Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
5.5. Мотив классификацияси
Жаҳон психологияси фанининг назарий мушоҳадаларига ва ўзи-мизнинг шахсий маълумотларимизга асосланиб, мотивларни қуйида-ги туркумларга ажратишни лозим топдик. I. Шахснинг ижтимоий эҳтиёжлари билан уйғунлашган, уларнинг моҳияти мезони орқали ўлчанувчи мотивлар: дунёқарашга тааллуқли, алоқадор бўлган ғоявий мотивлар; ички ва ташқи сиёсатга нисбатан муносабатни акс эттирувчи, шахсий позицияни ифодаловчи сиёсий мотивлар; жамиятнинг ахлоқий нормалари, принциплари, турмуш тарзи, этнопсихологик хусусиятларига асосланувчи ахлоқий мотивлар; борлиқ гўзаллигига нисбатан эҳтиёжларда инъикос этувчи на-фосат (эстетик) мотивлари. II. Вужудга келиши, шартланганлик манбаи бўйича умумийликка эга бўлган, бошқарув ва бошқарилув хусусиятли мотивлар: кенг қамровли ижтимоий мотивлар (ватанпарварлик, фидоий-лик, альтруистик); гуруҳий, жамоавий, ҳудудий, умумбашарий мотивлар; фаолият тузилиши, моҳияти ва тузимига йўналтирилган про-цессуал мотивлар; фаолият маҳсулини баҳолашга, мақсадга эришувга мўлжаллан-ган рағбатланув, мукофот мотивлари. III. Фаолият турлари моҳиятини ўзида акс эттирувчи мотивлар: ижтимоий-сиёсий воқеликларни мужассамлаштирувчи мотив-лар; касбий тайёргарлик ва маҳоратни ўзида намоён этувчи мотив-лар; ўқишга, билишга (когнитив),.ижодга (креатив) оид мотивлар. IV. Пайдо бўлиш хусусияти, муддати, мухдати, барқарорлиги би- лан умумийликка эга бўлган мотивлар: доимий, узлуксиз, лонгитюд хусусиятли мотивлар; қисқа муддатли, бир лаҳзали, бир зумлик ва сониялик мотив-лар; узоқ муддатли, вақт тақчиллигидан озод, хотиржам хатти-ҳара-катларни талаб этувчи мотивлар. V. Вужудга келиши, кечиши суръати биоқувват билан ўлчанувчи мотивлар: кучли, қудратли, таъсир доирасидаги шижоатли мотивлар; пайдо бўлиши, кечиши ўрта суръатли мотивлар; юзага келиши, кечиши заиф, бўш, кучсиз, беқарор мотивлар. VI. Фаолиятда, муомалада ва хатти-ҳаракатда вужудга келиши ху- сусияти, хислати ҳамда сифатини акс эттирувчи мотивлар: аниқ, яққол, воқе бўлувчи реал мотивлар; зарурат, юксак талаб ва эҳтиёжларда ифодаланувчи долзарб мо-тивлар; имконият (потенция), захира (резерв), яширин (латент) хусуси-ятларини ўзида мужассамлаштирувчи мотивлар. VII. Акс эттириш даражаси, сифати нуқтаи назардан иерархия ву- жудга келтирувчи мотивлар. биологик мотивлар; психологик мотивлар; юксак психологик мотивлар. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling