнинг комплекс муам моларини осон билиш ва ҳал этиш мумкинлигини англаб етадилар;

  • талабалар бошқа фанлардан олган билимларини синтезлаш, умумлаштириш кўникмасига эга бўлишларига имкон яратилади;

  • талабаларнинг ўз устида мустақил ишлашлари, ижодий қобилиятларини ривожлантиришлари учун шароит яратилади;

  • талабаларнинг билимлари чуқурлашад и, дарс самарадорлиги ошади.

Демак, олий таълим муассасаларида талабаларга фанлар интеграцияси асосида таълим берилса, талабалар ўрганаётган мавзуси доирасида «комплекс» билимларга эга бўлишар экан.



Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling