Эргаш ғозиев


Ҳиссиёт ва эмоционал ҳолатларнинг физиологик асослари


Download 0.91 Mb.
bet52/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

3. Ҳиссиёт ва эмоционал ҳолатларнинг физиологик асослари
Эмоционал ҳолатлар бошқа руҳий жараёнлар сингари мия фаоли-ятининг натижаси ёки маҳсули бўлиб ҳисобланади. Эмоционал ҳолат-ларнинг юзага келишига табиатда ва жамиятда содир бўлаётган ўзга ришлар, муносабатлар, алоқалар, таассуротлар асосий сабабчидир. Ўзгаришлар ўз навбатида, биринчидан, шахс ҳаёти ва фаолиятининг жадаллаши ёки пасайишига, иккинчидан, инсондаги айрим эҳтиёж-ларнинг пайдо бўлишига ёки йўқолишига, учинчидан, одам ички органлари функционал ҳолатларининг беқарорлашувига олиб кела-ди. Ҳис-туйғулар учун энг хусусиятли физиологик жараёнлар негизи сифатида шартсиз ва шартли рефлекслар хизмат қилади ва уларнинг муайян тизими бош мия катта ярим шарлари пўстида юзага келади ҳамда шу жойда мустаҳкамланади. Мураккаб шартсиз рефлекслар эса: 1) ярим шарларнинг пўстлоқости бўшлиқлари; 2) мия стволига те-гишли кўриш тепачалари (дўнгликлари); 3) нерв қўзғалишларини миянинг юқори бўлимларидан вегетатив тизимига ўтказиб берувчи марказлари орқали амалга оширилади. Шахсда ҳис-туйғуларнинг ке-чиши ҳамиша мия пўсти билан пўстлоқости марказларининг бирлик-даги (ҳамкорликдаги) фаолияти натижасида рўёбга чиқади
Шахс руҳий оламида, уни қуршаб турган теварак-атрофда содир бўлаётган ўзгаришлар (хоҳтабиий, хоҳсубъектив бўлишидан қатъи назар) кечинмалар субъекти (инсон) учун қанчалик қадр-қиймат, юксак аҳамият касб этса, ҳиссий ҳолатларнинг мазмуни шунчали пурмаъно бўлади. Бунингтаъсирида юзага келадиган муваққат боғ-ланишлар тизимининг қайта қурилиши қўзғалиш жараёнини ҳосил қилади. Мазкур жараён мия катта ярим шарлари пўстида тарқа-либ, сўнг пўстлоқости марказларини эгаллаб олади. Катта ярим шарлар пўстидан пастда турувчи мия бўлимларида организм физи-ологик фаолиятининг турли марказлари {нафас олиш, овқат ҳазм қилиш ва ҳоказо) жойлашган. Шу сабабдан пўстлоқости марказла-рининг қўзғалиши баъзи ички аъзолар фаолиятининг кучайишига олиб келади. Жумладан, нафас олиш ритмикасининг ўзгариши (ҳаяжонланганда бўғилиб қолишни, оғир ва тартибсиз нафас олиш-ни юзага келтиради), юрак фаолиятининг бузилиши (юрак уриши-ни тезлаштиради), организмни қон билан таъминлаш издан чиқи-ши (уялгандан қизаришни, қўрққандан оқаришни келтириб чиқа-ради, ички секреция безлари ишининг нуқсонлари кўз ёшининг оқизади, ҳаяжонланганда оғизини қуритади, қўрққанда «совуқ» тер чиқаради ва ҳоказо.)
Илмий манбаларда талқин қилинишича, мия катта ярим шарла-рининг пўсти мўътадил шароитида пўстлоқости марказларига бош-қарув ва тормозлов йўсинида таъсир кўрсатади ҳамда ҳиссиётининг ташқарида ифодаланишига йўқ қўймайди. Мия пўсти кучли даража-да қўзғалса, унинг таъсирида бошқарувчанлик функцияси бузилади. Шахс қаттиқ чарчаса ёки кучли маст бўлса, иррадиация оқибатида пўстлоқости марказлари ҳам қўзғалади, натижада ҳаракатни назорат қилиши йўқолади.
Мия фаолиятининг электрофизиологик тадқиқотлари эмоциялар-нинг пайдо бўлишида гипоталамолимбик (юнонча Ьурог1га1аггш5 — бош мия бўлими номи) тизими ва ретикуляр формация (лотинча геиси1ит тўрсимон, Ғогтапо боғлам маъносини англатади)нинг роли кўрсатиб ўтилган. Маълумотларда кўрсатилишича, эмоционал ҳолатларнинг физиологик моҳияти катта ярим шарлар пўстининг ва пўстлоқости тизими марказларининг функциясигина эмас, балки улар: а) мия механизимлари фаолиятини фаоллаштирувчи ретикуляр формация-нинг, б) миянинг, таламус (кўриш дўнгликлари)нинг, гипоталамус-нинг (дўнгликости қисмининг), в) ярим шарлар янги пўстлоғи ора-сидаги лимбик системанинг функцияларидир.
Эмоционал ҳолатлар учун пўстлоқости тугунчаларининг таркиби-га кирувчи (мия катта ярим шарларининг оқ моддаси билан бирла-шуви кулранг модда йиғиндиси) марказлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агарда мия катта ярим шарлари пўстлоғи ҳаракатларини бирлашти-риб, сезгиларни ва саъй-ҳаракатларни нозик ифода қилиб турса, мия формациялари ташқи ҳамда ички муҳитда содир бўладиган ўзгариш-ларга организмнинг жавоб реакцияларини бошқаради.
Маълумотларга қараганда, мия катта ярим шарлари пўстлоғи ши-кастланса, ташқи оламдан ҳамда ички органлардан келадиган қўзғов-чиларнинг нозик таҳлил қилиниши заифланса ҳам эмоционал ҳолат-лар сақланиб қолаверади. Масалан, ҳайвонлар лимбик тизимга, дўнг-ости (гипоталамус) қисмига, кўриш тепаликларига йўналган электр қўзғатувчиларга, ретикуляр формациясининг қўзғалишларига хурсанд-лик ёки диққинафаслик, дарғазаблик ёки қўрқоқлик, лаззатланиш ёки азобланиш, роҳатланиш ёки кўнгилхижиллик сифатида жавоб реакцияси ҳосил бўлади.
Психофизиологолимларнинг маълумотларига қараганда, миянинг муайян жойларидан электрод ёрдамида биотокларни ёзиб олишнинг кўрсатишича, сут эмизувчиларнинг гипоталамусларида ҳам «роҳатла-ниш», ҳам «азобланиш» марказлари мавжуд экан. Тажрибада «роҳат-ланиш» маркази қўзғатилганда ёқимли ҳислар уйғонган, электр токи билан «азобланиш» маркази қўзғатилганда эса ҳайвонлар қалтираб, ўзини ҳар томонга ташлаган. Кейинчалик сут эмизувчилар азоблан-тирувчи эмоциядан қочишга ҳаракат қилганлар.
Юқорида таъкидланганидек, ижобий ва салбий ҳис-туйғуларнинг шунга ўхшаш марказлари бош миянинг бошқа бўлимларида жойлашганлигига қарамай, шартли равишдаги роҳатланиш ва азобланиш марказлари ҳам мавжуддир.
Эмоциялар бир-бирига яқин масофада фаолият кўрсатадилар. Таж-рибада қўш (жуфт) марказларидан бирида электрод билан ҳосил қилин-ган қўзғалиш эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда салбий ёки ижобий эмо-циядан фақат биттасини вужудга келтирган, холос. Баъзида ёндош жойлашган марказларда қўзғалиш тарқалган бўлса, у ҳолда амбива-лент ёки иккиёкдама реакция рўёбга чиқади. Шартли равишда ном-ланган марказлар (роҳатланиш, азобланиш) бир-бирига яқин жойла-шишига қарамасдан, ҳар хил тузилишга эга эканлиги аникланган. Маълумотларнинг кўрсатишича, «азобланиш» марказлари миянинг турли бўлимларига жойлашса-да, лекин улар ягона тизим билан бош-қарилади. Салбий эмоциялардан фарқли ўлароқ ижобий ҳис-туйғу-лар ва «роҳатланиш» марказлари бир-бирлари билан жипс алоқага эга эмас. Таъкидлаб ўтилган мулоҳазалар эмоциялар жуфт ҳамда қара-ма-қарши хусусиятга эга эканлигидан далолат бермокда. Шунингучун ҳар қайси эмоция қарама-қарши туркумига эга деб қатъий ишонч билан айтиш мумкин, жумладан, севги-нафрат, ёқимли-ёқимсиз, хо-тиржамлик-безовталаниш масъулиятлик-лоқайдлик ва бошқалар.
И. П. Павлов, Ч. Шеррингтон, П. К. Анохин, Н. А. Бернштейн, Е. Н. Соколов, Т. В. Симонов, Д. Линдслей, Р. У. Липер, Б. И. Додо-нов, У. Жемс ва бошқаларнинг тадқиқотларида кўрсатилишича, таҳ-лил қилинган марказларнинг қўзғатилиши шартли рефлекслари ҳосил қилинишини мустаҳкамловчи омил ҳисобланади. Бунинг натижаси-да электр қўзғовчи ёрдами билан мия катта ярим шарларининг пўстида билиш жараёнлари ва хатти-ҳаракатлар стереотипларининг негизини ташкил қилувчи муваққатбоғланишларҳосил қилинади. Шартли реф-лексларнингсўниши,тормозланиши, пўстлоқнингтанлаш (селектив) тизими мия стволининг узунаси бўйича тепаликости ва пўстлоқости нерв тугунларидаги «марказлар»нинг фаолиятига боғлиқдир. И. П. Павлов ўша даврдаёқ, «динамик стереотип»ни ҳосил қилгандан кейин олий нерв фаолиятида уни бузилиш салбий ҳиссиётлар кечи-ши учун негиз бўлади, динамик стереотипни олдиндан тайёрлаб, сўнг уни ўзгариши ижобий ҳис-туйғуларни пайдо қилади, деб қатъий ишон-тирган эди.
Маълумотларнинг кўрсатишича, миянинг тепаликости қисмида (гипоталамусда)ги марказлар роҳатланиш ёки азобланиш вазиятлари кўп марта такрорланса ҳам ҳеч ўзгармаслиги мумкин, лекин мия кат-та ярим шарлари пўстлоқости нерв тугунчалари бўйлаб ёйилган мар-казлар қўзғатилиши натижасида эмоционал реакциялар кучсизланиши, ҳатто сўниши ҳам кузатилади. Бу воқелик шу билан изоҳланади-ки, акдий фаолият ва ахлоқий кечинмалар эмоционал туси ўзининг ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Бинобарин, организмнинг бирламчи эҳтиёжлари юзасидан сигнал берувчи эмоционал реакция-лар такроран қаноатлантиргандан кейин ҳам сўнмайди. Шунингдек, органик жароҳаттуфайли оғриқ камаймайди, муайян реакциялар ўзгар-магунча жисмоний машқдан мароқланиш шахс кўнглига тегмайди. Бунинг учун албатта, салбий, ижобий, аралаш (амбивалент) сигнал-лар инсоннинг ҳаёти ва фаолиятида ўз аҳамиятини йўқотиши керак. Турли марказларни қўзғатганда юзага келадиган роҳатланиш ёки азобланиш эмоцияларининг сифатига, даражасига ва барқарорлигига асосланган ҳолда ҳар бир шароитда ҳиссий ифодаланган шартли реф-лектор алоқалар бир марта мустаҳкамланганда ҳосил бўлишини, бошқа вазиятда мустаҳкамланиш учун кўп уринишга қарамай алоқа-ни тиклаш мушкул эканлигини изоҳлаш мумкин. Бу ўринда шахс-нинг барқарор эмоционал йўналганлиги, майллар мустаҳкамлиги ру-ҳий ҳодисасини, унингтурмуш тарзини, ҳаётий идеалларни тушунти-риш мумкин. Масалан, майхўр (алкогол) ёки наркоман учун роҳатла-ниш билан боғлиқ хатти-ҳаракат бирламчи бўлганлиги туфайли тур-ли ижтимоии воқеалар (оиладаги жудолик, ишхонадаги кўнгилсиз-лик, табиий офат ва бошқалар) уни бу йўлдан тўхтатиб қололмайди, лекин муваққат ҳолат вужудга келиши мумкин (айтайлик бир неча дақиқа ўзини тийиб туриш), бироқ тезда табиий эҳтиёжга мутелик қилиб, «тарки одат - амри маҳол» йўсинда иш тутаверади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling