Ер пўстидаги тектоник ҳаракатлар • Табиий жараёнлар ҳақида умумий тушунча


Download 319.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana21.06.2023
Hajmi319.96 Kb.
#1644330
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
14-мавзу. Эндоген жараёнлар

Радиал ва тангенсиал ҳаракатлар
• Характери (йўналиши)га қараб, тектоник ҳаракатлар радиал ва
тангенсиал турларга бўлинади.
• Агар
моддалар
Ернинг
радиуси
бўйлаб
вертикал
йўналишда
ҳаракатланса, радиал тектоник ҳаракатлар деб аталади.
• Бунда Ер юзаси кўтарилади ва чўкади. Бу ҳаракатларнинг тезлиги,
эгаллаган майдони ва ер пўстида ҳосил қилган ўзгаришлари хилма-
хилдир.
• Шунга
асосланиб,
радиал
тектоник
ҳаракатлар
тебранмали
(энейрогеник),
тўлқинсимон ва узилмали тектоник ҳаракатларга
бўлинади


Радиал ва тангенсиал ҳаракатлар
• Тангенсиал тектоник ҳаракатлар асосан горизонтал йўналишга эга
бўлиб, Ер пўстида катта ўзгаришларни келтириб чиқаради.
• Олимлар бу ҳаракатларнинг уч хил турини фарқлайдилар:
• 1. Айланма; 2. Бурмали; 3. Силжишли тектоник ҳаракатлар.
• Айланма тектоник ҳаракатлар Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши
ҳисобига юзага келади ва улар ядро, мантия ва Ер пўстида кузатилади.
Моддалар соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.
• Материкларнинг силжишида ҳам бу ҳаракатларнинг хиссаси борлиги
олимлар томонидан тан олинмоқда.


Тебранмали ёки эпейрогеник ҳаракатлар
• Тебранмали тектоник ҳаракатлар жуда катта ёки кичик майдонларда
кузатилади.
• Улар учун аста-секин кўтарилиш ва чўқиш хос. Натижада денгиз
трансгрессияси ва регрессияси кузатилади.
• Йирик чўкмалар, яхлит тоғ системалари ҳосил бўлади. Мисол учун
Нидерландия (палдералар), Ўрта денгизнинг Неаполитан қўлтиғига
(Юпитер Серанис мақбараси 2000 йил давомида 12,5 м амплитудада
йилга 6 мм га ҳаракатланган), Апшерон яримороли, Кура пасттекислиги
гоҳ кўтарилиб, гоҳ чўкиб турадиган кичикроқ майдонлардир.
• Тектоник ҳаракатларнинг бу турини ўрганишда тарихий, геодезик,
геоморфологик, геологик (стратиграфик, ётқизиклар қалинлигини
таҳлил қилиш) методлардан фойдаланилади.



Download 319.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling