Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Хаёлнинг аналитик-синтетик хусусиятлари
3. Хаёлнинг хусусиятлари
Хаелнинг муҳим томонларидан бири — унинг ижодиёт ва шахс муносабатининг яхлит ҳолда талқин қилиш хусусиятидир. Ижодиёт шахснинг ички имкониятлари ва захираларини рўёбга чиқишининг асосий шартларидан биридир. Худди шу сабабдан шахс ўзининг ижо-дий фаолияти билан, биринчидан, инсоннинг яратувчилик қудрати-ни амалиётда намойиш қилади. Иккинчидан, у ижодиёт таъсирида янги фазилатларни эгаллайди, нафосат, бадиий ижод, техник қоби-лият, кашфиёт ижтимоий муаммоларни интеграция қилиш ёки мав-жуд умумий қонуниятлардан келиб чиқиб, уни дифференциаллашти-ради. Учинчидан, жаҳон фанига ўз улушини қўшади ва цивилизация-га ўз таъсирини ўтказади, ижтимоий тараққиёт ҳаракатлантирувчи-сига айланади. Ижодиёт давомида шахс мотивацион, эмоционал, иро-давий барқарорлик, характернинг мустаҳкамлиги ва бошқа индиви-дуал-типологик хусуспятлардаги етуклик ижодиёт маҳсулига, унинг самарадорлигига, сифатига муносиб равишда ижобий таъсир ўтказа-ди. Ижодиёт таркиблтри билан шахснинг хусусиятлари ўртасидаги уйғунликнинг юзага келиши иккиёкдама таъсир ўтказиш механизми сифатида муҳим роль ўйнайди, яъни фаолиятда шахс ўзининг янги қирраларини очади, унинг фазилатлари эса ижодий изланишларнинг муваффақиятли якунланишини таъминлайди. 4. Хаёлнинг аналитик-синтетик хусусиятлари Хаёлнинг аналитик хусусияти бўйича немисча «Гепйепз», лотинча «1епс1еге» келиб чиққан бўлиб, психологиянинг тарихий тараққиёти давомида ҳар хил кўрикишларда ҳукм суриб келмоқца. Аналитик ҳолат хаёлнинг мазмунини, моҳиятини, предметини, асосан, тубдан янги маҳсуллар, янгича образлар, тимсоллар, тасвирлар яратилишидан, атроф-муҳитнинг ифодаси, янги безакли, жилоли эканлигини қайд қилишдан иборатлигини тан олишдир. Янгилик элементлари, баъзи жабҳаларининг қўшимча аломатлар билан бойитилиши, ижод қили-ниши хаёлнинг асосий вазифаси эканлиги ғоясини акс эттирувчи тенденция психология фанида аксарият илмий мактаблар томонидан тан олинган ва тараққиёт ҳаракатлантирувчиси сифатида қатъий ра-вишда ҳимоя қилиниб келинмоқда. Иккинчи тенденция биосфера ва неосфера тўғрисидаги маълумотлар, тасаввурлар, таъсирланиш, тим-соллар ижтимоий-тарихий тараққиёт давомида қайтадан тикланиш орқали хаёл маҳсули сифатида сақланиб келади, деган ғояга асосла-нади. Бу тенденцияда образларнинг тикланиши, сакланиши, кучайи-ши ёки ўчмас из тариқасида узлуксиз равишда инсон хотирасида, кўз ўнгида намоён бўлиши, гавдаланиши ҳаёт ва фаолият учун бирламчи эканлиги исботлашга ҳаракат қилинади. Ҳар иккала тенденция ҳам хаёл ҳолатининг аналитик вазифасини бажариш имкониятига эга бўлиб, ўзаро бир-бирини инкор этиш даражасига олиб бормасликни тақозо қилади. Шунинг учун ижодий хаёл янги образларни вужудга келтириш билан тараққиётга улуш қўшади, яққол воқелик ва уларнинг тимсоллар ҳақидаги маълумотлар, чизғилар тасвири ҳамда тасаввурларини қайта тиклаш орқали инсоният билими, тажрибасини бойитади. Тикловчи хаёл инсоният томонидан олдин яратилган нарсалар ва ҳодисалар тўғрисидаги образлар, ахборотлар сифатида қайтадан жой-ланишига муҳим таъсир этади, ўзининг ҳаракат тезлиги билан ҳар қандай техника мўъжизасини доғда қолдиради. Ҳар иккала тенден-ция уйғунлашуви орқали ижодий ва тикловчи хаёл гурлари вазифа-сига, аҳамиятига, маҳсулдорлик даражасига оқилона баҳо бериш мум-кин. Акс ҳолда икки тенденция икки хил талқин, турличл якун, ўзгача мазмун, алоҳида ёндашув, устуворликка даъво келтирпб чиқариши айни ҳақиқатдир. Хаёл аналитик ҳолатдан ташқари синтетик хусусия п а ҳам эгадир. Хаёлнинг синтетик ҳолати ушбу феноменлар орқали ифодаланади: агглютинация (лот. аё£1и1таге ёпиштирмоқ, елимламоқ маъносини билдиради) муайян тасаввурларни бир-бирига қўшиб ёки улардан фойдаланиб, нарса ва ҳодисаларнинг янги образларипи яратишдан иборат хаёл феноменидан биридир; гиперболизация (юнон. пирегЬо1е бўрттириш, кучайтириш маъносини англатади); схематизация (юнон. «5сЬета» образ, шакл вужудга келтириш демакдир); типизация (юнон. «Шроз» из, чизиқ деган маънони билдиради) ёки типиклаштириш; ўхшатма — муайян нарсаларга. нисбатан қиёслаш орқали муҳим ва номуҳим томонларидан умумийликни танлаб олиш кабилар. Агглютинация феномени образлар (тасвирлар, тимсоллар) синтез-лашув жараёнининг соддароқ кўринишидан бири ҳисобланиб, инсо-ниятнинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида рўй-рост яхлитлаштириш имконияти йўқ хилма-хил хислатлар, фазилатлар, сифатлар ва қисм-ларни «қоришиқ» тарзида (бирлаштирилган) шаклда акс эттиради. Одатда, агглютинация ёрдами билан донишманд халқтомонидан яра-тилган эртак тимсоллари, афсона тасвирлари яратилади ёки хаёлий композицияси тўқиб чиқарилади (лотинча сотрозто тузилмаси, тар-кибий жиҳатлари деган маъно англатади). Масалан, булбулигўё — одамсимон (боши одам, танаси қуш) бир жонивор гавдаланади; сув париси тимсолида аёл мужассамлашади (бош ва гавдаси одамники, думи балиқники, сочи яшил сув ўтларидан иборат); кентавр (от ва одам); пегас (қанот ва от) қанотли от; товуқ оёқли уйча, еттибошли илон аждаҳо (илон, от ва қушдан иборат) ва бошқалар. Ҳозирги замонда агглюцинациядан техник, бадиий, санъат ижо-диёти кенг кўламда фойдаланилмоқда, чунончи, самолёт амфибия — (юнонча атргпЬюз иккиёклама ҳаёт кечириш маъносини билдиради) учувчи қайиқ тоифасидаги қуруқлик ва сувга мослашган гидросамо-лёт; аэросанс (чана сингари сирғанувчи самолёт), жанговар техника амфибия (танк, бронетранспорт, автомобиль); аккордеон-фортепья-но билан баян бирлашмаси; автокран-автомобиль билан кран қори-шиғи; автокор (инглизча «саг» арава) ўзи юрар арава ва ҳоказо. Гиперболизация феномени хаёл образларини ҳамда тасаввур шакл-ларини ўзлаштириш жиҳатидан яқин агглютинацияга ёндош, ўхшаш психик жараёндир. Гиперболизация нарсалар ва жониворларни на-фақат ҳаддан зиёд катгалаштириш ёки кичиклаштириш (бармоқдек кичик бало, уйдек тухум, тоғдек пахлавон, тариқдек бола, туядек бур-га ва ҳоказо) билан тавсифланибгина қолмасдан, балки тасаввур об-разлари (тимсоллар, тасвирлар) миқдорини кўпайтириш ёки уларнинг ўрнига алмаштириш хусусиятларини ҳам намоён этади. Маса-лан, етти бошли аждарлар, кўпқўлли ва икки қоринли махлуқотлар, олти оёқли жониворлар, қуёш нурини тўсган афсонавий қушлар шу-лар жумласидандир. Схематизация феномени хаёлот (фантазия) образларини яратиш имконияти мавжуд воситалардан бири ҳисобланиб, у борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг у ёки бу аломатлари ҳамда сифатларини таъкид-лашдан, шунингдек, уларга бутун диққат-эътиборни марказлашти-ришдан иборат психик жараёндир. Худди шу усул, йўл, восита ёрда-ми билан муайян яққол инсонларга мўлжалланган ўртоқлик ҳазилла-ри (шаржи французча спаг§е сўзидан олинган бўлиб, бўрттириш де-ган маънони англатади) ва аччиқ, аянчли, кулгили тасвирлар (кари-катура италянча «сапсаШга» қайта мужассамлашув деган маънони англатади. Мазкур жараёнда хаёлот (фантазия) тасвирларида юзага келадиган тасаввурлар ўзаро бирлашиб кетиши натижасида тафовут-лар қарийб йўқолади, ўхшашлик аломатлари эса бирламчи воқеликка айланади, қолаверса, ушбу ҳолат схематизациялашни рўёбга чиқи-шига қулай негиз ҳозирлайди. Масалан, бунга конструкторнинг қуш-лар оламидан андоза олиб, янги қурилмалар яратиши, моделдан ҳақиқий асбоб ишлаб чиқиши; рассом табиат мўъжизаларининг ма-тога тушириши яққол мисолдир. Типизация феномени ёрдами билан хаёлда тасаввурлар синтези рўёбга чиқиши мумкин. Одатда, бадиий адабиётда типизация ёки ти-пиклаштиришдан кенг кўламда фойдаланилади ҳамда унинг ёрдами-да баъзи бир жабҳалари билан ўзаро ўхшаш, ҳатто мутаносиб нарса ва ҳодисаларда акс этувчи муҳим белгилари ажратиб олинади ҳамда улар яққол образларда мужассамлаштирилади. Ижодий жараёнларнинг вужудга келиши, кечиши, ривожланиши бир талай ассоциациялар орқали пайдо бўлади, лекин уларнинг қайта тикланиши хотира жара-ёнларида учрайдиган тикланиш ёки жонланишдан тафовутланади. Ижодий илҳомлари ҳисобланмиш эҳтиёжлар ва мотивларга ассоция-лар жараёнида ўзлаштирилган йўналиш бўйсунади. Ижодий хаёл ўзига хос муайян хусусиятларга эга бўлиб, улардан энг муҳими ассоциацияларнинг анъанавий йўл-йўриғидан воз ке-чиб, ижодкор руҳиятида фавқулоддалик қилаётган ҳис-туйғулар, ўй-фикрлар, хоҳиш-истакларга тобе этишдир. Ваҳоланки, ассоци-ацияларнинг ўхшашлик, ёндошлик, қарама-қаршилик (контраст-лик) кўринишлари сақланиб қолса-да, лекин тасаввурларни сара-лаш эса сабабий боғланиш механизми билан тавсифланади. Ижод-кор (шоир, ёзувчи, рассом) асарида ассоциациялар чизгиси пайдо бўлади, уларнинг вужудга келишига асосий сабаб ташқи таассурот ҳисобланади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling