Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-§. Паррандачилик ва чорвачилик объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
2-§. Паррандачилик ва чорвачилик объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
557. Ички (бириктирилган) вакуум-насос, иссиқлик ишлаб чиқариш, олов ёрдамида озуқа пишириш ва иситиш, шунингдек, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида йирик озуқа захирасини сақлаш учун хоналар ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилган бўлиши ҳамда тўғридан-тўғри ташқарига чиқиш жойлари билан таъминланиши керак. 558. Чорвачилик ва паррандачилик учун мўлжалланган биноларда транспорт воситалари, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун цехлар, омборлар ва автотургоҳларни ташкил этиш, шунингдек, хўжаликка техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш тақиқланади. Чорвачилик ва паррандачилик биноларига учқун сўндиргич билан жиҳозланмаган тракторлар, автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги машиналари кириши тақиқланади. 559. Чорвачилик учун мўлжалланган биноларнинг дарвозалари ва эшиклари фақат ташқарига очилиши ҳамда тўсиб қўйилмаган бўлиши керак. Дарвоза ва эшиклар олдидаги барча жойлар ҳар доим қордан тозаланган бўлиши керак. Кириш жойларига остона, зина ва бошқалар ўрнатилишига рухсат этилмайди. 560. Чорва моллари ва паррандаларни сақлаш учун биноларнинг дарвозалари ва эшиклари фақат осон очиладиган зулфинлар ёки илгаклар билан ёпилиши мумкин. Ушбу мақсадлар учун қулфлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. 561. Чорвачилик фермаларида (мажмуаларида) 20 ёки ундан ортиқ бош қорамоллар бўлганда гуруҳли боғлаш усулидан фойдаланиш керак. Боғлаш конструкцияси ёнғин содир бўлганда ҳайвонлар биноларни тезда тарк этишини таъминлаши керак. 562. Жун олиш қурилмасининг бензинли двигателини бинолардан 15 m масофада куруқ ўт ва қолдиқлардан тозаланган жойга ўрнатиш керак. Ёқилғи ва мойлаш материалларини сақлаш ёпиқ металл идишда жун олиш жойидан ва бинолардан 20 m масофада амалга оширилади. 563. Жун олиш жойида бир сменада тўпланадиган миқдордан ортиқ юнглар йиғилиши ҳамда йўлаклар ва чиқиш жойлари тўсиб қўйилиши тақиқланади. 564. Объект раҳбари чорвачилик ва паррандачилик биноларида (агар уларда чорва моллари ва паррандалар мавжуд бўлса) тунги навбатчиликни ташкил этади. 565. Электр брудерларни ўрнатиш ва ишлатишда қуйидаги талабларга риоя қилиш керак: а) иситиш элементларидан тўшама ва ёнувчи буюмларгача бўлган масофа вертикал бўйича камида 80 sm ва горизонтал бўйича камида 25 sm бўлиши керак; б) иситиш элементлари заводда ишлаб чиқарилган бўлиши ва чўғланма зарраларни чиқариши истисно этилган бўлиши керак. Очиқ иситиш элементларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди; в) брудерларни электр энергияси билан таъминлаш тақсимлагичдан мустақил линияларда амалга оширилади. Ҳар бир брудер алоҳида ўчиргичлар билан таъминланган бўлиши керак; г) электр тақсимлаш қутиси электр тизимидан тўлиқ ўчириш мақсадида ўчиргичлар, шунингдек, қисқа туташув, ортиқча юкланиш ва ҳоказолардан ҳимоя қурилмалари билан таъминланиши керак; е) брудер остидаги ҳарорат режими автоматик равишда сақланиши керак. 566. Мобил ультрабинафша ускуналари ва уларнинг электр жиҳозлари ёнувчи материаллардан камида 1 m масофада ўрнатилиши лозим. Электр ва ультрабинафша ускуналарнинг элетр таъминоти симлари пол сатҳидан камида 2,5 m баландликда ва ёнувчи конструкциялардан 10 sm масофада ўтказилиши керак. Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling