Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet107/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

7. Унутиш ва эсда сақлаш
Унутиш хотира жараени сифатида таърифга эга бўлиб, ўзини ву-жудга келиш хусусиятига боғлиқтарзда ўта чуқур ва юзаки кўриниш-ларга эга. Худди шу боис, унутилган образларнинг ёки фикрларнинг фаоллашуви у ёки бу даражада қийинчиликларга учраши, ҳатто амал-га ошмайдиган воқеликка айланиши мумкин. Шахснинг фаолиятида хотирада тўпланган материаллар (турлича бўлишидан қатъи назар) амалиётда камроқ қўлланилса, фойдаланилса (ортиқча юк хусусияти-ни касб этса), унутиш тобора чуқурлашиб боради, бунинг натижаси-да фаол ҳаётий мақсадга эришиш йўлидаги аҳамияти пасаяди. Аммо қайсидир материални эслаш чоғида қийинчилик, сунъий тўсиқ юзага келса, уни мутлақо йўққа чиқариш керак эмас, чунки бу ҳодиса уни батамом шахс хотирасидан чиқиб кетишини билдирмайди. Одатда, материаллар (объектлар, субъектлар)нинг аниқ, яққол, мавжуд то-монларининг шакли унутилади, бундан ташқари, унинг ҳукм сури-ши, барқарор ахамиятли мазмуни эса унга ўхшаш (мутаносиб) би-лимлар ва хулқ-атвор ҳаракатлари шаклий бирликлари билан қўши-либ кетади, оқибат натижада хулқ-атворнинг мазкур шаклларида таассуротлар интеграл (умумлашма, йиғиқ) тарзда эсга тушиши мум-кин. И.П. Павловнинг далиллашича, сўниб бораётган рефлекслар ўзларини тиклашлари учун дастлабки пайдо бўлиш даврига қараган-датакрорлаш миқцорини камроқталаб этади. Бундан ташқари, сўниб бораётган рефлекслар муайян шароит ёки вазиятда тормозланиш, тўхталишга учраши мумкин. Бу воқелик аллақачон унутилган деб тасаввур қилинган таассуротларнинг фавқулодда айрим омилларни эсга тушириш ҳолати билан изоҳланади. Масалан, оғир бетоб ҳолда ётган одам қачонлардир ўрганган шеърини тасодифан ёддан айтади, ваҳо-ланки, ундан узоқ йиллар фойдаланмагани учун уни батамом унутган деб ўйлаш мумкин.
Хотира жараёни ҳисобланмиш унутиш бу ўзига хос, ранг-баранг, изоҳталаб руҳий когнитив ҳодиса.
Шахс фаолиятига сингиб кетган маълумотлар (объектлар, субъект-лар) унинг учун муайян аҳамият касб этганлиги туфайли булар мут-лақо унутиб юборилмайди, инсон фаолиятига сингиб кетган матери-аллар унинг эҳтиёжлари бидан бевосита алоқага киришганлиги са-бабли унутиш билан курашиш жараёнининг ишончли воситаси ҳисоб-ланади. Бунинг ёрқин ифодаси эсда сақлашнинг муҳим омили ёки усули — бу такрорлаш ақлий ҳаракатидир.
Салбий индукция ҳодисаси ҳаракати билан уйғунлашув беқарор, шунингдек, муваққат (вақтинча) унутиш жараёнини келтириб чиқа-ради. Олий таълим жараёнида ўзлаштиришда нотаниш, бегона (ёт) қўзғатувчилар янги муваққат (вақтинча) боғланишлар вужудга кели-шига тўсқинлик қилади, бунинг оқибатида эсда олиб қолишнинг са-марадорлиги (маҳсулдорлиги) пасаяди. Олдинги (ўтмишдаги) барқа-рорлашган боғланишлар (алоқалар) изларини йўқотишга йўналган тўсиқлар сўзсиз унутиш жараёнини келтириб чиқаради. Модомики, шундай экан, унутиш нерв фаолиятининг проактив ва ретроактив тормозланиши (тўхталиши) билан алоқада бўлишига шубҳа йўқ. Маъ-лумотларга қараганда, олдинги ёки кейинги фаолият ҳозирги фаоли-ятнинг мазмунига ўхшаш ёки ундан мураккаброқ бўлса, албатта тор-мозланиш (тўхталиш) ҳолати вужудга келади.
Юқоридаги психологик ва физиологик омилларга асосланган ҳолда мана бундай хулосага келиш мумкин: биринчидан, бир мавзудан бошқа бир мавзуга ўтиш чоғида бир оз тўхталиш қилиш туфайли асабий таранглашув, жиддийлик, акдий зўриқиш камаяди; иккинчидан, ауди-ториядан ташқари машғулотларда мустақил билим олишда турдош, жинсдош ўхшаш фанлар юзасидан эмас, балки ўзаро бир-бири билан кескин тафовутланувчи соҳалар бўйича тайёргарлик ишларини йўлга қўйиш даркор.
Маълумотларга қараганда, проактив ва ретроактив тормозланиш бир фаолият доирасида ҳам юзага келиши мумкин, чунончи, муайян ўқув материалини ўрганиш (танишиш), техник чизмалар устида иш-лаш, лойиҳаларни таҳлил қилиш каби жараёнлардир. Маълумки, материалнинг ўртасини эсда олиб қолиш учун боши ёки охирини ўзлаш-тиришдан қийинроқ, мураккаброқ кечади. Материал ҳажмининг кўплиги, катталиги, шунингдек, унинг ўртасини эсда олиб қолишга проактив ва ретроактив тормозланиш салбий таъсир кўрсатади. Худ-ди шу боис, материал ўртасини эсда олиб қолиш учун уни бир неча марта такрорлашга тўғри келади. Шунинг учун бир текис, аста-секин суръатга амал ёки риоя қилиш юқори самара беради, диққатни мав-зуга ёки фаолият объектига пухта тўплаш (марказлаштириш, концен-трация), иродавий актни унга йўналтириш натижасида қўзғовчилар, турткилар мияда мустаҳкамланади.
Муваққат, вақтинча унутиш жараёни мия пўсти ҳужайралари зўри-қиши, таранглашуви оқибатида ҳамда ташқи, иккинчи даражали тор-мозланиш таъсирида вужудга келиши кузатилади. Бу воқелик тана аъзолари, асаб фаолияти тизими толиққан ҳолатида эсда олиб қолишни кескин пасайиши билан изоҳланади. Асаб тизими, ҳужайраларнинг меъёрида ишлашини тикланиши орқали унутилган нарсалар, субъект-лар тўғрисидаги маълумотлар аста-секин эсга туша бошлайди.
Салбий индукция ва ташқи тормозланиш томонидан келтириб чиқарувчи вақт ўтиши билан унутиш жараёни реминисценция ҳоди-саси билан алоқага эга. Эсда олиб қолишнинг дастлабки дақиқалари-га қараганда муайян вақт ўтгандан кейин эсга тушириш тўлароқ акс этар экан. Катта ҳажмдаги материалларни эсда олиб қолиш кезида ҳам шунга ўхшаш руҳий ҳодиса вужудга келади. Тажрибаларнинг кўрса-тишича, реминисценция ҳодисаси вояга етганларга қараганда бола-ларда кўпроқ учрайди, киши кексайиш даврида сал-пал эслаш, эсга тушириш янада кучаяди. Инсоннинг барча фаолияти турларида (таъ-лим, меҳнат), муомаласида, хулқ-атворида ҳисобга олиш жоиз.
Маълумотлар (материаллар)ни эсга туширишдаги қийинчиликлар уларни эслашнинг ўта кучли хоҳиши юзага келиши туфайли намоён бўлади ҳамда фавқулодда тормозланишни чақиради. Вақт ўтиши билан инсонниг бошқа нарсалар (объектлар, субъектлар) билан чалғи-ши тормозланишни пасайтиради, натижада нимани эслаш зарур бўлса, у дарров эсга туширади.
Худди шу боис, эсга тушириш имкониятининг йўклиги, хатто бу борада таниш жараёни ҳам ўз хусусиятлари билан тўла унутишнинг кўрсаткичи бўлиб ҳисобланмайди. Энг асосийси, олий таълим тизи-мида муваққат (вақтинча) унутиш билан сал-пал ҳамда узоқ муддатли унутиш турларини фарқлаш жоиз, чунки унинг охиргисини такрор-лаш ёрдами билан бартараф қилиниши мумкин. Баъзи ҳолларда талаба билимини баҳолаш кезидаги англашилмовчиликнинг вужудга ке-лиши муваққат (вақтинча) унутиш шароити ва хусусиятини ҳисобга олмай, узоқмуддатли унутиш сифатида қарор қабул қилишнинг оқиба-тидир.
Муваққат асаб тизими алоқаларини узоқ муддат сақланиши уларнинг мустаҳкамлик, барқарорлик даражаси учун муҳим аҳамият касб этади. Муваққат алоқалар камроқ мустаҳкамланган бўлса, пухталик етишмаса, улар тезгина сўнади ва аксинча. Шунинг учун ҳар қандай материални аввал бошдан пухта ўзгартириб олиш лозим. Агарда материал пухта мустаҳкамланса, шунча узоқроқ эсда сақланади ва кам-роқ унутилади. Шуни таъкидлаш жоизки, эгалланаётган материалга нисбатан шахсда мойиллик, қизиқиш, мотивация мавжуд бўлса, уни узоқроқ эсда сақлашга замин ҳозирлайди.
Унутиш жараёни вақт билан ўлчанади ва муайян суръат тақозоси билан рўёбга чиқади. Эббингаузнинг кўрсатишича, материални ўзлаш-тиришнинг дастлабки дақиқаларида унутиш жадал кечади, муайян вақт ўтгандан кейин унинг суръати пасаяди. Унутиш материалнинг мазмунига, янгилигига, тушунишнинг огир ёки енгиллигига касбий ва ижтимоий аҳамият касб этишига боғлиқ. Худди шу сабабдан шахс томонидан англанилган материал аста-секин, паст суръатда унутила-ди. Шунга қарамасдан, нисбатан инсон томонидан англанилган материал дастлаб тез суръатлар билан унутила бошлайди, кейинчалик эса унинг кечиши бир оз пасаяди. Машқ қилиш, такрорлаш, турғун, барқарор қизиқишни шакллантириш мумкин қадар унутиш суръати-ни пасайтиради.
Эсда сақлашнинг шарт-шароитлари хотира ўткирлиги, маҳсулдор-лиги, самарадорлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Унутиш вақт (замон) функциясигина бўлиб қолмасдан, балки унда эсда олиб қолиш, эсга тушириш сингари танловчанлик (саралаш) хусусияти мавжуд. Ўз мо-ҳияти билан шахснинг эҳтиёжларига қизиқишларига, фаолият мақ-садига боғлиқ, мутаносиб, муҳим аҳамиятли материал, секин суръат-да унутилади. Инсон учун ҳаётий, ижтимоий, касбий аҳамиятли бир қатор воқеликлар материаллар, маълумотлар асло унутилмайди. Одатда, шахснинг фаолиятда иштирок этиш даражасига қараб материалнинг эсда сақпаниши аниқланади. Илмий тадқиқотларда унутиш ўзлашти-рилган материалнинг ҳажмига боғлиқ эканлиги таъкидланади. Муай-ян вақт ўтгандан кейин ўзлаштирилган, ўрганилган материални эсда сақлаш фоизи унинг ҳажмига тескари пропорционал муносабатда бўлиши тасдикданган. Агарда бир хил шароитда (вазиятда) берилган материаллар ҳам сифат, ҳам миқцор жиҳатдан ўхшаш бўлса, у ҳолда эсда олиб қолиш жараёнида уларни ҳисобга олиш ўзлаштириш сама-радорлигини оширади. Масалан, сухандон (диктор) бир бет стандарт матнни ўқиш учун икки дақиқа вақт сарфласа, худди шу ҳажмдаги материални ўқиш, уқиш, тушуниш, англаб етиш учун талаба уч-тўрт баробар вақт ажратади. Бунда шахснинг индивидуал хусусиятлари, хотира типлари, уқувчанлик қобилияти, ноёб хислатини ҳисобга олиш жоиз. Эсда сақлаш жараёнида материалнинг ҳажми бирламчи эмас-лиги, унга унинг сифати устувор аҳамият касб этади. Эсда сақлашда яхлитлик, алоҳидалик муҳим ўрин эгаллайди, чунки мазкур жараёнда матн (мавзу)даги асосий ҳолатлар, қонуниятлар, назариялар, қиёсий таҳлиллар, ёрқин ифодалар, жонли нутқ маҳсуллари ўз изини қолди-ради. Эсда сақлашда кейинги ўрин баъзи бир фикрий бирликларга, ҳатто матн мазмунига ундан ҳам кучли эътибор берилади. Эсда сақ-лашнинг муҳим хусусиятларидан бири — бу материални умумлашган даражаси билан бевосита боғлиқлигидир. Жами умумийликдан маз-муний-назарий йўналишга ва ундан якка алоҳидаликка фикран ўтиш эсда саклашнинг оқилона ақлий воситаси бўлиб ҳисобланади. Умум-лашмаларни умумлаштириш, мавҳум ҳолатларни мавҳумлаштириш-нинг фикрий ҳаракатларига асосланган материаллар эсда сақлашнинг энг қулай шарт-шароитлари саналади. Эсда сақлашнинг шароитла-рига: а) маълумотларнинг амалиётга татбиқ этувчанлиги; б) оқилона ақлий усуллар ёрдами билан олдинги билимлар ўзлаштирилганлиги; в) уларни вақти-вақти билан чуқурлаштириб бориш; г) материаллар-ни эйдетик образлар, тасаввурларга бойитиш киради.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling