Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
3. 2. Хулоса чиқариш
Бир қанча ҳукмларнинг мантиқий боғланиши натижасида ҳосил бўлган янги ҳукм инсоннинг билиш фаолиятида алоҳида аҳамиятга эга. Психологияда хулоса чиқариш жараёнида фойдаланилган тайёр ҳукмлар асослар дейилади, уларнинг таҳлил қилиб чиқарилган янги ҳукмни эса хулоса деб аташ қабул қилинган. Хулоса чиқариш шундай тафаккур шаклидирки, бу шакл воситаси билан биз икки ёки ундан оргиқ ҳукмлардан янги ҳукм ҳосил қиламиз. Масалан: «Ҳар қандай ҳаракат материя ҳаракатидир». «Иссиқлик ҳаракат шаклидир», деган иккита ҳукмни олайлик. Бу икки ҳукмдан «Демак, иссиқлик материяҳаракатидир», деган янги ҳукм чиқарилади. Еинки ушбу мисолни олиб қарайлик: «Барча сайёралар ҳаракатланади. Ой — сайёра. Демак, Ой ҳаракатланади». Бунда ҳар қандай ҳаракат материя ҳаракатидир (умумий ёки катта асос). Иссиқлик ҳаракат шаклидир (жузъий ёки кичик асос) деб юритилади. Иккинчи мисолда эса: «Барча сайёралар ҳара-катланади (умумий ёки катта асос), Ой — сайёра (жузъий ёки кичик асос)» дейилади. Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, мулоҳаза юритиш ҳам, хулоса чиқариш ҳам воқеликни бавосита билишнинг асосий шакли сифатида намоён бўлган. Олдинги икки ҳукмга асосланиб учин-чи ҳукм чиқарилади. Мазкур хулосани бевосита текшириб кўришга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди. Шу сабабдан хулоса чиқариш фикр ўртасидаги шундай боғланишдирки, мазкур боғланиш натижасида бир ёки ундан ортиқҳукмлардан учинчи ҳукм келтириб чиқарилади. Бун-да янги ҳукм асосий ҳукмнинг моҳиятидан келтириб чиқарилади. Хулоса чиқариш уч турга бўлинади: индуктив, дедуктив ва анало-гия. Индуктив хулоса чиқариш — бу хулоса чиқаришнинг шундай ман-тиқий усулдирки, бунда бир неча якка ёки айрим ҳукмлардан умумий ҳукмга ўтилади ёки айрим факт ва ҳодисаларни ўрганиш асосида умумий қонун ва қоидалар яратилади. Масалан: «Темир электр токини ўтказади». «Мис электр токини ўтказади». «Кумушда ҳам электр то-кини ўтказувчанлик қобилияти, хусусияти бор» ва ҳоказо. Инсон юқоридаги ҳукмлардан янги умумий ҳукм (хулоса) чиқариб, демак, «Металларнинг ҳаммаси электр токини ўтказади», деган янги ҳукм чиқарилади. Шунингдек, «Тошкент Давлат маданият институти талабалари қишки сессияга пухта ҳозирлик кўрмоқцалар. Шаҳардаги бошқа олий ўқув юрти талабалари ҳам қишки сессияга тайёргарликни ку-чайтирмокдалар». Демак, Тошкент шаҳрининг барча олий ўқув юрти талабалари қишки сессияга қунт билан тайёрланмоқдалар, деган ҳукм чиқарилади. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Дедуктив хулоса чиқаришда — умумий ва якка ҳукмлардан якка ёки жузъий ҳукм келтириб чиқарилади. Мисол учун: «Ҳар қандай металл — элемент. Висмут металл». Демак, висмут — элемент. Таълим жараёнида мактаб ўқувчилари умумий қоида ва қонунлар-ни якка ёки жузъий ҳолларга татбиқ этиш орқали ҳамма вақт дедук-тив йўл билан фикр юритадилар. Масалан, ўқувчилар умумий грам-матик қоидаларни билганликлари сабабли ўзбек тили дарсларида қаратқич, тушум келишикларини дифференциация қила билиб, ёзган пайтларида фамматик хатоларга асло йўл қўймайдилар. Ёинки ўқувчилар «кўпбурчаклар ички бурчакларнинг йиғиндиси 26 (п—2)га тенг» деган умумий қоидани, теоремани ўзлаштириб олган бўлсалар, уни сира қийналмасдан исталган кўпбурчакка татбиқэта олишлари мум-кин. Идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни ёки инсон тажрибасида бор бўлган нарсаларни эсда қолдириш ҳамда зарур вақтда эсга туши-ришдан иборат психик жараён хотира дейилади. Мантиқий хотира тури хам психик жараёндир. Демак, у ҳам эсда қолдириш ва эсга тушириш хусусиятига эгадир. Демак, ўқиш жараёнида олий ва ўрта мактаб ўқитувчилари баён қилиб, изоҳлаб берган теорема, қонун ва қоидаларни, мураккаб хос-саларни айрим, жузъий ҳолларга кўчириш пайтида талабалар, ўқув-чилар ҳамма вақт дедукция усулидан фойдаланиб фикрлайдилар ҳамда мулоҳаза юритадилар. Ўқитишнинг аксарият методлари ва шаклла-рида юбориладиган информациялар дедуктив йўл билан амалга оши-рилади. Шунинг учун умумий ҳукмлардан янги якка бир ҳукм келти-риб чиқаришдан иборат мантиқий тафаккур формаси муҳим аҳами-ятга эга. Аналогия хулоса чиқаришнинг шундай шаклидирки, бунда биз икки предметнинг баъзи бир белгилари ўхшашлигига қараб, бу предмет-ларнинг бошқа белгиларининг ўхшашлиги тўғрисида хулоса чиқара-миз. Аналогия деб, нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшаш бўлган баъзи белгиларига қарабгина ҳукм юритишдан иборат хулоса чиқа-риш шаклига айтамиз. Аналогик усулда чиқарилган хулоса чин, тах-миний ҳамда ёлғон бўлиши мумкин. Фикр юритишнинг бундай шак-ли кўпинча ёш болаларга хос хусусиятдир. Демак, жузъий икки якка ҳукмларга асосланиб жузъий ёки якка ҳукм келтириб чиқарамиз. Боғча ёшидаги бола мана бундай мулоҳаза юритади: «Дадам дарвозадан ис-мимни айтиб чақириб келдилар. Улар совға олйб келган бўлсалар керак». Бу боланинг мулоҳазасини анализ қилиб кўрсак, унинг фикр юритишнинг мана бундай тарзда тараққий этганлигини шоҳиди бўла-миз. «Ўтган галда дадам исмимни айтиб чақириб келган эдилар. Ўшан-да улар менга совға олиб келган эдилар. Яна чақираётирлар. Албатта, дадам менга совға олиб келганлар», деб хулоса чиқаради. Энди турли ёшдаги кишилар турмуш лавҳаларидан намуналар кел-тирамиз. Бошланғич синф ўқувчиси математика дарсларида, ўсмир ёшдаги ўқувчи мулоҳазасидан парча: Ўтган йили ноябрнинг ўртала-рида қалин қор ёққан эди. Ноябрнинг ўртаси яқинлашмоқда Демак, яна қалин қор ёғиши эҳтимол». Ўспирин хулоса чиқаришидан: «Шу йил ёз ойида пул-буюм лотореясига соат ютиб олган эдим. Киоскада лоторея билети сотилмоқда. Яна сотиб олай, бирор нарса ютиб қоларман». Талаба аналогиясидан: «Ўтган сессияда вариантни энг тагидан тортиб олиб «аъло» олган эдим. Сессиялар яқинлашиб қолди. Яна тагидан тортиб олсам омадим юришиб кетар». Етуклик ёш давридаги киши хулоса чиқаришидан: «Болаларнинг зўридан якшанба куни парк-ка чиқсам, йигирма йиллик қадрдоним келиб кетибди. Бугун якшан-ба, яна болалар хархаша қилишяпти. Яхшиси уйда ҳордиқ чиқарга-ним маъқул, чунки яна кимдир меҳмонга келиб қолар». Кексалар хулоса чиқаришларидан намуна: «Ўтган ҳафта зағизғон сайради, қадр-дон дўстим келди. Яна зағизғон сайраяпти. Бу гал севикли набирам Акобир меҳмонга келиши мумкин» ва ҳоказо. Шундай қилиб, аналогик йўл билан хулоса чиқарганда, мураккаб қонуниятлар тўғрисидаги билимлар ўзлаштирилмаса-да, лекин тур-мушнинг турли жабҳаларида ундан фойдаланиб турилади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling