Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
36-боб. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Умумий қоидалар 645. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (кейинги ўринларда — АЁҚШ) қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак: а) объект раҳбари томонидан тасдиқланган АЁҚШда юзага келган аварияни бартараф этиш режаси (кейинги ўринларда — АБЭР) ; б) объект раҳбари томонидан тасдиқланган АЁҚШ ҳудудидан одамлар ва транспорт воситаларини эвакуация қилиш режаси; в) АЁҚШ ишчи-хизматчиларининг лавозим йўриқномалари, АЁҚШда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгарларни тайинлаш тўғрисидаги буйруқдан кўчирма; г) ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномалар; д) ёнғинга қарши йўл-йўриқни қайд қилиш журнали. 646. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда ёнувчи газларни сақлаш резервуарларининг тўлдириш даражаси резервуарга ўрнатилган пеногенератор ва бошқа ускуналар жойлашган жойдан келиб чиққан холда техник паспортда кўрсатилган сатҳигача бўлиши, лекин 85 фоиздан ошмаслиги керак. 647. Технологик ускуналар статик электр токидан ҳимояланган бўлиши керак. 648. АЁҚШнинг люклари, эшиклари ва технологик қудуқларининг люк қопқоқлари учқунга хавфсиз бўлиши керак (рангли металлардан тайёрланган ёки учқун ҳосил қилмайдиган прокладкалар билан таъминланган). 649. Сиқилган, суюлтирилган ёки эриган ёнувчи газлар бўлган баллонлар металл шкафларга жойлаштирилиши керак. Шкафлар шамоллатиб туриладиган бўлиши керак. 650. Шламдан тозалаш ишлари якунлангандан сўнг шламларни дарҳол ёнилғи қуйиш шохобчалари ҳудудидан чиқариб ташлаш керак. 651. Ёнилғини қуйиш жараёнида ёнилғи буғларининг рециркуляциясини амалга ошириш учун резервуарнинг деаэрация қувурини беркитиш тақиқланади. 652. АЁҚШ ҳудудида (бино, иншоот ва технологик тизимларда) таъмирлаш ишларини амалга оширишда объект раҳбари тегишли ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаши лозим. 653. Учқун ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида нефть маҳсулотларини ташувчи цистерналар, кўчма ёнилғи қуйиш шохобчаларининг қопқоқ ва пробкаларини бураш махсус калитлар ёрдамида бажарилиши керак. Уларни болғалар, кескичлар ва бошқа воситалар ёрдамида очишга йўл қўйилмайди. 654. Резервуарларни ёнилғи билан тўлдириш фақат ёпиқ усулда амалга оширилиши керак. 655. Ёнилғи буғларининг атроф муҳитга чиқарилиши резервуарларнинг деаэрация қувурларидан ташқари ёки ёнилғиси бўлган автоцистернанинг ҳаво клапанлари орқали амалга оширилиши керак. 656. Ҳар бир автоцистерна нефть маҳсулотларини тўкиш жараёни бошланишидан олдин алоҳида ерга уланиши керак. Ерга улаш мосламасини узишга фақат тўкиш жараёни якунлангандан сўнг рухсат этилади. 657. Бир вақтнинг ўзида автоцистернадан ёнилғи сақлаш резервуарини тўлдириш ва АЁҚШнинг бошқа резервуаридан транспорт воситаларига ёнилғини қуйиш фақат остки клапан билан жиҳозланган автоцистерналар учун алоҳида ўтиш жойи мавжуд бўлган ёнилғи қуйиш шохобчаларига рухсат берилади. 658. Бошқа ёнилғи қуйиш шохобчаларида ёнилғи сақлаш резервуарларини тўлдиришда шохобча ходимлари таркибига кирмайдиган (автоцистерна ҳайдовчиси бундан мустасно) одамларнинг ҳудудда бўлишига йўл қўйилмайди. 659. Ёнилғини автоцистернадан резервуарга тўкиш жараёни автомобилларга ёнгилғи қуйиш шохобчаси ишчилари ва автоцистерна ҳайдовчиси томонидан назорат қилиниши керак. Шу билан бирга, АЁҚШ ҳудудида 2 ва ундан ортиқ автоцистерналарнинг бўлишига йўл қўйилмайди. 660. АЁҚШларнинг пастки клапан билан жиҳозланмаган резервуарларига автоцистерналардан ёнилғини тўлдиришда қуйидагилар бажарилиши лозим: а) автоцистерна учун мўлжалланган ёнилғи қуйиш майдончасида ҳар бири камида 100 L ҳажмли 2 та транспортировка қилинадиган ҳаво-кўпикли ўт ўчиргичларни ўрнатиш ва шай ҳолга келтириш; б) автоцистерна учун мўлжалланган ёнилғи қуйиш майдончасидаги нефть маҳсулотлари билан ифлосланган атмосфера ёғинларини чиқариш учун ариқларни беркитиш ва тўкилган ёқилғини авариявий резервуарга юборувчи қувурни очиш; в) автоцистернани унга мўлжалланган майдончага ўрнатиш ва ерга улаш. Ерга улаш ўтказгичини автоцистернанинг ифлосланган ва бўялган металл корпусларига улашга йўл қўйилмайди. Ҳар бир автоцистерна ундаги нефть маҳсулоти тўлиқ тўкиб олингунча алоҳида ерга уланган бўлиши лозим. 661. Транспорт воситаларига ёнилғи қуйишда қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак: а) мототехника воситалари ёнилғи қуйиш колонкаларига двигателлари ўчирилган ҳолда ўрнатилади, двигателни ишга тушириш ва тўхтатиш ёнилғи қуйиш колонкаларидан камида 15 m масофада амалга оширилади, автомобиллар эса — ўзининг ҳаракати билан; б) ерга тўкилган нефть маҳсулотлари устига қум сепиб қўйилади ёки махсус шимдирувчи восита (адсорбент) билан тозаланади. Шимдирилган қум, адсорбент ва мойланган матолар оғзи маҳкам ёпиладиган металл идишга йиғилиб, иш куни якунлангандан сўг ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилади; в) ёнилғи қуйилаётган транспорт воситаси билан ундан кейинги транспорт воситаси орасидаги масофа камида 3 m, навбатда турган кейинги автомобиллар ўртасида эса камида 1 m оралиқ масофа бўлиши керак. Шу билан бирга, ҳар бир транспорт воситаси шохобча ҳудудидан чиқиб кетиш ва ҳаракатланиш имкониятига эга бўлиши керак; г) ёнилғини автомобиль бакика қуйиш жараёнида ҳайдовчилар бевосита иштирок этиши керак. Оч рангли нефть маҳсулотларини шиша идишлар ва полиэтилен идишларга антистатик мосламаларсиз қуйиш тақиқланади. 662. АЁҚШда қуйидагилар тақиқланади: а) двигатели ишлаб турган транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш; б) техник ва фойдаланиш ҳужжатларда назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаларининг ер ости резервуарлари устидан ҳаракатланиши; в) момақалдироқ ва атмосферада зарядланиш юзага келиши хавфи мавжуд бўлган вақтларда резервуарларга ёнилғи тўлдириш ва автомобилларга ёнилғи қуйиш; г) ёнилғи ва мойлар билан ифлосланган ҳамда статик разряд ҳосил қилувчи кийим-бошларда ишлаш; д) ичида йўловчилари бўлган транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш (енгил автомобиллар бундан мустасно); е) 1 — 9-синфларга мансуб хавфли юклар (портловчи моддалар, сиқилган ва суюлтирилган ёнувчи газлар, енгил алангаланувчи суюқликлар ва материаллар, заҳарли ва радиоактив моддалар ва бошқалар) ортилган транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш (ушбу транспорт воситалари учун мўлжалланган махсус шохобчалар бундан мустасно); ж) шохобчада бензинни тўкиб олиш, сақлаш ёки қуйиш-тўкиш жараёнларида учқун сўндиргич билан жиҳозланмаган тракторларнинг ҳудудга кириши; з) қуйиш-тўкиш жараёнлари олиб борилаётган жойдан 20 m радиусда, шунингдек, бевосита шохобчанинг ускуна ва биноларига (иншоотларига) тааллуқли бўлмаган таъмирлаш ва ёнғин хавфи мавжуд ишларни амалга ошириш. 663. Ҳаракатланувчи ёнилғи қуйиш шохобчаларининг технологик қурилмалари стационар ёнилғи қуйиш шохобчалари учун белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ жиҳозланган махсус майдончаларга ўрнатилиши керак. 664. Ҳаракатланувчи ёнилғи қуйиш шохобчаларини бошқа мақсадларда ҳамда бошқа техникалардан ҳаракатланувчи ёнилғи қуйиш шохобчаси сифатида фойдаланиш тақиқланади. 665. АЁҚШ ёнғин чиққан транспорт воситасини фавқулодда эвакуация қилиш учун узунлиги 3 m дан кам бўлмаган қаттиқ шатакка олиш мосламаси билан жиҳозланган бўлиши керак. 666. АЁҚШлар лойиҳага кўра остки клапан билан жиҳозланмаган автоцистернадан фойдаланишда ҳар бирининг сиғими 100 L дан кам бўлмаган, камида 2 дона транспортировка қилинадиган ҳаво-кўпикли ўт ўчиргичлар билан таъминланиши лозим. 667. АЁҚШ қуйидаги ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланиши керак: а) фақат енгил автомобилларга мўлжалланган, 1 тадан 4 тагача ёнилғи тарқатиш устунларига эга бўлган ёнилғи қуйиш шохобчаси — 1 дона ҳаво-кўпикли ўт ўчиргич (сиғими 10 L ёки ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 9 kg) ва битта кукунли ўт ўчиргич (сиғими 5 L ёки ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 4 kg), 5 тадан 8 тагача ёнилғи тарқатиш устунлари бўлган ёнилғи қуйиш шохобчаси — 2 та ҳаво-кўпикли ўт ўчиргич (сиғими 10 L ёки ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 9 kg) ва 2 та кукунли ўт ўчиргич (сиғими 5 L ёки ҳар биридаги ўт ўчириш моддасининг оғирлиги 4 kg). Ўт ўчиргичларни ёнилғи тўлдириш колонкасининг ёнига жойлаштириш лозим. Тўлдириш жойлари орасидаги масофа 6 m дан ошмаса, 2 та шундай тўлдириш жойлари учун 1 та умумий ўт ўчиргичлар жамланмаси ўрнатилишига рухсат берилади; б) юк машиналари, автобуслар, йирик қурилиш ва қишлоқ хўжалиги техникаларига мўлжалланган ёнилғи қуйиш шохобчалари — 2 та транспортировка қилинадиган кукунли ўт ўчиргичлар (ҳар бири камида 50 L сиғимга эга) ва енгил автомобилларга мўлжалланган ёнилғи қуйиш шохобчалари учун белгиланган миқдорда ҳаво-кўпикли кўчма ўт ўчиргичлар билан таъминланиши керак; в) автоцистерналар ўрнатилган майдон — 2 дона транспортировка қилинадиган кукунли ўт ўчиргичлар (ҳар бири камида 50 L сиғимга эга) билан таъминланиши лозим. 668. АЁҚШда ёнғин чиқиши хавфи пайдо бўлса, технологик тизимларнинг электр таъминоти ўчирилиб (аварияга ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимларининг электр таъминотидан ташқари), объект иши тўхтатилиши, шохобча ҳудудидаги транспорт воситалари ва ташриф буюрувчилар ташқарига чиқарилиб, содир бўлган ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилиши лозим. Шохобчада ёнғин содир бўлса, дарҳол ёнғин-қутқарув бўлинмаларини чақириш, объектнинг ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимларини ишга тушириш ва мавжуд ўт ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришни ташкил этиш керак. 669. Ёнилғи тўлдириш жойи ёки автоцистерна майдонида бензин сизиб чиқиши (тўкилиши) юзага келса, у ерда транспорт воситалари двигатели ўт олдирилишига йўл қўйилмайди. Бензиннинг авариявий сизиб чиқиши (тўкилиши) содир бўлиб, ерга ёйилган ёнилғида алангаланиш кузатилмаётган бўлса, ёнилғи тўкилган майдон ўт ўчиргичнинг ҳаво-кўпиги билан тўлиқ қопланиши керак. Автоцистерна майдонида юқоридаги каби тўкилиш юзага келганда, ҳосил қилинган кўпик қатлами резервуардаги ёнилғи тўлиқ тўкилиб бўлгунига қадар сақлаб турилиши керак. Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling