Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet115/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

3.3. Тушунчалар
Инсон воқеликни билиш жараёнида нарсаларни бир-бири билан таққослайди, уларнинг ўхшашлиги ва фарқини аниқлайди: анализ ва синтез йўли билан нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини очади, фикран уларнинг белгиларини ажратади, бу белгиларни абстракциялаштира-ди ва умумлаштиради. Натижада, одам воқеликдаги нарса ва ҳодиса-лар тўғрисида тушунча ҳосил қилади.
Нарса ва ҳодисаларнинг муҳим белгиларини, боғланишларини, моҳиятини ҳукмлар орқали фикран кенг ва чуқур акс эттиришдан иборат фикр юритиш шакли ва психик маҳсули бўлган тушунча би-лишнинг муҳим жиҳатидир. Бошқа психик маҳсуллар каби тушунча-ларнинг манбаи ҳам моддий дунё бўлиб, тилнинг материали билан органик равишда боғликдир.
Тушунча нарса ва ҳодисаларнинг умумий ва муҳим белгиларини акс эттирувчи фикрдир. Одатда, тушунчалар моҳияти жиҳатидан кон-крет ва абстракт тушунчаларга ажратилади. Алоҳида олинган бир бу-тун нарсага алоқадор тушунча конкрет тушунча деб аталади. Маса-лан: стол, диван, қайрағоч, трактор, ҳолва ва ҳоказо. Моддий бор-лиқдаги нарслардан фикран ажратиб олинган баъзи хусусият, сифат ҳолатларга, шунингдек, нарсалар ўртасидаги ички муносабатларга, қонуниятларга қаратилган тушунчалар абстракт тушунча деб аталади. Масалан: оклиқ, узунлик, баландлик, кенглик, ҳаракат, ёруғлик, қий-мат ҳақидаги тушунчалар ва ҳоказо.
Тушунчалар кўлами жиҳатидан уч турга бўлинади: якка тушунча-лар, умумий тушунчалар ва тўпланма тушунчалар. Якка тушунчалар, якка нарса ва ҳодиса ҳақидаги тушунчадир. Бундай тушунчаларга Алишер Навоий, генерал Собир Раҳимов, Тошкент, Амударё, Ҳимо-лай, Тинч океан тўғрисидаги тушунчаларни мисол қилиб келтирса бўлади. Якка тушунчаларнинг хусусияти шуки, бу тушунчаларда ҳами-ша аниқ образ мавжуд бўлади. Умумий тушунчаларда бир жинсда бўлган кўп нарса ва ҳодисалар гавдалантирилади. Масалан: китоб, мактаб, юлдуз, талаба, ўспирин, ҳосил, тоғ ва ер ва бошқалар.
Тўпланма тушунчалар бир жинсда бўлган нарса ва ҳодисалар тўпла-ми ҳақида яхлит фикр юритиладиган тушунчадир. Масалан: пахта-зор, кутубхона, йиғилиш ва ҳоказолар. Тўпланма тушунчаларнинг бир қанчаси бирданига татбиқ қилинганда умумий тўпланма тушунчалар бўлади. Масалан: Алишер Навоий номидаги Республика Давлат ку-тубхонаси тушунчаси якка тўпланма тушунчага оиддир. Гуруҳ, синф, коллектив, полк, халқ, оломон ва бошқалар умумий тўпланма тушун-часига мисол бўла олади. Етти оғайни юлдузлар тўплами, Болгария ишчилар синфи, Тошкент почтамти хизматчилари жамоаси кабилар якка тўпланма тушунчалар жумласига киради.
Абстракт тушунчаларнинг юқорида қайд қилиб ўтилган тушунча-лардан фарқи шуки, улар идрок ёки тасаввурга бевосита асосланмай-ди. Абстракт тушунчага мисол тариқасида «қиймат» тушунчасини кел-тириб ўтади: сиз ҳар бир айрим товарни ушлаб ва қўлингизда айлан-тириб кўришингиз, уни хоҳпаганингизча ишлатишингиз мумкин, аммо шу товарни қиймат тариқасида олиб қараганимизда уни асло ушлаб бўлмайди.
Тушунча билан сўз муносабати бир текис бўлмайди, айрим пайт-лар сўз билан тушунча айнан мос тушади (олма-сўз, олма-тушунча), қолган пайтларда тушунча ўз кўлами жиҳатидан кенгдир.
Фикр юритишда тушунча билан сўз ўзаро боғлиқ равишда намоён бўлади. Бир томондан, сўз ёрдамисиз тушунча вужудга келмайди, иккинчи томондан, сўз тушунчанинг моддий асоси ва функциясини бажаради. Тушунчалар бир ёки ундан ортиқ сўзлардан ташкил топи-ши мумкин. Масалан, халқ деган тушунча бир сўздан, ўзбек халқи икки сўздан, қаҳрамон ўзбек халқи уч сўздан, озодлик учун кураша-ётган халклар деган тушунча тўрт сўздан ташкил топган.
Психологияда баъзи тушунчапар шартли белгилар символлар ёрдами билан ҳам ифодаланади. Булар қаторига математик символлар + (плюс), — (минус), > (катталик белгиси), < (кичиклик белгиси), = (тенглик белгиси),: (бўлиш), • (кўпайтириш) вабошқа белгилар қўлла-нилади. Ҳарфлар ҳам тушунчаларни вужудга келтириши мумкин: а, в, с, 6 ва ҳоказо; йўл қоидалари белгиси, географик шартли белгилар тушунча ўрнида ишлатилади.
Тушунчалар фикр юритишнинг асосий жараёнлари, яъни класси-фикациялаш, умумлаштириш ва абстракциялашлар сўзлар ёрдами билан вужудга келади. Сўзлар, белгилар, символлар, терминлар тафаккур жараёнида тушунчаларнинг мазмунини акс эттиради. И. П. Павлов таъбири билан айтганда, сўз биринчи сигнал тизимининг, барча сигналларнинг сигналларидир, бинобарин, шу сигналларнинг ҳаммасини ифодалайди, шу сигналларнинг ҳаммасини умумлашти-ради.
Талаффуздаги ҳар бир сўз муайян мазмунни ва муайян кўламдаги тушунчаларни акс эттиради. Сўзлар алоқа (коммуникация) қуроли функциясини бажариб, тушунчалар моҳиятини англашга ёрдам бера-ди. Тушунча сўзлар ёрдами ва воситаси билан шахслараро муносабат-лар ўрнатишда фаол иштирок этади.
Инсон тушунчаларнинг аксариятини мерос тариқасида ўзидан аввалги авлоддан тайёр ҳолда олади. Авлодлар эстафетаси ҳукм сури-ши натижасида бир авлод яратган тушунчаларни иккинчи авлод эгал-лаб олади, уларга янги мазмун ва янги шакл беради. Олдинги авлод-нинг бой меросига асосланиб, уларни ўрганиб улгурмаган воқелик хусусиятини очишга интилади, шу кашфиёт натижасида янги тушун-чалар ижод қилади. Бинобарин, тушунчаларнинг мана шундай йўл билан авлоддан авлодга берилиши ва эгалланиши мазкур тушунча-ларнинг ривожланишига олиб келади.
Моддий борлиқтўғрисидаги тушунчалар фило-ва онтогенетик та-раққиёт босқичини босиб ўтади. Мазкур тараққиёт босқичи тушун-чаларнингтакомиллашувига, мазмунан чуқурлашувига, кўлам жиҳат-дан кенгайишига сабабчи бўлади. Масалан, 1) ярим аср муқаддам кишиларнинг Қуёш тизимига кирган планеталар тўғрисидаги тасав-вурлари ва 2) мактабгача ёшдаги болаларнинг ўсимликлар ва ҳайво-нот дунёси тўғрисидаги тушунчалари кўлами ва мактабни тамомлаш давридаги ўспирин тушунчалари миқдори, 3) ўтган асрдаги одамлар-нинг кимё фанига оид тушунчапари ва ҳозирги кундаги инсон ту-шунчалари ва ҳоказо.
Шундай қилиб, тушунчалар моҳияти ҳукмларда ёритилади, мав-жуд ҳукмлар асосида хулоса чиқарилади. Янги ҳукм ҳосил қилинади, топилган янги белгилар, аломатлар тушунчаларни янада бойитади. Тафаккур ёрдамида инсон яратиш, кашф этиш, ихтиро қилишда да-вом этиши мумкин. Демак, янги тушунчалар, терминлар бунёд қили-наверади, истеъмолдагилари эса янги сифат ва янги мазмун касб эта-ди. Детерминизм принципига биноан, сўзлар янги тушунчалар яра-тилишига восита бўлиб хизмат қилаверади, шунинг билан бирга ту шунчалар замирида янги сўзлар ва иборалар вужудга келади, ёинки янгича талқин қилинишга кўчади. Сўз билан тушунчаларнинг чам-барчас боғланиши ва муносабати филогенезда ҳам, онтогенезда ҳам операционал ва функционал хусусиятларни йўқотмайди.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling