Ер кадастрифанидан мавзусида


Download 0.86 Mb.
bet15/19
Sana24.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1059916
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Диёра 31 вариант кадастр

кадастр паспорти — ҳуқуқ эгасига бериладиган ҳамда кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган пластик шаклда ёки қоғоз шаклда бериладиган электрон ҳужжат;
(5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўп йиллик дов-дарахтлар — боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари;
(5-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўчмас мулк объектлари — ер участкалари, бинолар ва иншоотлар (шу жумладан ер ости иншоотлари) ва кўп йиллик дов-дарахтлар;
(5-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қурилиши тугалланмаган объектлар — қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин белгиланган кунида тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, аммо қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланиш учун рухсатномаси асосида фойдаланишга қабул қилинмаган бино ва иншоотлар;
(5-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши (юкланиши) — битимлар, қонун ҳужжатлари ёки ваколатли орган томонидан ўрнатиладиган, мазкур кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш имконини чеклайдиган шартлар;

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling