Ер кадастрифанидан мавзусида


Download 0.86 Mb.
bet18/19
Sana24.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1059916
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Диёра 31 вариант кадастр

Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ ёки тегишли ташкилот давлат рўйхатидан ўтказувчи органдан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни олгандан кейин юридик ёки жисмоний шахсни бир соат мобайнида кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида хабардор қилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Ҳужжатлар кўрсатилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда тақдим этилганда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида амалга оширилади.
Тузатилган ҳужжатларни кўриб чиқишда ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди, ваколатли органлар томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар, хабарномада кўрсатилган камчиликлар хабар берилган пайтдан бошлаб уч иш куни мобайнида бартараф этилмаган бўлса, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган икки иш куни мобайнида кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда марказни ёки тегишли ташкилотни ёзма равишда хабардор қилади.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
15. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;
ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;
ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;
ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ташкилотларга, Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
17. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар Реестрга тегишли ёзувни киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади, у мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон кўринишда юритилади.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келишини ва бошқа шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш юридик шахснинг номини, жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини ва кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни Реестрга навбатдаги рақам билан киритиш орқали амалга оширилади. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг чекланиши ва бекор қилиниши унга бўлган ҳуқуқларни чеклаш ёки бекор қилиш ҳақидаги ёзув орқали амалга оширилади ва бунинг учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган Реестр сатрига киритилади.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг (у мавжуд бўлган тақдирда) вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтиши биринчи навбатда рўйхатдан ўтказилади. Ушбу ер участкасида қурилган ёки барпо этилган бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши ва бошқа шахсга ўтишининг кейинги рўйхатдан ўтказилиши бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни ер участкасига ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган сатрга киритиш йўли билан амалга оширилади.

Хулоса
Бугунги кунда ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш вазифаларининг битта идорада тўпланган. Ер участкалари, бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилди рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзи томонидан тайёрланади. Буларнинг барчаси манфаатлар тўқнашувини юзага келтирмоқда. Ҳужжат билан ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича қуйидаги қадамлар назарда тутилган.


Биринчидан, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга доир вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилади.
Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларнинг таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш мақсадида уларнинг мониторингини ўтказиш Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги доирасида амалга оширилади.
Тегишинча, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва қайта баҳолаш, тупроқ бонитировкаси ва тупроқ хариталарининг корректировкасини ўтказиш, суғориладиган ерларда тупроқ агрокимёвий тадқиқот ишларини бажариш ва агрокимёвий картограммалар тузиш, тупроқ (ер) мониторингини ўтказиш учун бюджетдан назарда тутиладиган маблағлар 2021 йил 1 январдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилади.
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектлари жалб қилинади.
Иккинчидан, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилади. Идора халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ўз соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш ва учта асосий йўналишда бошқа вазифаларни амалга ошириш билан шуғулланади:


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling