Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши режа


Бир ҳужайрали организмларнинг келиб чиқиши


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana27.02.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1234455
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 маъруза ЕРДА ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ

Бир ҳужайрали организмларнинг келиб чиқиши.
Яқин вақтгача ҳаётнинг энг қадимги формалари тўғрисидаги маълумотлар 
жуда кам эди. Бунга асосий сабаб ана шу ҳаёт формалари жуда майда ва юмшоқ 
танали эканлигидир. Чунончи, кембрий давригача бўлган ер қатламларида фақат 
медуза, хилма-хил чувалчанглар, қисман булутларнинг тошга айланган нусхалари 
топилган эди. Албатта, бу қазилмалар ҳаётнинг қадимги формалари ҳақида бирмунча 
тасаввур ҳосил қилишга имкон яратиб, палеонтологик солномани 100 млн йил орқага 
сурган бўлсада, лекин ҳаётнинг энг қадимги формалари қандай бўлган, деган муаммони 
еча олмади. Кембрий давригача бўлган ҳаёт изларини ахтаришда XX аср бошида Чарлз 
Уолкотт топган строматолитлар муҳим аҳамият касб этди. У Канаданинг ғарбида
топилган оҳакдан иборат ғовак тепаликлар ва устунларни текшириб, бу рифлар сув 
ўтларидан иборат, деб тахмин қилди. Кейинчалик олимнинг бу тахмини тўлалигича 
тасдиқланди. 1954 йили Стели А. Тайлер Онтариода топилган қазилмаларни текшириб
улар кўк-яшил сувўтлар ва бактериялардан иборат эканлигини исботлади. 
Австралиянинг ғарбий қирғоқларидаги суви жуда шўр, шунга кўра умуртқасиз 
ҳайвонлар бўлмаган Шарқ кўрфазида тирик строматолитларни топди ва улар кембрий 
давригача яшаган кўк-яшил сувўтлар билан бактерияларга ўхшашлигини маълум қилди 
(4-расм). 


4-расм. 
Австралиянинг 
Шарқ 
кўрфазида 
яшовчи 
тирик 
строматолитлар 
Ҳозиргача қадимги кўк-яшил сувўтлар, бактериялардан иборат қазилма холдаги 
45 дан ортиқ строматолитлар топилган. Прокариот организмлардан иборат бўлган 
қадимги бактериялар бундан 3,5 млрд йил илгари яшаган. Ҳозир бактерияларнинг икки 
оиласи — қадимги, яъни архебактериялар ва эубактериялар мавжуд. Архебактериялар 
шўр сувларда, юқори температура муҳитида, метан газига бой жойларда яшайди, Тахмин 
қилинишича, 3 млрд йил мобайнида Ердаги ҳаёт фақат ибтидоий микроорганизмлар 
шаклида бўлган. Улар бир ҳужайрали бўлиб, анаэроб шароитда яшаб, электр учқунлари, 
ультрабинафша нурлар ёрдамида абиоген йўл билан ҳосил бўлган органик моддалар 
энергиясидан фойдаланган (5-расм). Эукариотлар пайдо бўлгунча Ердаги яккаю ягона 
мавжудотлар бўлган прокариотларнинг хилма-хиллиги эукариотларга нисбатан анчагина 
кам бўлса ҳам, бироқ метаболизм ва биохимияси бўйича улар ниҳоятда турли-туман 
бўлган. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling