Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши режа


Учинчи босқич дастлабки тирик организмларнинг пайдо бў лиши


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana27.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1234455
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 маъруза ЕРДА ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

Учинчи босқич дастлабки тирик организмларнинг пайдо бў лиши. 
Коацерват томчилар катталашгандан сўнг майда томчиларга парчаланади. Фокс 
тажрибаларида протеиноидларнинг концентрланган сувли эритмаси 130—180° да 


қайнатилганда, 1—2 мкм ҳажмдаги микросферани ҳосил қилган. Бундай эритмаларда 
липидлар бўлмаса ҳам, микросфералар ҳужайранинг икки қаватли липид мембранасига 
ўхшаш қават ҳосил қилган. Қулай шароитда бундай микросфералар эритмадаги 
протеиноидлар ҳисобига ўсган ва худди бактериялар сингари бўлинган. Коацерват 
томчилар ўз химизми билан фарқланган. Коацерват томчилардан катализатор хоссасига 
эга бўлганлар кўпроқ полимерланган ва узоқ яшаган. Қоацерват томчиларнинг ташқи 
муҳитдан энергия ва моддаларни ўзлаштирганлари яшаб қолиб бўлинган. Лекин улар 
тирикка яқин бўлса ҳам, хали уларни ҳаёт деб бўлмас эди. Дастлабки стабиллашган 
пробионитлар автокаталик, нуклеин кислоталардан иборат коацерват томчилар 
шаклида бўлган, деган фараз бор. Бинобарин, дастлабки даврларда нуклеин кислоталар 
билан оқсил, молекулаларининг қўшилиши эҳтимоли рўй берган. Бунда нуклеин 
кислота автокатализатор ва матрица, оқсил эса қурилма ва ҳимоя вазифасини ўтаган 
бўлиши мумкин. Бундай турғун системаларни Опарин шартли равишда пробионтлар деб 
атаган. Унинг кўрсатишича, пробионтларнинг кейинги эволюцияси моддалар 
алмашинуви 
жараёнларини 
уюштирадиган 
«аппарат механизм» ларининг 
активлашиши билан узвий боғлиқ бўлган. Пробионтларда моддалар алмашинувининг 
секин-аста мураккаблашуви натижасида прогрессив эволюция янада юқори 
активликка эга катализаторлар ферментларни вужудга келтирган. Шундай қилиб, 
тарихий жараёнда, Опарин уқтиришича, тирик система бир бутун ҳолича, шунингдек 
унинг айрим механизмлари такомиллаша борган, моддалар алмашинуви ва ўз-ўзини 
кўпайтира олиш тирик ҳужайранинг энг асосий хоссасидир. Холдейн ва Опарин ҳаёт 
пайдо бўлиши-даги дастлабки хоссаси ҳар хил талқин қилганлар. Опарин ҳаёт пайдо 
бўлишидан олдин моддалар алмашинуви хоссаси, Холдейн эса ўз-ўзини кўпайтира 
олиш хоссаси келиб чиққан, деган фикрни ,қувватлайдилар.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling