“erasmus+ халқаро кредит мобиллик: таълим ва илмий
ЕВРОПАДА АДАБИЁТГА ОИД ЗАМОНАВИЙ ҚАРАШЛАРНИНГ
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
ICM publication 2018 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пиза университети 2016 йил 24 мартдан – 14 июнгача Тел: +99891 448 44 80, e-mail: feruza11031979@mail.ru Калит сўзлар
ЕВРОПАДА АДАБИЁТГА ОИД ЗАМОНАВИЙ ҚАРАШЛАРНИНГ
ЎЗБЕК АДАБИЁТИГА СИНТЕЗИ ТАЖРИБАСИДАН Хажиева Феруза Мэлсовна Бухоро давлат университети Пиза университети 2016 йил 24 мартдан – 14 июнгача Тел: +99891 448 44 80, e-mail: feruza11031979@mail.ru Калит сўзлар: биографик роман, муаллиф образи, роман архитектоникаси, хронотоп, бадиий техника Аннотация: This article outlines the results of the mobility program on the biographical novelty in the University of Pisa at the Faculty of Foreign Philology. Бухоро давлат университети ва Пиза университети ҳамкорлигида амалга оширилган Erasmus+2015-1-IT02-KA107-014705 International Credit Mobility 71 (Халқаро Кредит Мобиллик) лойиҳаси доирасида Италиянинг Пиза университетида 24.03.16 дан 14.06.16 гача “Биографик роман жанри хусусиятлари” мавзуида олиб борилган филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) тадқиқот иши амалга оширилди. Тадқиқот иши мазкур университетлар келишуви асосида тайинланган илмий маслаҳатчи – Пиза университети профессори, филология соҳаси етакчи мутахассиси Сержио Затти раҳбарлигида олиб борилди. Докторлик диссертацияси юзасидан Пиза университети Филология факультети ахборот ресурс маркази ҳамда Европанинг нуфузли кутубхоналаридан саналган Scuola Normale Superiori кутубхонасида мавжуд бўлган илмий китоблар ва электрон манбалардан фойдаланган ҳолда библиографик тадқиқот олиб борилди. Шунингдек, мавзуга тегишли адабиётларда келтирилган илмий ва назарий қарашлар ўрганилиб, диссертациянинг назарий асоси бойитилди ҳамда библиографик рўйхат шакллантирилди. Тадқиқот давомида докторлик диссертацияси бобларидан бирининг мазмунини ёритиб берадиган, Ўзбекистон Республикаси ОАК талабларига мос келадиган, халқаро миқёсда чоп эттириш учун мўлжалланган илмий мақола устида иш олиб борилди. Шу муносабат билан тегишли долзарб илмий ва назарий манбалардан материаллар тўпланди. Тадқиқот натижасида Америка, Европа (инглиз) ва ўзбек тилидаги биографик романларда тарихий ҳақиқатни бадиий ифода этиш, асарларда инсон руҳиятини акс эттирадиган поэтик воситаларни қиёслаш орқали жанрнинг ҳужжатлилик ва бадиийликни бириктира олиши, дуалистик ҳамда синтетик хусусияти асосланиб берилди. Биографик романларда хронотоп, эпистоляр техника, концентрик ва хроникал сюжет, архитектоника, бадиий ғоя ва мавзуни ёритиш орқали жанрнинг бадиийлик тамойиллари концепцияси исботланди. Синхрон аспектда ўзбек ва жаҳон адабиётшунослигида биографик роман жанри намуналари контекстуал тарзда қиёсланилиши натижасида адабий жараёндаги биографик асарларда муштарак тарихий шахслар образлари ва романлар композициясидаги динамик ҳамда тематик фарқли жиҳатлари далилланди. Биографик романлардаги инсонпарварлик ва фидоийлик ғоялари, сюжетларидаги эпизодлар, инсон табиати тасвирининг муштарак томонлари, шунингдек, муаллиф образи ва баёнидаги фарқли услубий жиҳатлар аниқланди. Биографик асарларнинг генетик илдизларини – жаҳон адабиётида агиография, ҳаётнома, биографик луғат, биографик портрет ва ўзбек адабиётида ҳолот, қисса, маноқиб, достон сингари жанрлар ташкил этиши асослаб берилди. Халқаро Кредит Мобиллик лойиҳаси доирасида олиб борилган тадқиқот натижалари Республикадаги турли соҳаларда жорий қилинди. Биографик роман жанри хусусиятларини Америка ва ўзбек романчилиги қиёсида ўрганиш ва биографик роман табиатини ёритиш юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида биографик романнинг дуалистик ва синтетик табиати, поэтикаси, ғоявий-композицион қурилиши, образлар таркиби ва генезисига оид назарий хулосалардан Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилди. Натижада биографик романларнинг бадиий тараққиёт тамойиллари, бадиияти, ижодкор маҳорати, ўзида тарихий-биографик ҳақиқатни, ҳужжатлиликни ва психологизмларни қай даражада акс эттириши каби бир қатор муҳим масалаларни ёритилишига асос бўлди. 72 Абу Али ибн Сино илмий биографиясининг бадиий талқини, асар қаҳрамонининг образли тасвири, ички олами, илмий меросининг биографик романда қайта яратилиш тамойилларига оид хулосалардан Бухоро давлат бадиий- меъморчилик музей-қўриқхонаси фаолиятида фойдаланилган. Натижада «Афшона. Абу Али ибн Сино музейига саёҳат» номли рисоласи нашрга тайёрланган, мемориал музейи экспозицияси орқали Абу Али ибн Сино биографияси ва адабиётдаги сиймоси ҳақида омма орасида ташвиқот ишларини самарали ташкил этишга хизмат қилди. Биографик романлардаги бадиий хронотопнинг рассомлар картинаси асосида асарларда вербал воқеланиши билан боғлиқ хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ижод устахонаси» номли туркум телекўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилди. Н. Норматовнинг «Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти» ва И. Стоуннинг «Ҳаёт иштиёқи» романларининг ўзига хос жиҳатлари, асарларда қўлланилган картинани сўз орқали ифодалаш, романда замон ва макон категорияларини яратиш бадиий техникаси каби масалалар бўйича телетомошабинларнинг маълумоти ва дунёқараши кенгайишига асос бўлди. Пиза университети Хорижий филология факультетида олиб борилган тадқиқот натижасида унумли, инновацион ғояларга асосланган хулосаларга эришилди. Шунингдек, диссертация Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Fil.21.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2018 йил 20 июндаги мажлисида ҳимоя қилинди. Хулоса қилиб айтганда, Erasmus+2015-1-IT02-KA107-014705 International Credit Mobility (Халқаро Кредит Мобиллик) лойиҳаси доирасида олиб борилган тадқиқот ишини назарий ва амалий бойитишда салмоқли ёрдам бера олди. Ўзбекистон Республикасида филология, қиёсий адабиётшунослик соҳасидаги илмий изланишлар замонавий Европа адабиёти билан ҳамоҳанг бўлишига туртки бўлди. Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling