Ер кадастрифанидан мавзусида


-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари


Download 0.86 Mb.
bet5/19
Sana24.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1059916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Диёра 31 вариант кадастр

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Давлат ер кадастрини юритиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига киради:

  • ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш;

  • молиялаш ва инвестициялаш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаш ва масалаларни ҳал этиш;

  • Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги ҳар йилги миллий ҳисоботни тасдиқлаш;

  • ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни ва ер участкаларига оид битимларни давлат рўйхатига олиш тартибини белгилаш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

7-модда. Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Давлат ер кадастрини юритиш соҳасида қуйидагилар давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг ваколатларига киради:

  • ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш;

  • давлат ер кадастрини юритиш ишларини маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаш;

  • давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:

  • Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида давлат еркадастри юритилишини ташкил этиш;

  • Ерресурсларининг ҳолати тўғрисидаги ҳарйилги миллий ҳисоботни тузиш;

  • вилоятлар, туманлар ҳамда, аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаштириш) ишларини ташкил этиш ваўтказиш;

  • норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқишватасдиқлаш;

  • мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқаваколатларни амалга ошириш.


Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling