Ер кадастрифанидан мавзусида


Download 0.86 Mb.
bet1/19
Sana24.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1059916
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Диёра 31 вариант кадастр


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

Геология-қидирув ва кон металлургия факультети


“Маркшейдерлик иши ва геодезия” кафедраси


ЕР КАДАСТРИФАНИДАН
мавзусида
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
КУРС ИШИ

Бажарди: (___ ГКК)......Ф.И.О.


Текширди: Низомова Р,Р
Тошкент 2022
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш:-Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун асослар
Мундарижа
Кириш
I БОБ ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАР

    1. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда қатор янгиликлар кутиляпти

    2. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш

II БОБ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ДАВЛАТ ЕР КАДАСТРИ ТЎҒРИСИДА

2.1 Давлат ер кадастри тўғрисида


2.2 Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Хулоса
Адабиётлар
Кириш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган 667-I–сон Қонуни билан амалга киритилган “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади:
Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини, ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шунингдек, ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, шу жумладан сервитутлар тўғрисидаги битимларни ва бошқа чекловларни ҳамда ушбу ҳуқуқларнинг бекор қилинишини давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка (ер участкалари, бино ва иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтларга) бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрига тегишли маълумотларни киритиш орқали ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) амалга оширилади.
Ер участкаларидан фойдаланувчи, уларни ижарага олган, унга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилувчи, шунингдек, мулк қилиб олган юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишлари шарт.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгага ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатдан ўтказиш ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги зарур ҳужжатлар илова этилган ариза келиб тушган пайтдан эътиборан икки кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастр давлат қўмитасининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши ва бошқа шахсга ўтиши давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади.
Ер участкасига бўлган, белгиланган тартибда юзага келган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кучга киради”;
Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи, ўзгартирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар ана шу ҳуқуқларни давлат рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи тегишинча туман(шаҳар), Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳокимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ер бериш тўғрисидаги қарорлари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Ерларни ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасини ижарага олиш шартномаси асосида рўйхатдан ўтказилади.


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling