Эргаш ғозиев
Мотив муаммоси ва унинг ечимига доир мулоҳазалар
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
5.2. Мотив муаммоси ва унинг ечимига доир мулоҳазалар
Собиқ шўро психологияси мотивлар муаммосини диалектик мате-риализм принципларига асосланиб тадқиқ этган. Бу эса, энг аввало, мотивлар тизими инсон ҳаёти ва фаолиятига мураккаб тузилган бош-қарувчиси (регулятори) сифатидатушунишни билдиради. Мазкур йўна-лишга дахлдор психологлар ўртасида шахснинг фаоллиги, онгнинг фаоллиги ҳақидаги ғоялар кенг тарқалган. Жумладан, С.Л.Рубинш-тейн мотивлашган тизимнинг инсон борлиқни акс эттиришдаги асо-сий ролини кўрсатиб, шундай мулоҳазаларни таъкидлаб ўтади: би-ринчи бўлиб кузатиш объектлари эмас, балки эҳтиёж объектлари ва инсон хатти-ҳаракатлари берилади. Мотивлашган установкаларнинг фаолликка оид ўзига хослиги ҳам шундай тузилган ва у ўзи хохлаган борлиқнинг элементи ва ҳолатини белгилашга хизмат қилади. Уларнинг фикрича, ташқи оламга муносабатнинг фаол мотивацион хусу-сиятини кўрсатиб ўтишнинг ўзи кифоя. С.Л.Рубинштейн «Онг — бу фақатгина акс этиш эмас, балки инсоннингташқи муҳитга нисбатан муносабати ҳамдир», деб ёзади. Мотивларнинг тузилиши билан бевосита борлиқ онгнинг босқич-ли тузилиши муаммоси психологлар томонидан тезкорлик билан ҳал килиш, ечиш, текшириш, тадқиқэтиш зарур бўлган долзарб масалага айланиб бормоқда. С.Л.Рубинштейн онгнинг ролини кўрсатиш билан бир қаторда пси-хиканинг кўпқирралилиги нуқтаи назаридан турли босқичларда руҳий жараёнларнинг вужудга келиши, кечиши ҳолатларини тушунтириб бе-ришга эришган. Ҳар қандай шахснинг хулқ-атворини психологик жи-ҳатдан тушунтиришда қўзғатувчилар (қўзғовчилар)ни турли босқич-ларда ўзаро мураккаб боғликдикда олиб қараш, кўриш лозим, деб таъ-кидлайди. Бу кўп босқичли тузилма бошқаришни англашилган босқичи сингари англанмаган мотивацион тенденцияларни ўз ичига олади. Собиқ шўро психологлари мотив тузилишининг босқичли кон-цепциясини ишлаб чиқаришда қуйидаги. мулоҳазаларга таянганлар: а) онгнингтарихий келиб чиқиш жараёни билан инсон хулқ-атво- рини бошқаришнинг мураккаб тизимига эга эканлиги; б) онтогенезда бола шахсининг индивидуал (яккаҳол) шаклланиш жараёни бўлмиш генетик далилларга асосланганлиги ва бошқалар. Мотивлар тузилишини генетик босқичда шаклланиш эҳтимолини таҳлил қилиш натижасида унинг содда, бир босқичли тизимдан му-раккаб, кўп босқичли юксак даражага ўсиб ўтиш жараёни ишончли омиллар ёрдами билан яққол кўрсатиб берилади. Умумлаштирилган маълумотларга кўра, собиқ совет психологлари мотивларнинг тузи-лиши муомаласини тадқиқ қилишда уларнинг динамик ва маъновий томонларининг бирлиги принципидан келиб чиқиш мақсадга муво-фиқ. Улар фаол мотивнинг динамик ҳолати ҳақида мулоҳаза юрит-ганларига мазкур фаолиятнинг баъзи жараёнларида унинг динамика-си ўта бўрттириб талқин қилинади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқки, собиқ совет психологлари мотив тузилишига оид масалага ёндашиш жараёнида бутун эътиборини унинг мазмуний жабҳасини алоҳида кўрсатишга, маъновий томонларининг бирламчилигини белгилашга йўналтиради. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling