Ер кадастрифанидан мавзусида
-модда. Ер кадастрига доир ахборот тизими
Download 0.86 Mb.
|
Диёра 31 вариант кадастр
- Bu sahifa navigatsiya:
- 25-модда. Давлат ер кадастрини юритишни молиялаш
- 26-модда. Ер кадастри тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
- Президент томонидан 7 сентябрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида Фармон имзоланди.
- Иккинчидан
24-модда. Ер кадастрига доир ахборот тизими
Ер кадастрига доир ахборот тизими — ер ресурслари тўғрисидаги фазовий-мувофиқлаштирилган маълумотларни тўплаш, улар устида ишлаш, уларни акс эттириш ва тарқатишни амалга оширувчи автоматлаштирилган жўғрофий ахборот тизимидир. Ер кадастрига доир ахборот тизими ер ресурсларини рўйхатга олиш, баҳолаш, уларнинг истиқболини белгилаш ва улардан фойдаланишни бошқаришнинг илмий ҳамда амалий вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган. Ер кадастрига доир ахборот тизими: мўлжалланиши бўйича — кўп мақсадли ва махсус; ҳудудни қамраб олиши бўйича — локал, минтақа ва республика тизимига бўлинади. 25-модда. Давлат ер кадастрини юритишни молиялаш Давлат ер кадастрини юритиш борасидаги ишлар давлат бюджетидан, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олганлик учун ундириладиган маблағлар ва қонун ҳужжатлари билан ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобидан молияланади. 26-модда. Ер кадастри тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Давлат ер кадастри тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Президент томонидан 7 сентябрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида Фармон имзоланди. Бугунги кунда ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш вазифаларининг битта идорада тўпланган. Ер участкалари, бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилди рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзи томонидан тайёрланади. Буларнинг барчаси манфаатлар тўқнашувини юзага келтирмоқда. Ҳужжат билан ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича қуйидаги қадамлар назарда тутилган. Биринчидан, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга доир вазифалари, функциялари ҳамда ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилади. Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларнинг таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш мақсадида уларнинг мониторингини ўтказиш Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги доирасида амалга оширилади. Тегишинча, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва қайта баҳолаш, тупроқ бонитировкаси ва тупроқ хариталарининг корректировкасини ўтказиш, суғориладиган ерларда тупроқ агрокимёвий тадқиқот ишларини бажариш ва агрокимёвий картограммалар тузиш, тупроқ (ер) мониторингини ўтказиш учун бюджетдан назарда тутиладиган маблағлар 2021 йил 1 январдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилади. Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш ва геоботаникага оид тадқиқотларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектлари жалб қилинади. Иккинчидан, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилади. Идора халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ўз соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек ягона давлат сиёсатининг амалга ошириш ва учта асосий йўналишда бошқа вазифаларни амалга ошириш билан шуғулланади:
Бундан ташқари, ҳужжат билан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда: а) кадастр йиғмажилди қуйидагилар мурожаати бўйича тайёрланади: захирада турган ва янги ажратилаётган ер участкаларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда – туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимининг; қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда – туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг мурожаатига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимлигининг буюртмасига асосан. Харажатлар ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида унга эга бўлган шахс томонидан қопланади; б) ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар шарҳланаётган Фармон кучга киргунга қадар вужудга келган, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, уларга кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳуқуқ эгаларининг буюртмаларига асосан уларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади; в) давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан, ўрмон хўжаликлари, сув хўжалиги ташкилотлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ижтимоий муассасаларга берилган ер участкаларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш балансда сақловчиларнинг буюртмаларига асосан ва уларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади; Download 0.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling