Ўрганишда қўлланиладиган усуллар
• Ҳар бир тектоник циклнинг биринчи ярмида материкларни кўпроқ денгиз
босган -платформалар ва геосинклиналларнинг кўпроқ қисми сув остида
қолган. Денгизларда дастлаб кўпроқ қумгиллар чўккан, денгизлар
майдони кенгайган сари
оҳактошлар
тўпланиши кўпая борган.
• Цикл ўрталарига келиб Ер пўсти тобора кўтарила боргач денгиз
чекинган, қуруқлик ва геосинклиналларда тоғлар пайдо бўлган. Тектоник
цикл охирларида деярли ҳамма жойда материклар денгиз ҳавзаларидан
холи бўлган. Ботикларда пайдо бўладиган чўкинди жинслар ҳам ўзгарган.
• Дастлаб денгиз чўкиндилари қум, гиллардан иборат бўлган, саёз ва берк
денгиз ҳавзаларида эса сувнинг буғланиб кетишидан хемоген
лагуна
ётқизиқпари (туз,
гипс
) ҳосил бўлган. Чўкинди ҳосил
бўлиш
шароити
даврий ўзгариб турганидан, турли тектоник циклларнинг бир хил
босқичларида ҳосил бўлган чўкинди формациялари бир-бирига ўхшайди.
Ўрганишда қўлланиладиган усуллар
• Бу эса бир қанча ҳолларда чўкинди фойдали қазилма конларининг
ҳосил бўлишига олиб келган. Macалан, энг катта
тошкўмир
конлари
герцин ва альп циклларининг эндигина Ер пўсти кўтарила бошлаган
босқичларида вужудга келган. Тектоник цикллариннг охирларида ош ва
калий тузининг йирик конлари ҳосил бўлган.
• Платформаларда геологик тарих давомида тектоник ҳаракатлар бир
неча бор кучайган. Бу неоген охирида айниқса яққол намоён бўлган -
каледон ёки герцин цикллари охирларида пайдо булган ва текисланиб
қолган тоғлар (масалан, Тяньшан, Олтой,
Саян тоғлари
ва б.) бу пайтда
платформаларда яна баланд кўтарилиб қолган; худди ана шу даврда
йирик грабенлар -рифт системалари (
Байкал
рифтлари,
Шарқий Африка
грабенлари) вужудга келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |