Ер кадастрифанидан мавзусида


-модда. Кадастр учун суратга олиш


Download 0.86 Mb.
bet11/19
Sana24.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1059916
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
Диёра 31 вариант кадастр

21-модда. Кадастр учун суратга олиш
Кадастр учун суратга олиш ер участкалари ва майдонлари чегараларини белгилаш ҳамда картография қилиш, уларни кадастр хариталари ва планларида акс эттириш мақсадида амалга оширилади.
Кадастр учун суратга олиш аэрофотогеодезик ва ер устида бажариладиган услубларда, топографик-геодезик ишларни бажариш, тупроқ, геоботаник ва бошқа хил махсус текширувлар учун белгиланган техникавий талабларга мувофиқ ер участкасининг ўлчамидан келиб чиқадиган масштабларда амалга оширилади.
22-модда. Ер кадастри хариталари ва планлари
Ер кадастри хариталари ва планлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мавзуси, ҳудудларни (республика, вилоят, туман, аҳоли пунктлари, ер участкалари) қамраб олиши, масштаблари ва бошқа белгилари бўйича таснифланади.
Туман ер кадастри харитаси, аҳоли пункти ва ер участкасининг планлари график ҳужжатлар бўлиб, улар ер участкасининг жойлашган ўрнини, майдонлари, чегараларини, ерларни баҳолаш зоналарини, сув манбаларини, ер участкасида жойлашган бинолар ва иншоотларни акс эттириш, шунингдек кадастрга доир тегишли тавсифлар олиш мақсадида тузилади ҳамда уларга тузатишлар киритилади.
Ер кадастри хариталари ва планлари ахборотларни ифода қилишнинг анъанавий воситалари (қоғоз, пластик) ёрдамида ҳам, электрон воситалар (рақамли хариталар) ёрдамида ҳам тузилади.
23-модда. Ер кадастрига доир ахборот
Ер кадастрига доир ахборотлар ерни рўйхатга олиш, ерни ҳисобга олиш ва ер баҳосига оид ахборотлар мажмуини ташкил этади ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлади. Ер кадастрига доир ахборотни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ерлардан фойдаланиш, уларни тиклаш ва муҳофаза қилиш, ер участкалари бериш (реализация қилиш) ва уларни олиб қўйиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш, ер тузиш ишларини бажариш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш ҳамда ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш чоғида давлат ер кадастри маълумотларидан фойдаланилиши шарт. Ер кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига текинга тақдим этилади, юридик ва жисмоний шахсларга эса ҳақ эвазига берилади. Ер кадастрига доир ахборотдан фойдаланувчилар бундай ахборотни қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатлар ва ҳажмларда ёки шартнома асосида олишга ҳақлидирлар. Юридик ва жисмоний шахслар ер кадастрига доир ахборот маълумотлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. Давлат сирини сақлаш мақсадида қонун ҳужжатларида ер кадастрига доир ахборотлар олишни чеклайдиган ёки тақиқлайдиган ҳоллар назарда тутилиши мумкин.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling