Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
Эшак бирла кучукка ҳарчанд қилма тарбия,
Ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одами. Қатра нутқбаъзи ўринларда жуда катта маъно англатади, хулқ, фаоли-ят ва муомала учун манба ролини бажаради: Салют! Марш! ва бошқалар. Турли омиллар таъсирида бирданига вужудга келувчи, жахлнинг маҳсули ҳисобланмиш, қисқа муддатли нутқ турига аффектив нутқ дейилади. Бирданига суҳбатдош, рақиб томонга узатилувчи, ўта таъ-сирчан, хавфли, руҳий нишон вазифасини бажарувчи қисқа муддат-ли нутқ аффектив деб номланиб, зарбаси жиҳатидан альтернативи йўқлиги билан бошқа нутқ турларидан кескин ажралиб туради. Жаҳл, қасос, алам> тажовуз кечинмаларини ўзида акс эттириб, ўта танглик, зўриқиш (стресс) маҳсули бўлиб ҳисобланади (жаҳл келганда акл ке-тади: ҳиссиёт билан эмас, балки ақл билан иш тут). Инсоният тарихининг цивилизациялик босқичига ўсиб ўтиши дав-ридаги эътиборга ёзма нутқ пайдо бўла бошлаган ва ҳозиргача у ўз ривожланишидадавом этмоқда. Тилнингбарча қоидаларига (график, морфологик, синтаксистик, лексик, орфоэпик, лингвистик, фонеме-тик, флексив ва ҳоказо), қонуниятларига, механизмларига (жонли ифодаларни мужассамлаштирган ҳолда) асосланган тарзда, муайян шартли аломатлар (графиклар) ёрдамида шакл, тузилиши, маъно, мазмун ва моҳиятни узлуксиз, тадрижий равишда ахборотларга ай-лантириб берувчи нутқтури ёзма нутқ дейилади. Ҳар бир тилнинг тўла моҳияти ёзма нутқ орқали ифодаланади, узоқ ва яқин масофалар учун ахборот (коммуникация) воситаси (қуро-ли) вазифасини бажаради. Миллат маданияти, маънавияти, фан ва техникаси, санъати ва адабиёти ёзма нутқ орқали узатилиб, миллат-лараро алоқа канали функциясини адо этади. Ёзма нутқ ўз навбатида қуйидаги таркиблардан ташкил топади: а) монологик (драма), б) диалогик (бадиий асаржанрларида), в) ички, г) лаконик (йиғиқ, қатра), д) эпик (ёйиқ, йирик роман, қисса ва бош-қалар). Ёзма нутқнинг монологик ва диалогик турлари бадиий асарларда ўз ифодасини топган бўлиб, оғзаки нутқдагидан фарқли ўлароқ тил бойликларига бевосита асосланади. Янгиликлар яратиш, ижод қилиш сўзлар орқали моҳият касб этади, у ёки бу шаклдаги тартибга келти-рилади. Лаконик (йиғиқ, қатра) нутқ ҳам оғзаки нутқдагидай маъно касб этади. Эпик (ёйиқ) нутқ йирик асарлар, монографиялар моҳия-тини тўлақонли акс эттириш билан бошқа нутқ турларидан фарқла-нади. Тил механизмларидан ташқари бадиий воситалар орқали инсон руҳияти тавсифланади. Бизнингча, ҳис-ҳаяжонлар орқали ифодаланувчи, муайян ахборот-ларни ўзида мужассамлаштирувчи нутқтурларини қуйидаги типларга шартли равишда ажратиш мумкин: экспрессив, импрессив, аффек-тив, дактилогик ва бошқалар. Уларнинг психологик мазмуни, моҳияти, хусусиятлари тўғрисида юқорида мулоҳазалар билдирилганлиги учун қайтадан таҳлил қилиш, тавсифлашга ҳеч қандай ҳожат йўқдир. Лекин мазкур нутқ турлари бошқа туркумлардан ҳам жой олиши мумкин. Бироқ илмий жиҳатдан ҳеч қандай қарама-қаршиликлар вужудга келмайди, аксинча, бир-бирини тўлдиришда хизмат қилади, холос. Нутқ ва нутқ фаолияти юзасидан билдирилган мулоҳазалар, илга-ри сурилган айрим ғоялар мутлақликка даъво эмас албатта, чунки уларнинг кўпгина жиҳатлари, қирралари, механизмлари, қонуният-лари, тавсифлари чуқурроқ изланишни талаб қилади, айрим ўрин-ларда уларнинг ҳар бирини экспериментал тадқиқ этишни тақозо қилади, янги методикалар, тестлар, тренинглар ишлаб чиқишни из-ланиш предметига олиб киради, амалий ва назарий муаммолар ечи-мини тезроқ ҳал қилишга сафарбар этади, нутқнинг муомала жараё-нидан келиб чиқиб ёндашиш эвазига қийматли материаллар тўплаш мумкин ҳамда унинг негизида ҳар қайси психолог мутахассисни но-тиқлик санъатига ўргатиш кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга му-ҳим ҳисса бўлиб қўшилади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling