Эргаш ғозиев
Интуитив ва аналитик тафаккур
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
5.3. Интуитив ва аналитик тафаккур
Тафаккур активлигига қараб ихтиёрсиз (интуитив) ва ихтиёрий (аналитик) тафаккур турларига ажратилади. Интуиция деб, мантиқий тафаккур ёрдамида кўп вақтлар давомида ҳал қилинмаган ақлий ва-зифаларнинг тўсатдан, кутилмаганда ҳал қилиниб қолиши жараёни аталади. Шахснинг муайян соҳадаги ҳаётий ёки илмий тажрибалари-га асосланган интеллектуал сезгирлигидан иборат фаолиятдир. Кўпинча ихтиёрий тафаккур жараёни мулоҳаза, муҳокама, исбот-лаш, гипотеза қилиш каби шаклларда намоён бўлади. Математика, физика, кимё, психология ва бошқа фанлардаги муаммо ва масала-ларни ечиш жараёнлари бунга ёрқин мисол бўла олади. Бундан таш-қари, ихтиёрий тафаккурга танқидий ёки назорат (контрол) тафаккур ҳам киради. Моддий борлиқни адекват акс эттириш фикр юритишни танқидий ва синчков бўлишини тақозо этади. Бинобарин, нарса ва ҳодисаларни атрофлича билиш учун объектив баҳо бериш зарурияти туғилади, бу эса ўз навбатида, фикр юритиш кўлами кенг, аналитик-синтетик фаолият доираси мустаҳкам бўлишини талаб қилади. Тафаккур жараёнлари ихтиёрсиз юз бериши ҳам мумкин. Лекин бу ҳолда улар ихтиёрий тафаккурга суянган тарзда вужудга келади. Жумладан, одамнинг амалий, маиший ва ҳоказо фаолиятларида их-тиёрсиз равишда қатор саволлар пайдо бўлиши ва уларга беихтиёр жавоблар ахтариш ҳоллари учраб туради. Бундай пайтларда инсон фикр юритяптими ёки йўқми, буни билиш жуда қийин, ваҳоланки у ўзича гўё саволларга жавоб топгандай, ширин ҳис-туйғуларни бошдан кечираётгандай бўлади, шунинг учун кўпинча «тилимнинг учида турибди» одамлар қандайдир текст ёки муаммо, масала устида бош қотириб ўтирганларида (бирор нарсанинг бевосита таъсири натижа-сида) фикр юритиш мутлақо беихтиёр ўй бериб қолади ва уларни асосий топшириқни бажаришдан узоқлаштиради. Баъзан амалга оши-рилиши мақсад қилиб қўйилган топшириқни ихтиёрий равишда ба-жариш жараёнимизда бу режага киритилмаган (фавқулодда вужудга келган) айрим вазифаларни ҳам бажарамиз, бу жараён биз учун ихти-ёрсиз равишда ўтади. Инсониятнинг тарихий тараққиёти тарихидан шу нарсалар маъ-лумки, йирик илмий кашфиётлар ҳам кўпинча худди шундай беихти-ёр фикр қилиб турган маҳалда тўсатдан очилган. Жумладан, юнон олими Архимед солиштирма оғирлик қонунини зўр бериб ақлий меҳ-нат қилиш пайтида эмас, балки ҳеч кутилмаган жараёнда, ваннада чўмилиб турган пайтида кашф этган. Улуғ рус олими Д. И. Менделе-евнинг ҳикоя қилишича, у элементлар даврий тизими жадвалини ту-зиш вақтида уч кечаю уч кундуз бетиним меҳнат қилган, аммо бу вазифани ниҳоясига етказа олмаган. Ундан сўнг чарчаган олим иш столи устида уйқуга кетган ва тушида бу элементлар тартибли жой-лаштирилган жадвални кўрган. Шунда Д. И. Менделеев уйқудан уй-ғониб, бир парча қоғозга тушида аён бўлган жадвални кўчириб қўйган. Кўпинча психолог ва физиологлар таъкидлашларича, муаммонинг бундай осон равишда ечилиши ҳеч кутилмаган юқоридаги каби беих-тиёр ҳал қилиниши шу кашфиётлар олам юзини кўрганича бўлган давр ичида ойлаб, йўллаб қилинган меҳнатнинг якуни, яъни тугал-ланмай қолган тафаккур жараёнининг ниҳоясига етишдир, деб баҳо-ламоқдалар. Йирик физиолог ҳамда психолог В. М. Бехтеревнинг изохдича, бундай кутилмаган жараёнларнинг рўй беришига асосий сабаб — бу ўрганилаётган масала тўғрисидаги ухлашдан олдин зўр бериб бош қотириш ўйлаш (фикр юритиш) ва бутун зеҳни, шунинг билан бирга диққат-эътиборининг тортилиши, кашф қилиниши зарур масалага тўла-тўкис йўналишдан иборат мақсадга мувофиқлаштирилган му-раккаб, барқарор психик ҳолатнинг ҳукм суришидир. Мазкур ҳолат аниқ объектга қаратилган ақлий зўр беришнинг интенсив тарзда да-вом этиши натижасида вужудга келган маҳсулдир ва ҳоказо. Фикр юритилиши лозим бўлган нарса ва ҳодисаларни идрок ёки тасаввур қилиш мумкин бўлса, бундай тафаккур конкрет тафаккур деб аталади. У ўз навбатида яққол-предметли тафаккур ва яққол-об-разли тафаккур номи билан икки турга ажратилади. Агар фикр юритиш объекти бевосита идрок қилинса, бундай тафаккур яққол-пред-метли тафаккур дейилади. Фикр юритилаётган нарса ва ҳодисалар фақат тасаввур қилинса, бундай тафаккур яққол-образли тафаккур деб аталади. Тафаккурнинг бир тури хотира ёки хаёл тасаввурига асос-ланган ҳолда намоён бўлади. Абстракт тафаккур нарсаларнинг моҳиятини акс эттирувчи ва сўзларда ифодаловчи тушунчаларга таяниб, фикр юритишдир. Алгеб-ра, тригонометрия, физика, чизма, геометрия, олий математика ма-салаларини ечиш маҳалида фикр юритиш, мулоҳаза билдириш абст-ракт тафаккурга хос мисоллардир. Алгебраик микдорларни конкрет нарсаларга таққослаб, нисбатан бериб конкретлаштирилса бўлади, лекин бу ерда бизнинг мақсадимиз конкрет миқцор тўғрисида фикр юритиш эмас, балки шу нарсалар ўртасида мавжуд умумий микдор алоқалари устида мулоҳаза юритишдир. Чунончи, бу ҳолда биз фақат умумлашган тушунчаларга таяниб фикр юритамиз. Абстракт тафаккур конкрет тафаккурдан ғоят кенг маъно англати-ши билан воқеликни чуқурроқ билишга олиб бориши билан фарқ қилади. Шунинг учун биз якка ҳукм воситаси билан қатор нарса ва ҳодисаларга тааллуқли ички қонуниятлар тўғрисида фикр юрита ола-миз. Идрок ва тасаввур қилиш мумкин бўлмаган нарса ва ҳодисалар тўғрисида абстракт тафаккур ёрдамида мулоҳаза юритса бўлади. Шу сабабли жамият ва табиат қонунлари ҳақида, борлиқ тўғрисида, чек-сизлик, сифат, миқдор, тенглик тўғрисида, гўзаллик юзасидан мавҳум абстракт мулоҳаза юритиш мумкин, холос. Бироқ конкрет тафаккур билан абстракт тафаккур ўзаро узвий боғ-лангандагина бир бутун инсон тафаккурини вужудга келтиради, чун-ки предметнингташқи ва ички хусусиятларини атрофлича очиш ало-ҳида олинган тафаккурнинг у ёки бу тури ёрдамида ифодалаб бериш анча мушкулдир. Абстракт тафаккур конкрет тафаккур замирида ву-жудга келган, унинг пойдевори устида ўсган ва ривожланган. Чунки тафаккурнинг генетик жиҳатдан келиб чиқишини анализ қилиб чиқ-сак, конкрет тафаккур амалий тафаккур билан параллел равишда на-моён бўла бошлаган, абстракт тафаккур эса тарихий тараққиётнинг кейинги босқичларида ҳосил бўлган. Шунга қарамасдан, ҳамма вақт ҳар қандай конкрет фикр, мулоҳаза абстракт фикр муҳокама ичига маълум даражада сингиб кетган бўлади. Ҳодисаларни изоҳлашга, фараз қилишга қаратилган тафаккур на-зарий тафаккур деб аталади. Тушунчалар ўртасидаги боғланишларни, муносабатларни, ички боғланишларни ёритиб бориш ва шу боғла-нишларни назарий жиҳатдан фикр юритиш йўли билан изоҳлаш каби жараёнларни назарий тафаккур ёрдамида амалга ошириш мумкин. Изоҳлаш пайтида изоҳланаётган нарса ва ҳодисалар, хосса ва хусуси-ятлар, жисм ва предметлар, умуман бутун воқелик маълум туркумда-ги тушунчалар қаторига киритилади ва уларнинг фарқ қиладиган белги ва аломатлари фикран ажратиб кўрсатилади. Бундан ташқари, муай-ян объектларнинг моҳияти, мазмуни, мавжуд бўлишлик сабаблари, келиб чиқиши, тараққиёти, ўзгариши, шунингдек, уларнинг аҳамия-ти ва функция ҳамда вазифалари изоҳлаб берилади. Назарий тафаккур жараёнларда «Нега?», «Нима учун?», «Нима са-бабдан?», «Бунинг ўзи нима?», «Бу ҳодиса ёки ҳолатлар, ёхуд тушун-чалар ўртасида қандай ўхшашлик ва тафовутлар мавжуд?» каби қатор саволлар вужудга келади. Берилган саволларга атрофлича ўйлаб, ман-тиқан оқилона тузилган жавоблар ҳам топилади. Жумладан, «Қуёш ботди — қоронғи тушди», «Совуқтушди — сувлар музлади», «Олмахон — ҳайвондир», «Кит — сут эмизувчидир», «15+2 ва 20—3 миқдорлари ўзаро тенп>, «ТАТ математик апперцепция очиб бериш аппаратидир», «Характер — ижтимоий турмуш маҳсулидир» ва бошқалар. Бу келтир-ган мисолларда ўқувчи ва талабалар нарса ва ҳодисалардаги боғла-нишларни, ички қонуниятлар ва хоссаларни, ўзаро мунтазам муноса-батларни таъкидлаб ўтадилар, изохдайдилар ва тушунтириб беришга ҳаракат қиладилар. Назарий тафаккурни айни бир пайтда абстракттафаккур деб аташ-лик анъана тусига кириб қолган. Бундай ном билан аташга асосий сабаб назарий тафаккурнинг умумий ҳукмларда ифодаланишидир. Мисол учун: «Металлар электр токини яхши ўтказади». «Жисмлар ишқаланишдан қизийди». «Ҳамма ҳайвонлар ўзи яшаётган муҳитга мослашади». «Нарса ва предмет номини билдириб келган сўзлар от деб аталади». «Диққат барча психик жараён ва ҳолатларнинг мува-фаққиятли амалга ошириш гаровидир». «Ўтиш (ўсмирлик) даври ҳам жисмоний, ҳам жинсий жиҳатдан интенсив ўсиш давридир». «Шахс тараққиёти наслий (ирсий) белги, ижтимоий муҳит ва таълим-тарби-яга боғлиқдир». «Қизиқиш ва эҳтиёж инсон шахсининг муҳим жиҳа-тидир» ва ҳоказо. Абстракт тафаккур мактаб ўқувчиларида даставвал элементар шакл-даги абстракт тушунчаларга суянган ҳолда ривожланади, сўнгра му-раккаб табиий-математик фан асосларини эгаллаш жараёнида маъ-лум тизимдаги абстракт тушунчаларни ўзлаштириш эвазига юқори-роқ босқичга кўтарилади. Олий мактабларда таҳсил олиш давомида абстракт тафаккур ўзининг энг юқори илмий диалектик назарий бос-қичига кўтарилади. Бунда ижтимоий фанлар алоҳида аҳамият касб этади, жумладан философия, психология ва бошқалар. Талабалар ҳам кўлам, ҳам даража жиҳатидан мураккаб бўлган тушунчалар билан та-нишадилар. Масалан: материя, онг, хусусият, умумийлик, реаллик, макон, замон, ҳаракат, психика, сифат, кризис, босқич ва ҳоказо. Абстракт тафаккур муаммоси қатор собиқ шўро психологлари то-монидан изчиллик билан тадқиқ этилган. Собиқ шўро психология-сининг дастлабки ривожланиши палласида ушбу масала билан Л. С. Виготский, П. П. Блонский, кейинчалик С. Л. Рубинштейн, Б. Г. Ананьев, А. Н. Леонтьев, Н. А. Менчинская, Г. С. Костюк, П. Я. Гальперин, Р. Г. Натадзе, Д. Б. Эльконин, В. В. Давидов, А. М. Ма-тюшкин ва бошқалар шуғулланганлар. Ҳозир мазкур муаммо юзаси-дан етарли даражада эмпирик ва назарий билимлар тўпланган. Фан ва техниканинг тараққиёти абстракт тафаккурни янада ривожланти-ришни тақозо этмоқда. Бу айтиб ўтилган мулоҳазалар назарий ва абстракт тафаккурга ёрқин мисол бўла олади. Назарий тафаккур туфайли воқелиқдаги умумий ва муҳим боғланишларни, хоссаларни, қонуниятларни англаб ола-миз. Шунинг учун Қуёш ва ой тутилишини, юлдузлар тизимининг ҳаракатини, об-ҳаво маълумотларини, ер қимирлаш ўчоқларини воқеа содир бўлишидан анча илгари айтиб беришимиз мумкин. Шу сабаб-дан назарий тафаккурни олдиндан кўриш имкониятини яратадиган умумлашган тафаккур деб ҳам атайдилар. Шундай қилиб, абстракт тафаккур орқали нарса ва ҳодисаларни бевосита идрок қилиш мумкин бўлмаган хусусиятлари, ўзаро муно-сабатлари аниқланади, у ёки бу соҳага оид қонуниятлар очилади, са-баб-оқибат боғланишлари акс эттирилади. Воқеликни ўзгартиришга ёки инсон эҳтиёжлари учун зарур бўлган реал нарсалар яратишга қаратилган тафаккур тури конструктив, тех-никавий, тасвирий санъат сингари касб соҳаларини тадқиқ этади. Воқеликни ўзлаштириш воситаси биланреал нарса ва ҳодисаларни яратишга йўналтирилган фикр юритиш амалий тафаккур деб атала-ди. У қўйилган амалий ва назарий вазифаларни янги усуллар билан ҳал қилиш, онгимизда янги тасаввур, тушунча ва ҳукмлар ҳосил қилиш, муайян янги нарсалар яратиш билан боғлиқ мураккаб тафаккур жа-раёнидир. Амалий тафаккур жараёнида ҳам назарий тафаккурга ўхшаш саволлар туғилади. Амалий тафаккур жараёнининг давоми иш-ҳара-катларни, аклий ҳаракатларни тасаввур қилишда, фикрлашда намоён бўлади. Мактаб ҳаётидан ўқувчиларнинг диктант, баён ёки иншо ёзиш жараёнини мисол қилиб келтириш мумкин. Талабалар фаолиятидан конспект ёзиш, реферат тайёрлаш, курс ва битирув иши устида ишлаш, семинарга ҳозирлик кўриш, лаборатория машғулотларида амалий вазифаларни бажариш кабилар амалий тафаккурга ёрқин мисол-дир. Психологияда тафаккурнинг ўндан ортиқтурларига характеристи-ка бериб ўтилган. Психология тарихидан бизга маълум бўлган муал-лифитар тафаккур тури ҳам ўзига хос хусусиятлари билан бошқалар-дан кескин ажралиб туради. Муайян фикрнинг чин ёки ёлғонлигини объектив далиллар билан исботлаш ўрнига инсон шахснинг ижобий ёки салбий сифатлари билангина чекланиб қолишдан иборат тафак-кур тури авторитар тафаккур деб аталади. У кўпинча одамларнинг муайян соҳа бўйича билим савиясининг, даражасининг чекланганли-гидан ва мустақил фикр юритиш қобилиятининг етарли даражада ўсма-ганлигидан далолат беради. Шунингдек, психологияда бир-бирлари билан узвий равишда боғланган мулоҳаза юритишдан иборат манти-қий тафаккур жараёнини дискурсив тафаккур деб аташ қабул қилин-ган. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling