Ер тузиш хизмати тўғрисида умумий маълумотлар


Download 0.53 Mb.
Sana28.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1729585
Bog'liq
1-амалий

Ер тузиш хизмати тўғрисида умумий маълумотлар

  • Режа:
  • Ер тузиш хизматининг ривожланиши ва такомиллашиши
  • Ер тузиш бўйича лойиҳа ташкилотлари

Республикада ер тузиш хизматини барпо этиш зарурияти

  • Тўлақонли геодезия ва картография асосини яратмай туриб, давлат мудофаа салоҳиятини тўлиқ таъминлашни, қидирув, лойиҳалаш, объектлар ва иншоотларни қуриш ишларини амалга ошириб бўлмайди. Талаб даражасидаги қишлоқ хўжалик харитаси ва ер баланси бўйича аниқ ҳисоб-китобнинг йўқлиги объектив хўжалик бошқаруви ҳамда ерлардан оқилона фойдаланиш имкониятларини чеклаб қўйганди.

Ер тузиш хизматининг тарихи

Мустақиллик даврида ер тузиш хизмати

  • 1998 йил 30 апрельда Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан 1-чақириқ IХ сессиясида «Ер кодекси» қонунлар мажмуаси қабул қилинди. Шу сабабли ер тузиш тизимида ҳам ўзгаришлар юз берди.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 24 июльдаги ПФ 2059 - сонли фармонини бажариш юзасидан Қишлоқ ва Сув Хўжалиги Вазирлигининг ер тузиш ва ерлардан фойдаланиш бошқармаси ҳамда ерлардан фойдлаланишни назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ер Ресурслари Давлат Қумитаси ташкил қилинди.

Давлат Қўмитасининг асосий вазифаси

  • Ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” ва ер конунчилигининг бошқа ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, давлат бошқарув органлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ерлардан фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат

2004 йил охирларига келиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика Давлат Бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» ги 2003 йил 9 декабрдаги ПФ – 3358 - сонли фармонини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 2004 йил 19 октябрьда 483- сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер Ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

  • 2004 йил охирларига келиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика Давлат Бошқарув органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» ги 2003 йил 9 декабрдаги ПФ – 3358 - сонли фармонини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 2004 йил 19 октябрьда 483- сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер Ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ер тузиш бўйича Ўзбек давлат ер тузиш лойиҳалаш институти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув Хўжалиги Вазирлиги қошидаги ер тузиш бўйича мавжуд экспедиция ва партиялар негизида 1961 йилнинг 24 мартдаги Вазирлар Кенгашининг 205 - сонли қарорига асосан ташкил этилди.

  • Ер тузиш бўйича Ўзбек давлат ер тузиш лойиҳалаш институти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув Хўжалиги Вазирлиги қошидаги ер тузиш бўйича мавжуд экспедиция ва партиялар негизида 1961 йилнинг 24 мартдаги Вазирлар Кенгашининг 205 - сонли қарорига асосан ташкил этилди.
  • Уни ташкил этишдан асосий мақсад республика ер майдонларидан фойдаланишни ташкил этиш, уни муҳофаза қилиш ҳамда дехқончилик маданиятини ошириш соҳаларида давлат органларининг қарорларини ҳаётга тадбиқ қилишга йўналтирилган комплекс ер тузиш тадбирлари бўйича кузатув ва лойиҳа қидирув ишларини бажаришдан иборат эди. Институт ташкил этилгандан кейин бирин-кетин вилоятларда ҳам фаолият кўрсатиб келаётган ер тузиш экспедициялари негизида ер тузиш бўйича комплекс лойиҳалаш бўлимлари ташкил этилди.
  • Ташкил этилган филиал ва бўлимларнинг асосий иш фаолияти вилоят ҳудудларининг ер майдонларидан самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш ва ерларнинг унумдорлигини оширишга қаратилган турли-туман ер тузиш ва ер кадастри ишларини бажаришдан иборат бўлди.

ИЛМИЙ-ЛОЙИХАЛАШ ИНСТИТУТИ

  • Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, “Ергеодезкадастр” Давлат қўмитасининг буйруқ ва фармойишларига ҳамда ўзининг Низомига асосланган ҳолда фаолият курсатадилар. Институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари иш ва хизматлар кўрсатишни, шу ҳисобда давлат эхтиёжлари учун шартномавий асосда амалга оширадилар. Давлат буюртмалари институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари учун устувор ҳисобланади ва юридик шахс сифатида фаолият кўрсатади. Мустақил балансга эга, банкда ўз ҳисоб – китоблари мавжуд, мухр ва тамғасига эга.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling