Эргаш ғозиев
Шахснинг шаклланишида мотивациянинг роли
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
5.3. Шахснинг шаклланишида мотивациянинг роли
А. Инсоннинг мотивлар оқими тўғрисида мулоҳазалар. Инсоннинг мотивлари тузилишини, уларнинг асосий функционал механизмларини ҳамда шаклланиш жараёнига йўналтиришнинг стра-тегик режасини ишлаб чиқиш муаммосини психологик жиҳатдан ту-шунтириш учун боланинг психик ривожланиши таҳлилига ўзига хос равишда тактик ёндашиш маъқул. Шахснинг мотивлари оқими муаммоси унинг ҳам методологик, ҳам назарий муносабатни текшириш демакдир. Чунки то ҳозирги давргача собиқ шўро психологиясида унинг кўпгина қисмлари ўз ечи-мини топа олмаган. Ғарб мамлакатлари ҳамда АҚШ психологлари орасида «биологик эҳтиёжлар асосида инсон мотивлари ётади», деган қарашлар мажму-аси кенг кўламда қўлланиб келинмоқда. Чунончи, АҚШ психологи Б.Дамеллнинг фикрича, тўқимада вужудга келган эҳтиёжлар қўзға-тувчининг асосий манбаи ҳисобланади. Мазкур ғоя юзасидан муло-ҳаза юритган Данлэп эса «қўзгалиш биологик тўқималардан четга чиқмайди», деган фикрга қатъий ишонади. Гильфорднинг таъкидла-шича, фаолликнинг бирламчи манбаи овқатдан» иборатдир. Лекин муаллиф ўз фикрини изчил очиб беришга интилмайди. Бу вазиятни баҳолашда психологик муаммолар оқими билан мо-тивларнинг биологик оқими ўртасида юз берувчи ўзаро ўрин алма-шишнингсодир бўлишини мулоқаза доирасидан ташқари чиқмаслик лозим. Чунки биологик шартланган режа фаоллик манбаи ўзаро ўрин алмашиш жараёнлари ассимиляция ва диссимиляция сифатида на-моён бўлади. Ҳолбуки биологик ҳолатлар психик жараёнларнинг мод-дий асосини ташкил қилади. Худди шу боисдан, улар бирламчи ман-ба ва психик фаолликиинг негизи тариқасида юзага келади. Б. Илк болалик ёш даврида хулқ-атвор мотивлари. Икки-уч ёшли боланинг мотивлари тузилиши кристаллашмаган (аморф)лиги билан, шунингдек, уларнинг қатъий иерархияси йўқли-ги билан тавсифланиши намоён бўлади. Бола шахсига алоқадор мо-тивлар тизими бир қатор мотивлар йиғиндисини ифодаловчи, ўзаро бир-бири билан тасодифий ўрин алмашиб туриш хусусиятига эгадир. Мотивларни ўзаро ўрин алмашиш жараёнида ягона англашиш дара-жасидаги назорат тизимига бўйсунмайди. С.Л.Рубинштейн болалик даврининг мотивларига қуйидагича пси-хологик тавсиф беради: «Бевосита болага таъсир этувчи ҳар бир қўзға-тувчи (қўзғовчи) илк болалик даврида унинг ўсишида ҳукмронлик қилади. Чунки ундаги ички мотивлар ҳали мустаҳкам эмас, шунинг учун ҳар хил вазиятда бола бошқа қўзғатувчи ҳукмронлигига тобе бўлиб қолиши мумкин. Шу боисдан беқарор, кучсиз, бетартиб мо-тивлар худди шундай хатти-ҳаракатларга боғлиқ. Муаллиф вазият-нинг стихияли таъсири ҳақида мулоҳаза юритиб, у болалик беихтиёр интилишининг хулқ-атворга таъсирини кўрсатиб туришини таъкид-лайди. Назарий ва амалий маълумотларга асосланиб, илк болалик даври паги индивиднинг хулқ-атвори, биринчидан, импульсивлик билан, иккинчидан, вужудга келган вазият хусусияти билан тавсифланади. Шахсни бошланғич генетик қобиғидаги шаклланиш палласидаги мотивининг динамик асоси — хатти-ҳаракати қўзғалишини муваққат, тор муҳитидан ташкил топади. Чунки бола ҳали мотивлашган уста-новкаларни узоқ вақт ушлаб тура олмаслиги сабабли у тез йўқолади. Муҳим аҳамият касб этувчи қўзғалишларда бола чалғиса, демак, уларни у тезда эсдан чиқаради. Эҳтиёж қондирилишида, аффектив реакция-ларда, чалғиш жараёнида қўзғалиш берилган вақт доирасидан четла- шади. Психологик доирадаги бошқаришнинг ўзига хос воситалари, фаолиятни ташкил этишни таъминловчи мотивлар — инсон фаолияти-нинг энергетик даражасини структуравий акс эттиради. Боланинг интеллектуал даражаси ва билимларнинг етарли эмаслиги оқибатида кичик бир амалий тажриба яққол амалий фаолият муҳитини сиқиб чиқариши мумкин. Бола бирон-бир объектга йўналтирилган фаоли-ятни, уни бошқаришни юксак функционал-энергетик босқичида мо-тивларни ўз ҳолича узоқ вақт сақлаб юриш имкониятига эга эмас. Инсон фаолиятининг самарадорлиги (маҳсулдорлиги)ни ошириш ҳақидаги психологик усулнинг ролини Л.С.Славина III—IV синф ўқув-чиларида тажриба йўли билан далиллаб берди. Л.С.Славина мурак-каб ва узоқ давом этадиган фаолиятларни таҳпил қилиш кезида уни нисбатан мустақил ва содда таркибий қисмларга ажратиб чиқади ҳамда уларнинг ҳар бирини алоҳида назорат қилиш керак, бинобарин, уни худди мустақил фаолият структурасининг такомиллашуви ва ривож-ланиши натижасидагина мотивлар тузилишининг такомиллашуви ва ривожи намоён бўлади. Муаллифнинг фикрига қараганда, хулқ-ат-ворнинг муайян мақсадга бўйсундирилиши кичик мактаб ёшининг пировард босқичида амалга оширилиб, мазкур босқич ихтиёрий хулқ-атвор шаклланишининг бошланғич даври бўлиб ҳисобланади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling