Ер тузиш ишларини ташкил этиш ва режалаштириш тушунчаси


Download 44 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi44 Kb.
#1640896
Bog'liq
foydali-fayllaruz yer-tuzish-ishlarini-tashkil-etish-va-rezhalashtirish-tushunchasi


Ер тузиш ишларини ташкил этиш ва режалаштириш тушунчаси
Режа:


1. Ер тузиш ишларини ташкил этиш ва режалаштириш фанининг
предмети, усуллари ва тамойиллари.
2. Ер тузиш тизими ва бу тизимда ер тузиш ишларини ташкил этиш ва
режалаштириш фанининг тутган ўрни.

1. Ер тузиш ишларини ташкил этиш ва режалаштириш фанининг предмети, усуллари ва тамойиллари


Ер – жамият бойлигининг асоси ҳамда бошланғич манбаи, халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришнинг асосий пойдеворидир. У қишлоқ хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш воситасидир. Ерлардан самарали фойдаланиш муаммоси фақат қишлоқ хўжалиги учунгина эмас, балки халқ хўжалигининг ердан фойдаланувчи барча тармоқларига тўла таълуқлидир.
Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш уларни албатта биринчи галда илмий асосланган ҳолда тузишни тақазо қилади. 1998 йил 28 апрельда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”да таъкидланганидек,
“Ер тузиш, ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга ва табиий ландшафтларни яхшилашга, ер тузишга қаратилган тадбирлар тизимини ўз ичига олади ” (12-модда). Ер тузиш ишларининг амалга оширилиши қишлоқ хўжалик корхоналарида хўжалик юритишнинг замонавий шаклларини тадбиқ этиш, меҳнатнинг самарали услубларини белгилаш учун асос бўлади. Юқорида қайд қилинган барча тадбирлар махсус ер тузиш ташкилотлари, аниқроғи республикамизда фаолият кўрсатиб келаѐтган Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри
Давлат қўмитасининг “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институти ҳамда унинг жойлардаги филиаллари ва бўлинмалари томонидан амалга оширилмоқда. Ер тузиш хизмати органларининг фаолиятини умумлаштирадиган бўлсак, улар умумдавлат, тармоқ, хўжаликлараро ҳамда ички хўжалик каби ер тузиш ишларини амалга оширадилар.
Ҳозирги бозор иқтисодиѐти шароитидан келиб чиққан ҳолда ер тузиш бўйича илмий лойиҳалаш институтининг асосий вазифаси – фан ва илғор тажрибалар ютуқларидан қойдаланилган ҳолда турли башоратлаш, лойиҳа-қидирув, тасвирга олиш, кузатув ҳамда халқ хўжалигида, қисман қишлоқ хўжалигида ҳар бир гектар ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишга қаратилган бошқа ишларни бажаришдан иборатдир. Ер тузиш бўйича лойиҳа институти ҳисобланган “Ўздаверлойиҳа” ҳамда унинг ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолиятига раҳбарлик асосан қуйидаги бир-бирларига боғлиқ бўлган ҳаракатлар асосида амалга оширилмоқда, яъни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, режалаштириш ва бошқариш. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш деганда, олдида қўйилган вазифаларни бажариш жарайонида мавжуд моддий ва меҳнат ресурсларининг бирлашиши тушунилади.
Ер тузиш бўйича лойиҳа ташкилотларида режалаштириш умумий кўринишда иш ҳажмлари ва уларни бажариш учун маблағларга бўлган талабни аниқлаш, мутахассислар меҳнат унумдорлигини, кутилаѐтган молиявий натижаларни моддий, пул ҳаражатлари миқдорини аниқлашдан иборатдир.
Қайд қилиш жоизки, ташкил этиш ва режалаштириш ўзаро бир-бирига
боғлиқдир ва у аниқ бир ташкилотда ягона бирликни ташкил этади. Бундан ўзаро боғлиқлик энг аввало шунда намоѐн бўладики, режалаштиришда илмий лойиҳалаш институти техникани, технологияни, меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш имкониятларини ҳисобга олади. Тасдиқланган режаларни бажариш бир вақтнинг ўзида ер тузиш бўйича ишларни ташкил этиш асосида амалга оширилади.
“Ўздаверлойиҳа” институти ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари
фаолиятларини ўрганиш шундан дарак берадики, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва режалаштиришда меҳнатни меъѐрлаш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Негаки, меҳнатни меъѐрлаш асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини тайѐрлаш амалга оширилади, меъѐрланган ва бажарилган иш ҳажмларига қараб инженер-техник ходимларга иш ҳақи тўланади. Меъѐрларга қараб режа бажарилган ѐки бажарилмаганлиги аниқланади.
Ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилишда бошқарув алоҳида ўрин тутади.
Бошқариш деганда одатда субъектнинг бошқарилаѐтган объектга доимий аниқ йўналтирилган таъсири тушунилади. Ер тузиш бўйича лойиҳа ташкилотларида ишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг меҳнатига, уларнинг ташкил этилганлигига, ишлаб чиқариш самарадорлигига ва иш жойларидаги тартибга боғлиқдир. Ишлаб чиқаришни кам ҳаражат ва маблағ асосида лойиҳа-қидирув ишларининг юқори сифатли кўрсаткичларга эришиш мутахассислардан самарали фойдаланишнинг рационал шаклларини ўрнатиш нуқтаи назаридан ўрганилади. Шу сабабли, меҳнатни тўғри ташкил этиш, режалаштириш ва бошқариш асосларини, усулларини ва тамойилларини билиш нафақат раҳбар ходимлар, балки ҳар бир инженер ер тузувчи учун муҳимдир. Шундан келиб чиққан ҳолда ер тузишни ташкил этиш ва режалаштириш фани унинг предмети ҳисобланган ер тузиш бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш қонуниятлари ва режалаштиришнинг услубиятлари ва йўлларини ўргатадиган фандир.
2. Ер тузиш тизими ва бу тизимда ер тузиш ишларини ташкил этиш ва
режалаштириш фанини тутган ўрни Ҳозирги даврда Ўзбекистон аниқ ер тузиш тизими ташкил топди. Бу тизим давлатимиз ер ресусрсларини бошқариш соҳасига киради ва ер қонунларини ҳаѐтга тадбиқ қилиш, ердан самарали ва тўла фойдаланишни ташкил этиш, ерни муҳофаза қилиш, тоза экологик муҳит яратиш ва табиий ландшафтларни яхшилаш каби вазифаларни бажаради. Ер тузиш тизими қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:
- қонунлар билан белгиланган ер тузиш ишлари;
- аниқ қонуний белгиланган ер тузиш ишларини бажариш тартиби;
- ер тузиш ҳужжатларининг тасдиқланган рўйхати;
- ер тузиш фаолияти билан шуғулланувчи махсус ташкил этилган ер
тузиш хизмати;
- ер тузишни ташкил этиш;
- ер тузиш қатнашчилари;
- мутахассисларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш. Ер тузиш ишларини ташкил этиш ва режалаштириш фани ер тузиш фаолияти билан шуғулланувчи махсус ташкил этилган ер тузиш хизмати ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг таркиби, вазифалари ва фаолиятини ўргатади. Ер тузиш хизматларида ер тузиш ишларини ташкил этиш, ер тузишқатнашчиларининг вазифалари, уларнинг ишларини бажариш тартиби, ер тузиш ишларида меҳнатни меъѐрлаш, меҳнатга хақ тўлашни ташкил қилиш шу фан орқали
Download 44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling