Эргаш ғозиев


Семинар машғулоти учун мавзулар


Download 0.91 Mb.
bet123/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Семинар машғулоти учун мавзулар
Тафаккур психологияси предмети.
Тафаккур операциялари ҳақида тушунча.
Тафаккур шаклларининг психологик асослари.
Тафаккур сифатларининг психологик тавсифи.
Тафаккур турлари ҳақида мулоҳазалар.
Мустақил тафаккурнинг психологик моҳияти.
Тафаккур назариялари.
Тафаккур ва аклий тараққиёт.
Тафаккур ва мантиқ.
10. Тафаккурнинг онтогенезда ривожланиши.
Реферат учун мавзулар
Тафаккур тўғрисида умумий тушунча. Тафаккур операцияларининг психологик моҳияти. Тафаккур назариялари талқини. Тафаккур турлари юзасидан мулоҳазалар. Тафаккурни ривожланиш хусусиятлари.
Адабиётлар
Брунер Д.С Психология познания. —М., 1977.
Брушлинский А.В. Психология мьпиления и кибернетика. —М., 1970.
Виготский Л.С. Собр. соч. Т.З. - М., 1983.
Давидов В.В. Видь! обобшения в обучении. —М., 1972.


Гальперин П.Я. К психологии творческого ммшления Вопр. псих.-1982, - №5. -С. 80. 84.
Психология мьшления. — М., 1965.
Солсо Р. Когнитивная психология. - М.: 2002.
Тихомиров О.К. Психология ммшления. —М., 1984.
Хрестоматия по обшей психологии. -М., МГУ, 1981.
10. Ғозиев Э.Ғ. Тафаккур психологияси. —Т.: «Ўқитувчи», 1990.

XVII БОБ. НУТҚ 1. Нугқ тўғрисида умумий тушунча
Инсоният тараққиёти тарихида тил туфайли акс эттиришнинг имкониятлари қайта қурилади, олам одам миясида янада аниқ, рав-шан инъикос эттириладиган бўлади. Тилнинг пайдо бўлиш муноса-бати билан ҳар бир алоҳида шахс жамиятининг ижтимоий-тарихий тараққиётида, жараёнида тўплаган тажрибаларидан фойдаланиш им-конияти туғилади. Тил ёрдами билан ҳар бир инсон шахсан ўзи ҳеч қачон дуч келмаган нотаниш ҳодисалар, ҳолатлар, вазиятлар, шаро-итлар юзасидан билим олишга эришади. Худди шу боисда тил одамга кўпчилик ҳиссий ва интеллектуал таъсирлар ҳамда таассуротлар тўғри-сида ўзига ўзи ҳисобот бериш имкониятини яратади. Инсон тил ёрдами билан бошқа одамларга ўтмиш, ҳозирги замон ва келажакка зид нар-салар, воқелик юзасидан ахборот, хабар, маълумот бериши уларга ижтимоий тажриба моҳияти, кўникма ҳамда малакаларни ўтказиши, узатиши мумкин.
Маълумки, ҳайвонлар, жониворлар ўзларининг индивидуал таж-рибаларини ўз туркумидаги бошқа намояндаларга ўтказишга ёки бе-ришга мутлақо қобил эмаслар. Улар, айниқса, ўз туркумларидаги ав-лоднинг илгариги тажрибаларини ўзлаштириш қобилиятига эга эмас-лар, чунки мавжудотлар туғма ирсий белгиларга, инстинктларга ва шартсиз рефлексларга асосланадилар, холос.
Биосфера ва неосфера тўғрисидаги маълумотлар, қонуниятлар, ҳаракатлантирувчи кучларни билиш ва эгаллашда қисқа ижтимоий-тарихий давр оралиғида ғоят улкан ютуқпарга эришувчи инсоннинг ҳайвонот оламидан муҳим фарқи шундан иборатки, биринчидан, одам-нинг шахсий индивидуал тажрибаси умуминсоний тажриба билан узвий уйғунликка эга, иккинчидан, тажриба маҳсулотлари муайян даражада сакданади, учинчидан, мазкур тажрибалар такомиллашиб, модификациялашиб боради, тўртинчидан, уларнинг моҳияти, тузи-лиши қўлёзмаларда ўз аксини топади.
Одамдаги шахсий индивидуал тажрибанинг умуминсоний тажри-ба билан боғликдиги кишиларда тилнинг мавжудлиги билан изохда-нади. Тил оддий қилиб тушунтирилганда сўз ва белгилар системаси ҳамда мажмуасидан иборатдир. Инсон томонидан у ёки бу фаолият-нинг бажарилиши белгилар, аломатлар хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб, унинг маҳсулдорлиги, муваффақияти тил таркибларининг аҳамиятига бевосита алоқадордир. Масалан, ҳайдовчи учун кўча қоида-лари, математик учун формулалар, оператор учун сигналлар (семиотика — зета юнонча «белги») белгилар, символлар, аломатлар вази-фасини бажариб, фаолият учун регулятор сифатида хизмат қилади.
Шунинг учун белгилар ва уларнинг аҳамияти инсоннинг юксак психик функциялари (яъни идрок, хотира, тафаккур, хаёл)нинг во-ситасидир. Одатда, белгилар турли-туман бўлишидан қатъи назар, уларнинг энг муҳими — бу сўздир. Ҳар бир сўз маълумот, хабар, ахборот вазифасини бажаради ва муайян мазмунни ўзида акс эттиради (маса-лан: машғулот, дафтар, ёмғир ва бошқалар).
Тилнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:
а) тил яшашнинг воситаси, ижтимоий тажрибани авлоддан авлодга узатиш, бериш ва ўзлаштириш қуроли тарзида вужудга келади (авлодлар ота-оналар, ўқитувчилар ва мураббийлар);
б) тил восита ёки коммуникация усули, ҳатто одамларнинг хатти-ҳаракатларини бошқарувчи қурол сифатида намоён бўлади (масалан: «Лекция бўлмайди», «Бугун байрам» — таъсир қилишдан, таъсир ўтказишдан иборатдир);
в) тилнинг муҳим функцияларидан яна биттаси — интеллектуал фаолиятнинг қуроли сифатида хизмат қилишдир (муаммоли вазият моҳиятини тушуниш, ечишни режалаштириш, ижро этиш, мақсад билан солиштириш).
Одам ҳайвонот оламидан фарқли ўлароқўзи хоҳамалий, хоҳақлий ҳаракат бўлишидан қатъи назар, уни режалаштира олади. Фаолиятни бундай режалаштириш ечими учун восита қидиришнинг ва умумий фикрий масалаларни ҳал қилишнинг асосий қуроли тилдир. Психо-логик тадқиқотларнинг кўрсатишича, тилнинг энг асосий функция-си - бу коммуникациядир.
Нутқ фаолияти — одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани ўзлаштириш, авлодларга бериш (узатиш) ёки коммуникация ўрна-тиш, ўз шахсий ҳаракатларини режалаштириш ва амалга ошириш мақ-садида тилдан фойдаланиш жараёнидир.
Нутқ ахборот, хабар, маълумот ва янги билим бериш ақлий топ-шириқларни ечиш фаолиятидан иборатдир. Агардатил алоқа восита-си (қуроли) бўлса, нутқ эса айнан ўша жараённинг ўзидир.
Нутқ фаолиятининг физиологик механизмлари.
Нутқни идрок қилиш оддий рефлектор фаолиятининг қонунла-ри асосида содир бўлиши мумкин. Чунки уни юзага келтирувчи сти-муллар биринчи сигналлартипидаги қўзғатувчилардан иборатдир (ма-салан: «Марш», «Салом»).
Нутқни юзага келиши ва идрок қилинишидан инсон «сигналларнингсигнали» (И.П.Павлов) тарздаги сўзлардан фойдаланиши мум-кин. Мазкур жараён бош мия катта ярим шарларининг пўстида амал-га ошади.
П.Брока (1861 й.) мия пўстининг маълум қисми (мия чап ярим шари пешана қисмининг пастки томонидаги бурмаларнинг орқа қисми) шикастланса, беморларда нутқ артикуляциясининг бузилишини кашф этган ва «сўз образларини ҳаракатлантирувчи марказ» деб атаган.
К.Вернике (1874 й.) бош мия ярим шарлари пешана қисмининг тепа томонида «сўзларнинг сенсор образлари» жойлашган деб далил-лашга ҳаракат қилади.
П.К.Анохин - нутқ жараёнини таъминлашда жуда ҳам содда элементар «стимул-реакция» типидаги физиологик механизм ҳам, нутқ фаолиятининг юксак формалари учун нутқвоситаси билан фикр баён қилишнинг ичдан программалаштириш механизмлари учун харак-терли ва иерархик тузилишига эга бўлган махсус механизмлар ҳам қатнашадилар.
Нутқ механизмлари (Н.И.Жинкин).
Бирон фикрни нутқ воситаси ёрдами билан баён қилишдан ол-дин, махсус код орқали бу фикрнинг асосини тузамиз — у програм-малаштириш механизмидир.
Ундан кейин режалаштиришдан гапнинг грамматик тузилиши-га ўтиш билан бир гуруҳ механизмлар келади.
Эсда олиб қолишни сўзларнинг грамматик хусусиятларини амалда қўллашни таъминловчи механизм.
Бир хил типдаги тузилишдан бошқа типдаги тузилишга ўтиш механизми.
Профамма элементларини фамматик тузилишга ёйиш механизми.
Сўзни маъносига қараб қидиришни таъминловчи механизмлар.
Синтагмаларни ҳаракат жиҳатидан программалаштирувчи меха-низмлар.
Нутқ товушларини танлаш ва ҳаракат программасидан товуш-ларни тўлдиришига ўтиш механизмлари.
9. Нутқни амалга оширишни таъминловчи механизм. Тадқиқодчи А.Р.Лурия нутқнинг афазиясини текшириб, улар қу-
йидаги турлардан иборат эканлигини баён қилади:
динамик афазия — гаплар ёрдами билан сўзлаш қобилиятининг бузилиши;
эфферент мотор афазияси — гапнинг фамматик тузилиши бузилиши;
3) афферент мотор афазияси - нутқ артикуляциясининг бузилиши;
4) семантик афазия - гаплар ўртасидаги боғлиқпикнинг бузилиши;
5) сенсор афазия - сўзларни идрок қилишнинг бузилиши.
Нутқ ривожланиши даврлари.
1-давр - 2 ойдан 11 ойгача.
2-давр - 11 ойдан 19 ойгача.
3-давр - 19 ойдан 3 ёшгача.
Нутқ ривожланиши қуйидаги хусусиятларга эга:
а) гугулаш;
6) ғудурланиш (сохта сўзлар);
в) парадигматик фонетика (1,3-1,5 ёшгача) - буви, бува, ўтир,
ўтирди, ўтиради;
г) нутқнинг вазиятбоплиги (Ж.Пиаже - ситуатив нутқ);
д) нутқ эгоцентризми (Ж.Пиаже - эгоцентрик нутқ).

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling