Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Саноат объектларига (ишлаб чиқариш объектларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
38-боб. Саноат объектларига (ишлаб чиқариш объектларига) қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Металлургия корхоналарига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари 693. Сув билан таъсирланиш натижасида ўзидан ёнувчи газларни ажратувчи силикокальций, ферросилиций ва бошқа ёнувчи қаттиқ материаллар газ сизиб чиқиши учун туйнуклари бўлган қопқоқли қуруқ ва тоза темир барабанларга қадоқланиши керак. Ушбу туйнуклар намлик тушишидан ҳимояланган бўлиши лозим. 694. Металлургия корхоналарида қуйидагилар тақиқланади: а) гранулаларни майдалаш, юклаш-тушириш жойларида, транспорт галереяларида металл чангларнинг 5 mm дан ортиқ қалинликда тўпланиб қолиши; б) ёнувчи кукун ва пудра кўринишидаги ишлаб чиқариш қолдиқларини чиқинди тўплаш жойларига ташлаш; в) иш жойларида буюмларни пресслаш жараёнида керосин-стеарин аралашмасини тўкиш ва уларни тўплаш; г) иш жойида ёғсизлантириш учун ишлатиладиган енгил алангаланувчи суюқликларни бир сменага етадиган миқдордан ортиқ, магний қотишмаларни қайта ишлаш участкаларида енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш; д) титаннинг қипиғи, қириндиси ҳамда бошқа чиқиндилари ва қотишмаларини иш жойларида ҳамда очиқ ҳавода сақлаш. Tитаннинг чиқинди қотишмалари доимий шамоллатиш тизимига эга бўлган махсус ажратилган қуруқ хоналарда «Титан чиқиндиси» ёзуви туширилган герметик идишларда сақланиши керак. Бундай хоналарда кимёвий моддалар, ёнувчи суюқликлар ва бошқа ёнувчи материалларни сақлаш; е) магнийли қотишма чиқиндиларини бошқа металларнинг чиқиндилари билан аралаштириш. 695. Ёнғинни ўчириш воситалари ва моддаларининг яроқлилиги бир ойда камида бир марта, эритиш печларининг авариявий бункерлари эса ҳар ҳафтада бир марта текшириб турилиши керак. 696. Карбонизациялаш жараёнлари вақтида карбонлаш сиғими олдида бирор-бир буюмда ҳосил бўлган алангани сув ва кўпикли ўт ўчиргичлар ёрдамида ўчириш тақиқланади. Ёнғинни ўчириш учун қуруқ қум ёки углекислотали ўт ўчигичлардан фойдаланиш керак. 697. Ишқорли ванналарда иссиқлик билан ишлов бериш жараёнида қуйидаги талабларга риоя қилиш керак: а) изотермик сўндириш вақтида эритманинг оғирлиги иссиқ қисмлар чўктирилганда ҳарорат 10 °C дан ошмаслигини таъминлаши лозим; б) ишқорли сиғимни ўраб турувчи қопламадаги ортиш дарчаси қулфланадиган эшикка эга бўлиши керак. 698. Тузли ванналарда иссиқлик билан ишлов бериш жараёнларида қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак: а) ваннадаги эритма юзасида ҳосил бўладиган қоплама ва шлаклар вақти-вақти билан қуруқ махсус тешикли чўмич ёрдамида олиб ташланиши керак; б) қотиб қолган тузларни қиздирганда тузларнинг қаттиқлашган бўлаклари сочилиб (сачраб) кетмаслиги учун уларни уриб эзғилаш тақиқланади; в) ванна печларида таъмирлаш ишлари тугалланганда улар яхшилаб қуритилгандан сўнг иш бошлашга рухсат берилади; г) эритилган туз ва металларнинг ёнишини ўчириш учун иш жойида қум тўлдирилган қути бўлиши керак. 699. Электр печларига маҳсулотни ортиш, тушириш, уларни текшириш, таъмирлаш ва тозалаш фақат электр таъминоти бутунлай ўчирилгандан кейин амалга оширилиши лозим. 700. Иш жойларини магний қириндиси ва чангидан тозалаш, иш жойининг ҳавосида чанг ва аэрозоллар пайдо бўлишини истисно қиладиган тарзда, бир сменада камида уч марта бажарилиши керак. Ишлатилган тозаловчи материаллар қопқоғи маҳкам ёпиладиган металл қутига йиғилиши ва ҳар сменада бир марта чиқариб ташланиши керак. 701. Магний қотишмасининг қиринди ва чиқиндилари (магний-литий қотишмасидан ташқари) ускуналардан камида 6 m узоқликда ўрнатилган «Магний чиқиндиси» ёзувли махсус ёпиқ идишда йиғилиши лозим. 702. Магний ва унинг қотишмаларидаги ёнғинни ўчиришда кукун таркибли бирикмадан фойдаланиш керак. Кичик ёнғин ўчоқларини бартараф этиш учун қуруқ қум, кукунсимон графит ва магний оксидидан фойдаланишга рухсат берилади. Ушбу моддаларни печда эритилаётган магнийни ўчиришда фойдаланишга йўл қуйилмайди. Мазкур барча ёнғин ўчирувчи моддалар ёнаётган магний ўчоғига белкурак ёки стационар қурилмалар ёрдамида етказилиши керак. 703. Оловга бардошли маҳсулотларни ишлаб чиқариш биноларида портлаш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус чораларни кўрмасдан ёнучи (портловчи) газлардан ёқилғи ва тикловчи муҳит сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди. 704. Эритиш камераси деворларини енгил алангаланувчи конденсатдан тозалаш ишлари механик усулда амалга оширилиши керак. Ушбу конденсат тўлиқ чиқариб ташланмагунга қадар вакуум камерасини таъмирлаш ишларини бажариш ва кўрикдан ўтказиш учун техник хизмат кўрсатувчи ходимларни киришига рухсат берилмайди. 705. Алюминий кукуни ишлаб чиқариладиган ва сақланадиган жойларда унинг оксидланиши, ўз-ўзидан алангаланиши ва портлашининг олдини олиш мақсадида намлик ва захни бартараф этиш чоралари кўрилиши керак. 706. Майдаланган портловчи моддалар пневматик ва бошқа қувур тармоқлари орқали узатилиши инерт газ муҳитида амалга оширилиши керак. Ўз-ўзидан алангаланувчи материаллар сақланадиган бункерлар (омборхоналар) ушбу материалларнинг ҳароратини назорат қилувчи, ёнғинга қарши воситалар ишга туширилиши билан ўзаро боғлиқ ҳолда ишловчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бункерлар, конвейер галереяси ва бошқа хоналарнинг ускуна ва пол қисмидаги ёнувчи чангларни тозалаш ишлари — ҳар сменада, деворлар, шифтлар ва қурилиш конструкцияларини тозалаш эса — ҳафтада камида бир марта амалга оширилиши лозим. 707. Ишқорий металллар билан ишлашда қуйидаги талабларга амал қилиш керак: а) ишқорий металлар (литий ва натрий) ва кальцийни қуруқ ўткир пичоқ билан фильтрли қоғоз устида кесиш керак. Ишқорий металл чиқиндилари қалин деворли идишларда тўпланиши ва сувсизлантирилган керосин ёки мой билан тўлиқ тўлдирилган бўлиши керак. Ишқорий металлар солиб ишлатилган идиш ва мосламаларни этанол билан тозалаб, сув билан ювиш керак; б) ишқорли металларни сувсизлантирилган керосин ёки мойда, ҳаво кирмайдиган қилиб маҳкам ёпилган, қалин деворли идишларда сақлаш лозим. Ишқорий металлар солинган идишлар деворлари ва остки қисми асбест билан қопланган мустаҳкам қопқоқли металл қутиларга жойлаштирилиши керак; в) ишқорли металларни қутидан олиш ва уларни идишларга солишда қуруқ пинцет ёки ҳалқали қисқичлардан фойдаланиш зарур. Керосин устки қисмидаги металл бўлакчалар фильтрли қоғозлар ёрдамида йўқ қилиниши керак; г) ишқорий металлар билан ишлаганда мой, ҳаво ёки қум ванналаридан фойдаланиш керак. 708. Ишқорий металлар билан ишлаганда қуйидагилар тақиқланади: а) эритувчилар бўлмаганда уларнинг сув ёки галоген таркибли бирикмалар таъсирига учраши; б) нисбий намлик 75 фоиздан ошадиган хоналарда ишқорий металлар билан ишлаш. Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling