Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Инфрақизил нурли горелкалар билан иситишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12-боб. Шамоллатиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
3-§. Инфрақизил нурли горелкалар билан иситишга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
133. Полга ўрнатиладиган инфрақизил нурли горелкага эга кўчма қурилмалар барқарор асосга эга бўлиши керак. Горелканинг нурланиш юзасидан газ баллонларига, ёнувчан материаллардан ясалган тузилмаларга, электр жиҳозларигача бўлган масофа горелкадан фойдаланиш ҳужжатларига мос келиши керак, лекин 1 m дан кам бўлмаслиги лозим. 134. Инфрақизил нурли горелкаларни ишлатишда қуйидагилар тақиқланади: а) горелка ўчган ҳолатларда газ таъминотини тўхтатадиган автоматик қулф билан жиҳозланмаган қурилмалардан фойдаланиш; б) табиий шамоллатиш ёки ҳаво алмашинувининг мос келадиган даражаси бўлган сунъий шамоллатиш мавжуд бўлмаган хоналарда, шунингдек, ертўлада ёки цоколь қаватларда фойдаланиш; в) горелкани шикастланган керамика ва кўзга кўринадиган олов «тиллари» билан ишлатиш; г) хонада газ ҳиди бўлганда ишлатиш; д) захира баллонларини ишлаётган горелка яқинида сақлаш; е) газ баллонлари ёнида очиқ оловдан фойдаланиш. 135. Очиқ жойларда ишлаш вақтида (иш жойларини иситиш, нам жойларни қуритиш учун) шамолга чидамли горелкалардан фойдаланиш керак. 12-боб. Шамоллатиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари 136. Ҳаво ўтказгичларидаги оловни тўхтатувчи қурилмалар (заслонка, шибер, клапан ва бошқалар), автоматик ёнғин ўчириш ёки ёнғин сигнализацияси қурилмаларини шамоллатиш тизими билан блокировка қилиш мосламалари, ёнғин вақтида шамоллатиш тизимини автоматик равишда ўчириш мосламалари доимо соз бўлиши ва белгиланган вақтда текшириб турилиши керак. 137. Шамоллатиш ва совитиш тизимларидан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади: а) шамоллатиш тизими камераларининг эшикларини очиқ ҳолда қолдириш; б) ҳаво тортиш каналларини, туйнук ва панжараларни беркитиш; в) ҳаво ўтказгичларга газ иситиш асбобларини улаш; г) ҳаво ўтказгичларда йиғилиб қолган ёғ қатламлари, чанг ва бошқа ёнувчи моддаларнинг қолдиқларини ёқиш; д) оловни тўхтатувчи қурилмаларни ўчириш ва олиб ташлаш; е) ҳаво қувурлари ва уларнинг уланишлари яхлитлигини бузиш. 138. Шамоллатиш камералари, циклон, фильтрлар, ҳаво ўтказгичлар объект раҳбари томонидан белгиланган муддатларда ёнувчи чанг ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланиши керак. Портлаш ва ёнғин хавфи бўлган хоналарнинг шамоллатиш тизимларини хавфсиз усул билан тозалаш тартиби объект раҳбари томонидан ишлаб чиқилган бўлиши керак. 139. Ёниш ва портлаш хавфи мавжуд хоналардаги технологик ускуналарни гидрофильтри, қуруқ фильтри, чанг ушлагич ва бошқа шамоллатиш (аспирация) қурилмалари носоз ёки ўчирилган бўлса ишлатишга йўл қўйилмайди. 140. Ёнувчи чанг, тола ва бошқа чиқиндиларни чиқариб ташловчи вентиляторга бегона жисмлар тушишининг олдини олиш мақсадида уларнинг олдига тош ушлагич, темир парчаларини ушлаб қолиш учун эса магнитли ушлагичлар ўрнатилиши лозим. 141. Маҳаллий ҳаво сўриш тизимлари ва пневматранспорт қувурларида уларни вақти билан кўздан кечириш, тозалаш ва ёнғин содир бўлганда уни ўчириш учун махсус туйнуклар бўлиши лозим. Назорат қилиш туйнуклари бир-биридан 15 m узоқ бўлмаган масофада жойлашиши керак, бундан ташқари тростниклар, бурилишлар, девор ва тўсиқлар оралиғидан ўтувчи жойларга ҳам ўрнатилиши керак. 142. Чангдан тозаловчи машина ва агрегатлардаги ҳаво тозалаш фильтрлари алоҳида хоналарда ўрнатилиши лозим. 143. Рециркуляцияда, ускунадан чиқариладиган чангланган ҳаво фильтрлар орқали икки босқичли тозалашдан ўтказилиши лозим. Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling