Ёрга етар кун борму, ёронлар


Download 73 Kb.
bet4/5
Sana07.05.2023
Hajmi73 Kb.
#1439340
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЁР

Ёрғи(жарғи) нима?
А. Навоий луғатида ёрғи қўйидаги маъноларда қўлланилган: 1. ҳукм чиқариш; жазолаш; 2. қаршилик кўрсатиш, уришиш; 3. ҳимоя; 4. қабул. 6 Ўзбек тилининг изоҳли луғатида эса икки маъноси берилган: 1. жарима; 2. арра.7 Бу нимани англатади, биласизми? Бу тилнинг унутилиб бораётганини билдиради. XV асрда ёрғининг беш хил маъноси бўлган бўлса ХХ асрда у иккитага тушиб қолган.
Олтой тилида жарғи - суд, жарғичи - судя, жарғилаш - судлов, жарғилат - судланган, жарғилаш - судлашиш маъносини беради: Кудайдыҥ јаргызына турар(худонинг суди олдида жавоб бериш); Қудайла ого jаргычы болгой (худонингўзи унга жазо берсин).
Умуман олганда, жарғи кўплаб туркий султонлар ва хонларнинг асосий қонуни саналган. Шуниси эътиборлики, бу қонунларнинг аксарияти тангри номидан чиқарилган, ёрғичи(қози)лар эса ҳукмни тангри номидан ўқига. Ёрғи ўзбек тилида жарима маъносини англатади: Олиб бориб хон Даллининг отаси, беш юз тилла менга ёрғи айлади(“Равшан” достони).8
Туркий халқлар лексиконида ёр ўзагидан ясалган салбий маънодаги ярамас(жарамас) сўзи ҳам сақланган ва у худога дўст эмас, динсиз, виждонсиз маъносида қўлланилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “ёр” лексемаси кўп маъноли сўз ўлароқ деярли барча туркий тилларнинг луғатида сақланган ва у соф туркий сўздир. “Ёр” ўзагидан ясалган сўзлар таҳлили шуни кўрсатадики, мазкур мақолада келтирилган сўзлар ўрганилиши керак бўлган сўзларнинг юздан бири ҳам бўлмаслиги мумкин. Чунки, туркий тилларда сўзларнинг фонетик фарқлари туфайли, айрим тиллардаги сўзларни таҳлил қилиш катта қийинчилик туғдиради. Мисол учун, якут(саха) тилида яр(жар) сўзи дьэр шаклида ёрқин сўзи эса дьэрэкээн шаклида ёзилади ва талаффуз қилинади.9
Яр (жар)сўзи нафақат туркий, балки гипотетик олтой тиллари оиласига мансуб бошқа тилларда ҳам учрайди. Мисол учун, эски мўғул тилида ёруғ яр, бурят тилида ялағар дейилади, аммо ҳозирги кунда уларнинг бошқа синонимлари кўпроқ қўлланилади.
Умуман олганда, “ёр” сўзи қандай маънога эга эканлигидан қатъий назар ўзбек тили бойлигининг энг йирик манбаси саналган мумтоз адабиётдан ўрин олган. Ўзбек тўйларида ёр-ёрлар айтилиб турибди. Бу мулоҳазалар диний ёндашувда эмас, тилшунослик йўналишида ёзилди. Кўнгул учун учун ёзилиб, тил қайғусидаги миллат ойдинларининг ҳукмига ҳавола қилинди. Машраб сўзи билан айтганда:
Кўнглумни бир дам мен шод этарман,
Ёрга етар кун борму, ёронлар?

Download 73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling