Ер кадастрифанидан мавзусида


ёрдамчи-хўжалик иморатлари


Download 0.86 Mb.
bet16/19
Sana24.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1059916
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Диёра 31 вариант кадастр

ёрдамчи-хўжалик иморатлари — ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларига нисбатан қўшимча иморатлар (омборхоналар, бостирмалар, йўлаклар ва шу кабилар), уй ҳайвонлари ва паррандаларини боқиш учун мўлжалланган иморатлар, омборхона, гаражлар, ёзги ошхоналар, тандирхоналар, ертўлалар, ҳаммомлар, ҳовлидаги ҳожатхоналар, душхоналар, иссиқхоналар, ҳовузлар, сауналар, қозонхоналар ва одамларнинг вақтинча туриши билан боғлиқ турли ишларни бажариш учун мўлжалланган бошқа функционал иморатлар;
ҳуқуқ эгаси — кўчмас мулк объектининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши асосида унга бўлган ҳуқуққа эга юридик ва жисмоний шахс;
кўчмас мулк ҳақида тузилган битимлар — фуқаро ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ўрнатишга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга (бошқа шахсга ўтказиш, ипотекага қўйиш, узоқ муддатли ижарага олиш, меросни қабул қилиш ва бошқалар) қаратилган хатти-ҳаракатлари;
сервитут — бегона ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи;
иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат, ер тепасида, ер юзасида ва ер остида ҳажмли, ясси ёки чизиқ тарзида жойлашган қурилиш тизими.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг (кейинги ўринларда давлат рўйхатидан ўтказувчи орган деб аталади) давлат рўйхатидан ўтказади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг раҳбари томонидан тайинланадиган масъул шахслар (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорда йиғим ундирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган бошқа ашёвий ҳуқуқлар, шу жумладан ушбу ҳуқуқлар ва улар билан боғлиқ битимларнинг вужудга келиши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши ҳақидаги ахборот ва ҳужжатларни 2019 йил 1 февралдан бошлаб, ахборот-коммуникация тизимлари воситасида давлат рўйхатидан ўтказувчи органга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нотариал идоралар, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек бошқа ваколатли органлар томонидан тегишли ҳаракатлар содир этилган кундан бошлаб бир кун муддатда тақдим этилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулкка, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган кўчмас мулкка нисбатан нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар Реестрга фақат нотариус орқали тақдим этилган талабномага асосан ҳуқуқ эгасини ўзгартириш шаклида киритилади ва Реестрдан кўчирма берилади;
(71-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қурилган уй-жойга мулк ҳуқуқини ҳамда қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар тижорат банклари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар) филиалларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2020 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк объектини «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали сотиш (давлат активлари қисмида) ва риэлторлик хизматлари кўрсатиш натижасида вужудга келадиган унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар тегишлича Давлат активларини бошқариш агентлиги ва риэлторлик ташкилотлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилади;
(71-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Реестрдан кўчирма Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан мулкдорнинг хоҳишига кўра электрон ва (ёки) қоғоз шаклида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва қонун асосидаги ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ушбу бандда назарда тутилган муддатларда берилади.
Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ташкилотларнинг маълумотлари асосида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида ариза талаб этилмайди.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2019 йил 1 февралдан кейин вужудга келадиган асослар мазкур Низомнинг 7 ва 71-бандларида кўрсатилган органлар томонидан ахборот-дастурий мажмуа воситасида бериладиган ахборот асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низомнинг 7 ва 71-бандларида кўрсатилган органлар ахборот-дастурий мажмуага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 478-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/478/3273-сон)
9. Кадастр йиғмажилдини бирламчи шакллантиришда кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан жойга чиқиб хатловдан ўтказилади. Кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижалари бўйича кадастр паспорти берилади.
Кадастр паспортини бериш тартиби ва шакли Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўчмас мулк объектини кадастр паспортини тайёрлаш давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг буюртмаси асосида амалга оширилади. Буюртмалар Интернет тармоғи ёки Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) орқали қабул қилинади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарганда, ушбу Низомга асосан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кадастр паспорти фақат кўчмас мулк объекти мулкдорининг ихтиёри ва сўровига кўра расмийлаштирилади.
Бунда кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки унда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлганда, объектни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр паспорти расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон)

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling