Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши режа
-расм. Дастлабки бактерия ва кўк-яшил сувўтларининг вакили
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
2 маъруза ЕРДА ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хоссалари Прокариотлар Эукариотлар
5-расм. Дастлабки бактерия ва кўк-яшил сувўтларининг вакили
1. Жадвал: прокариот ва эукариот организмларни таққослаш Хоссалари Прокариотлар Эукариотлар Организмлар гуруҳи Бактериялар, цианобактериялар Содда организмлар. замбуруғлар, яишл ўсимликлар Ҳужайрасининг йирик майдалиги Майда, одатда, 1 дан 10 мкм гача Йирик, одатда, 10 дан 100 мкм гача Метаболизм ва фотосинтез жараёни Анаэроб ёки аэроб Аэроб Харакатчанлиги Ҳаракатсиз ёки флагеллин оқсилидан иборат хивчинлар ёрдамида ҳаракатланади Одатда, ҳаракатчан микронайлардан иборат киприклар ва хивчинлар ёрдамида харакатланади Ҳужайра қобиғи Маълум миқдордаги қанд ва пептидлардан тузилган Целлюлоза ёки хитиндан тузилган ҳайвонларда учрамайди Органеллалари Органелласи мембрана билан чекланган, учрамайди Митохондриялар ва хлоропластлар Генетик уюшмаси Цитоплазмадаги ДНК ҳалқаси ДНК хромасомада жойлашган ва ядро мембранаси билан қопланган. Кўпайиши Иккига бўлиниш йўл билан Митоз ва мейоз йўли билан Ҳужайра тузилиши Асосан бир ҳужайрали Асосан кўп ҳужайрали ва ҳужайралар табақаланган Ҳозирги прокариотлар сингари, қадимги турларининг кислородга муносабати бир хил бўлмаган. Баъзи бактериялар кислородли муҳитда яшай олмаса, иккинчи хиллари кислородга чидамли, учинчи хиллари кам кислородли муҳитда яшаса, тўртинчи хили кислородсиз муҳитда яшай олмаган. Ваҳоланки, эукариотлар фақат кислородли муҳитда ҳаёт кечиради. Дастлабки прокариотлар абиоген йўли билан синтезланган органик моддаларни кислородсиз парчалаш ҳисобига яшаганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу эса бора-бора муҳитда органик моддаларнинг камайишига сабаб бўлган ва оқибатда прокариотлар орасида озиқа учун рақобат кучайган. Бу рақобат камайишининг ягона йўли баъзи бир прокариотларнинг гетеротроф озиқланишдан автотроф озиқланишга ўтиши эди. Қайд қилинган прок ариотлар таркибидаги пигменти билан фарқ қилган бўлсада. Лекин улар ҳозирги цианобактериялар ва эукариот организмлардан фарқ қилиб, фотосинтез жараёнини дастлаб анаэроб шароитда амалга оширган ва атроф-муҳитга эркин кислород ажратмаган. Бу прокариотлардан кейинчалик цианобактерияларнинг аждодлари келиб чиққан, деб тахмин қилинади. Прокариотларнинг айрим хилларида рўй берган фотосинтез фақат, улар орасидаги рақобатнинг камайишига эмас, балки биоген усулда ҳосил бўлган органик моддаларнинг атмосферада эса кислороднинг тўпланишига сабаб бўлди. Фотосинтез жараёни туфайли бора-бора атмосферанинг юқори қисмида озон қавати ҳосил бўлди ва у мавжудотларнинг ҳаёт учун ниҳоятда хавфли ультрабинафша нурлар таъсиридан сақланиш имконини туғдирди. Бу эса, ўз навбатида, хилма-хил автотроф ва гетеротроф организмларнинг ривожланишига ва уларда моддалар алмашинуви жараёнининг жадал суръатлар билан боришига шароит яратди. Тахмин қилинишича, эукариот организмлар бундан 1,5 млрд йил илгари пайдо бўлган. Уларнинг келиб чиқиши ҳақида икки хил фараз бор. Уларнинг бири аутоген, иккинчиси симбиотик номини олган. Аутоген фаразга кўра, эукариот ҳужайра прокариот ҳужайра доирасидаги табақаланиш натижасида рўй берган. Аввало, бу табақаланиш мембрана ва унинг цитоплазмага келиб чўкиши ҳисобига ички структуралар ҳосил бўлган ва улар ҳужайра органоидларига айланган. Қайд этилган ўзгаришлар қадимги прокариотларнинг қайси гуруҳларида амалга ошган-лигини айтиш қийин. Ҳужайранинг симбиотик йўл билан келиб чиққанлиги ҳақидаги фаразни америка олимаси Л. Маргулис ҳимоя қилган. Ядродан ташқари, пластида ва митохондрияларда ДНК борлиги ва улар мустақил равишда бўлиниш йўли билан кўпайиши мазкур фараз учун асос ҳисобланади. Маргулис қайд этишича, эукариот ҳужайранинг келиб чиқиши бир неча босқичдан иборат бўлган. Дастлаб амёбасимон прокариот ичига майда аэроб бактериялар кириб, симбиотик усулда ҳаёт кечирган. Кейин улар ўз мустақиллигини йўқотиб, митохондрияларга айланган. Иккинчи босқичда симбиотик прокариот ҳужайра ичига спирохетасимон бактерия жойлашиб, улар ҳам олдин симбиотик усулда яшаб, кейин ўз мустақиллигини йўқотиб, кинетосомалар, центросома ва хивчинлиларга айланган. Шундан сўнг цитоплаз мада диффузия ҳолатида жойлашган ДНКнинг мембрана билан ўралиб, алоҳидаланиши натижасида, дастлабки эукариот ҳужайралар ҳосил бўлган. Уларнинг эволюцион тараққиёти кейинчалик замбуруғлар билан ҳайвонларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Юқорида қайд қилинган тузилишга эга эукариот ҳужайралар ривожланишининг учинчи босқичида улар ичига цианобактерия жойлашиб, олдин симбиотик усулда яшаган, сўнгра улар ҳам ўз мустақиллигини йўқотиб, пластидаларга айланиши туфайли дастлабки эукариот ўсимлик ҳужайралари пайдо бўлган. Улар барча ўсимликларнинг ривожи учун асос бўлган. Олимларнинг қайд қилишича, биохимиявий жараёнларнинг бориши бўйича цианобактериялар анаэроб ва аэроб организмлар орасида жойлашган. Дастлабки эукариот ҳужайралилар тахминан 15000—14000 млн йил илгари пайдо бўлган. Бу даврга келиб, атмосферада кислород кўп бўлганлиги ва эукариотлар ўз табиатига кўра аэроб эканлиги сабабли улар муҳитга тез мослашган. Эукариот хужайраларнинг турли-туман хиллари 1 млрд йил илгари пайдо бўлиб, уларнинг баъзи бир хилларида жинсий урчиш кузатилган. Эукариот организмларнинг кейинги 400 млн йил давомидаги ривожидан кейин, афтидан, кўп ҳужайрали организмлар келиб чиққан: а) дастлабки тирик ҳужайралар майда юмалоқ анаэроб ҳолатда бўлган ва абиоген йўл билан ҳосил бўлган органик моддаларни бижғитиш туфайли ажралган энергия ҳисобига яшаган; б) тайёр озиқанинг камайиши натижасида улардан фотосинтез қилувчи организмлар ҳосил бўлган. Лекин уларда фотосинтез анаэроб усулида рўй берган. Атмосферадан Ерга тушган ультрабинафша нурлар аммиакни парчалаб, атмосферада азотнинг кўп йиғилишига сабаб бўлган; в) бундан тахминан 2 млрд йил илгари аэроб фотосинтез қилувчи прокариотларнинг — ҳозирги цианобактерияларнинг аждодлари пайдо бўлган. Бу микроорганизмлар стратолитларни ҳосил қилиб, кислород ажратган, лекин 100 млн йил давомида кислород океандаги темир билан реакцияга киришиб, атмосферада тўпланмаган; г) океандан темир ва шу сингари металлар ажралганидан сўнг, атмосферада кислород тўпланиб, ҳозирги даражага етган. Бу биологик эволюцияга ўз таъсирини кўрсатган. Анаэроб организмлар кислородсиз жойларга кўчиб, фотосинтез учун қулай, жойларни цианобактериялар эгаллаган. Шу усулда азотни фиксация қилувчи организмлар ҳам анаэроб ҳаёт шароитига кўчган ёки гетероциста ҳосил қилиб ҳимояланган. Атмосфера озони (О 3 қават) ҳаёт учун хавфли ультрабинафша нурларнинг кўпчилигини Ернинг тоза қисмларига ўтказмаган; д) атмосферада кислород кўпайиши туфайли ва у билан нафас олувчи ҳужайралар ривожланиши натижасида уларда моддалар алмашинуви самарадорлиги юқори бўлган. Ниҳоят, 1450 млн йил илгари дастлабки эукариот ҳужайрали формалар ривожланиб, улар тўлиғича аэроб муҳитда яшашга мослашган. Мазкур организмларда жинсий йўл билан кўпайишнинг пайдо бўлиши уларнинг хилма-хил бўлишига ва такомиллашувига имкон берган. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling