Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Бошқа турдаги муҳандислик асбоб-ускуналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари


Download 482.13 Kb.
bet17/80
Sana18.06.2023
Hajmi482.13 Kb.
#1592771
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   80
Bog'liq
ЁХК 649 201020

13-боб. Бошқа турдаги муҳандислик асбоб-ускуналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
144. Носоз газ асбобларидан фойдаланиш, газ асбоблари ва газ қувурларининг жўмракларини очиқ ҳолда қолдириш, газ асбобларидан 50 sm яқинликда мебеллар ва бошқа ёнувчи жиҳозлар ва буюмларни қўйиш ёки ўрнатиш мумкин эмас.
145. Ёнғин ва ёнғин-портлаш хавфи бўлган суюқликларни канализация тизимига тўкишга (шу жумладан, авария ҳолатларида ҳам) рухсат этилмайди. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ишлатиладиган объектларнинг канализация қувурларига ўрнатилган гидрозатворлар доимо соз ҳолатда бўлиши лозим.
146. Ахлатлар ҳамда кийим ўтишига мўлжалланган қувурларнинг (йўлларнинг) клапанлари зич ёпилиши лозим.

IV бўлим. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар
14-боб. Ёнғин ҳақида хабар бериш ва ёнғинни ўчириш техник воситаларини сақлаш
147. Объектда буйруқ (фармойиш) асосида ёнғинга қарши автоматика, тутунга қарши ҳимоя тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантирувчи қурилмаларни ишлатишга жавобгар шахслар тайинланиши керак.
148. Ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ўчириш қурилмалари, тутундан ҳимоялаш, одамларга ёнғин ҳақида хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда режали-огоҳлантирув таъмирлаш бўйича регламент ишлари, мослама ва қурилмаларни ишлаб чиқарган корхонанинг техник ҳужжатлари ва таъмирлаш ишларининг ўтказиш муддатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган йиллик иш режаси асосида амалга оширилади. Техник хизмат кўрсатиш ва режали-огоҳлантирув таъмирлаш ишлари, корхонада қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ва даврий тайёргарликдан ўтган ходимлар ёки шартнома бўйича махсус лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан амалга оширилади.
Ускуна ва мосламаларни ўчириб қўйиш йўли билан (алоҳида линия, ташвишгоҳ) таъмирлаш ёки техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга ошириладиган даврда объект раҳбари бино, иншоот, хона, технологик ускуналарнинг ёнғиндан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириши керак.
149. Ёнғин автоматика мосламаларига, тутунга қарши ҳимоялаш тизимларига, одамларни ёнғиндан огоҳлантиришга объект мутахассислари томонидан техник хизмат кўрсатишни амалга оширишнинг имкони бўлмаган тақдирда, қурилмаларни ишга туширгандан кейин 30 кун ичида ушбу фаолият тури бўйича лицензияга эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилотлар билан уни амалга ошириш бўйича шартнома тузиш керак.
Ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимларига техник хизмат кўрсатиш шартномаси бекор қилинганда, корхона раҳбари 24 соат ичида шартномалар бўйича туман (шаҳар) Фавқулодда вазиятлар бўлимини ёки объектга хизмат кўрсатадиган фавқулодда вазиятлар бўлинмаларини хабар қилиши шарт.
150. Ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш қурилмаларига жавобгар шахс қуйидагиларни:
а) ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш мосламаларини ишчи ҳолатда ва ишга яроқли тарзда сақланишини;
б) ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатилиши ва таъмирланилишини назорат қилишни;
в) хизмат кўрсатиш (агар мавжуд бўлса) ва корхонанинг тезкор ходимларини тайёрлаш, шунингдек, ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизими қурилмалари билан ҳимояланган биноларда ишлайдиган ишчилар учун кўрсатмалар берилишини;
г) ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш қурилмаларидан фойдаланиш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларнинг юритилишини тизимли равишда назорат қилишни;
д) давлат ёнғин назорати органларини ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш қурилмалари ишга тушишининг барча ҳолатлари ва ишламай қолиши тўғрисида хабардор қилинишини;
е) ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш қурилмаларининг ишлаши пайтида аниқланган камчиликларни тезда бартараф этиш чоралари кўрилишини;
ж) шикоятларни тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига (зарур ҳолларда) ўз вақтида тақдим этилишини;
з) ёнғин автоматика мосламалари, тутунга қарши ҳимоялаш тизимлари, одамларни ёнғиндан огоҳлантириш қурилмалари техник ҳужжатларининг тўлиқ тўплами мавжудлиги ва сақланишини таъминлаши керак.
151. Диспетчерлик пункти (ёнғин ўчириш пости) хонасида кўринадиган жойга қуйидаги ҳужжатлар жойлаштирилиши керак:
а) ёнғин тўғрисида сигналларни қабул қилганда ва ёнғин автоматика мосламалари (тизимлари) носозлигида тезкор (навбатчи) ходимларнинг ҳаракатлари тартиби тўғрисида;
б) ёнғинга қарши сув таъминоти тизимларининг умумий схемаси;
в) ўчириш воситасини узатиш йўналишлари ва уни ишга тушириш усули кўрсатилган автоматик ёнғин ўчириш мосламаларининг принципиал схемаси;
г) ёнғин автоматикаси билан ҳимояланган бинолар рўйхати;
д) ёнғиндан ҳимоя қилишнинг техник воситаларидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар;
е) авария ва махсус хизматларнинг, корхона раҳбарлари ва масъул шахсларнинг манзили ва телефон рақамларининг рўйхати.
Ушбу ҳужжатлар, қабул-назорат мосламаларидан сигналлар қабул қилинган ҳолларда навбатчиларнинг ҳаракатлари тўғрисидаги йўриқномадан ташқари ёнғин пости хонасида махсус папкада сақланиши мумкин.
Диспетчерлик пункти (ёнғин ўчириш пости) телефон алоқаси ва ишчи ҳолатдаги фонарлар (камида 3 дона) билан таъминланган бўлиши керак.
152. Ёнғин ўчириш пости, насос станциялари ва ёнғинни ўчириш станциялари хоналаридагида телефон ва (ёки) радио алоқа воситалари ишчи ҳолатда бўлиши керак. Телефонларни тармоқдан узиб қўйиш тақиқланади.
153. Ёнғинга қарши техник ҳимоя воситаларини бўяш, шунингдек, уларнинг жойлашганлигини кўрсатадиган белги (символлар) амалдаги техник норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.
154. Турар жойлар ва ётоқхоналар хоналарининг ижарачилари, ҳамда эгалари хоналардаги ёнғиндан огоҳлантирувчи воситаларни ишга яроқли ҳолда сақлашлари шарт.
155. Турар жой эгалари ёнғинни ўчириш мосламасини ишлаб чиқарувчининг (паспорти) талабларига мувофиқ сақлаши ҳамда йилига икки маротаба ёнғин ўчириш қурилмаларининг шланглари механик шикастланишини визуал ва сув юбориш орқали текшириши шарт.
156. Ёнғин ҳакидаги хабарни қабул қилиш-назорат мосламалари ёнғин ҳақида сигналларни қабул қилишга ва ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хабар беришга маъсул бўлган шахсларнинг (навбатчиларнинг) куну тун доимий бўладиган хоналарига ўрнатилиши керак.
157. Ёнғиндан хабар берувчи воситалар (кейинги ўринларда — ёнғин хабарлагичлари) ҳар доим тоза туриши керак. Ҳимояланган хоналардаги таъмирлаш ишлари давомида ёнғиндан хабар берувчи воситаларни сувоқ, бўёқ ва оҳакдан ҳимоя қилиш керак. Таъмирлашни тугатгандан сўнг ҳимоя воситалари ечилиши керак.
158. Носоз ёнғин хабарлагичлар ўрнига бошқа турдаги ёки иш принципи бошқача бўлган ёнғин хабарлагичларини ўрнатиш, шунингдек, улар бўлмаганда шлейф блокини туташтириш тақиқланади.
159. Корхонада ёнғиндан хабар берувчи воситаларнинг захираси ўрнатилганлар сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўлиши керак.
160. Ёнғин сигнализацияси тизимининг ёнғин хабарлагичлари ва ёнғинни автоматик ўчириш қурилмаларининг қўзғатувчилари ҳимояланадиган хонага ўрнатилишда унинг барча нуқталаридаги ёнғинни ўз вақтида аниқлаш имконини таъминлаши лозим.


Download 482.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling