Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
2.3. Абстракция. Нарса ва ҳодисаларнинг, қонун ва қонуниятлар-нинг айрим белгиси, сифати, аломати ёки хусусиятларини фикран улардан айириб олиб, мустақил фикр объектига айлантиришдан ибо-рат фикр юритиш операцияси инсон билиш фаолиятида муҳим аҳами-ятга эга. Масалан, билиш жараёнида табиат, жамият ва айрим инсон-ларга хос бўлган «гўзаллик» белгисини айириб олиб, уларнинг гўзал-лиги тўғрисида эмас, балки умуман гўзаллик, яъни эстетик категория мазмунидаги тушунча юзасидан мулоҳаза билдирилади.
Абстракциялаш шундай фикр тафаккур операциясидирки, бу опе-рация ёрдами билан моддий дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим хусусиятларини фарклаб олиб, ана шу хусусиятлардан нарса ва ҳоди-саларнинг муҳим бўлмаган иккинчи даражали хусусиятларини фик-ран ажратиб ташлаймиз. Абстракция жараёнида объектдан ажратиб олинган белги (аломат)-нинг ўзи тафаккурнинг мустақил объекти бўлиб қолади. Абстракция операцияси анализ натижасида вужудга келади. Масалан, синф дево-рини анализ қилиш жараёнида унинг фақат бир белгисини, яъни оқлигини ажратиб олиш мумкин ва оқ девор тўғрисида эмас, балки деворнинг окдиги тўғрисида, кейин эса умуман оқлик ҳақида фикр юритиш мумкин. Кишилар қуёш, ой, юлдуз, электр, олов, баъзи пла-неталар, айрим тош ва ҳоказоларнинг кўз ўнгларида ёритишини ку-зата туриб, уларнинг битта умумий белгисини, яъни ёритишини фик-ран ажратиб олиб, умуман ёритиш тўғрисида мулоҳаза юритишлари айни ҳақиқатдир. Турли геометрик шаклларни - учбурчак, тўртбур-чак, кесик конус, кесик пирамида, параллелофамм, кўпбурчак, па-раллелепипед ва ҳоказоларни кузата туриб, улар учун умумий бўлган белгини, яъни бурчакни фикран ажратишлари, сўнгра умуман бурчак тушунчаси тўғрисида фикр юритиш мумкин. Фан ва техника революцияси авж олинган ҳозирги даврда киши-ларга узатилаётган информацияларнинг маълум қисми абстракт ҳолатда инсон маънавий мулкига айланмоқда. Мазкур билимларни ҳиссий билиш аппарати ёрдами билан ўзлаштириш имконияти инсонда йўқ, шунинг учун уларни абстракт йўл билан ўзлаштириб олиш талаб қилинади. Лекин абстракция ҳолатидаги информациялар инсоният томо-нидан қийинчилик билан ўзлаштирилади. Яққол кўргазмаликка асос-ланмаган билимлар қийинчилик билан қабул қилинади. Шунга қара-масдан, абстракт ҳолатидаги билимлар кўлами кундан-кун ортиб бормоқда. Чунки янги кашфиетлар, ихтиролар замиридан келиб чиқувчи қонуниятлар, ички мураккаб боғланишларнинг барчаси абстракт тер-минларда ўз ифодасини топади. Шу боисдан кишиларни мазкур жа-раёнга тайёрлаб бориш, ўнғайсиз шарт-шароитга мослаштириш, кўниктириш мутлақо шарт. Таълим тизимидаги билимларнинг аксарияти билишнинг рацио-нал йўди билан эгаллашга қаратилган бўлиб, абстракциядан кенг кўламда фойдаланишни тақозо этади. Шунинг учун ўқувчиларни аб-стракцияни амалга ошириш йўл ва усуллари билан таништириш ке-рак. Юқорида айтганларимиздан ташқари, абстракциялаш жараёни ёрда-мида қиймат, сон, кенглик, тенглик, узунлик, катталик, қаттиқлик, зичлик, баландлик, геометрик шакл, математик ибора, танқидий ре-ализм, босим, солиштирма оғирлик, географик тушунчалар тизими каби абстракт тушунчалар вужудга келтиради. Буюмларни, нарса ва ҳодисаларни, жисм ва предметларни бир-бири билан таққослаш пайтида ҳам абстракциялаш жараёни юзага келади. Бунда нарса ва ҳодисаларнинг, воқеликнинг мавжуд белгила-рига (масалан, тусига, шаклига, тезлигига, оғирлигига, қийматига ва шу каби ўхшаш сифатларига) қараб таққосланади. Абстракция операцияси билан инсонни қуроллантириш интел-лектуал жиҳатдан интенсив ривожланишга олиб келади, шунингдек, мустақил билим олиш фаолиятини такомиллаштиради. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling