Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
2. Тафаккур операцияси
2.1. Анализ ва синтез операциялари. Анализ шундай бир тафаккур операциясидирки, унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фик-ран ёки амалий ва хусусиятларини тахдил қиламиз. Алломаларнинг айтишича, маймуннинг ёнғоқни чақишининг ўзиёқ бошланғич од-дий анализдир. Ўқувчи ва талаба ёшлар турмушда ва дарс жараёнида анализ ёрдами билан кўпгина ишларни амалга оширадилар, топши-рикдар мисол ва масалаларни ечадилар. Демак, табиат ва жамиятдаги билим ва тажрибаларни инсон томонидан ўзлаштириб олиш анализ-дан бошланар экан. Дарсда биз кимёвий бирикмаларни (1Ч2504 — во-дород, кислород ва олтингугуртга) парчалаймиз. Маърузаларда гап-ларни грамматик тахдил қилиш асосида турли гап бўлакларига, мор-фема ва фонемаларга ажратилади. Агарда инсон олдига автомашина моторининг тузилишини билиш вазифаси қўйилса, у ҳолда бу топ-шириқни ҳал қилиш учун у моторни айрим қисмларга ажратиб, ҳар бир қисмни ўз навбатида алоҳида олиб текшириш лозим бўлади ва ҳоказо. Маъруза ва дарс жараёнларида тафаккурнинг анализ қилиш опе-рацияси жуда муҳим роль ўйнайди. Инсонга савод ўргатиш бола нутқини анализ қилишдан бошланади. Сўнг бу ҳолат матнни гаплар-га, гапларни сўзларга, сўзларни ўз навбатида бўғинларга, фонемалар-га, уларни эса товушларга бўлиш сингари ақлий фаолият билан аста-секин алмаштирилади. Арифметика, алгебра, геометрия, тригономет-рия, физика, ёинки Ўзбекистон тарихи, фалсафа, иқгисод, полито-логия, психология ва бошқа фан асосларини ўрганиш муаммоли топ-шириқларни, масалаларни ечиш ҳам анализ қилишдан бошланади. Юқорида айтиб ўтилган мотор ёки бошқа қисмларнинг ролини чуқур тушуниш учун ёлғиз анализнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки таркибий қисмларни бирлаштирилган ҳолда бир-бирига таъсир қилиб турган мотор ва машинани бутунлигича олиб текширгандагина унинг мотор ёки машини эканлигини англаш мумкин. Синтез — шундай бир тафаккур операциясидирки, биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларини, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ёки амалий равишда бир-лаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. Синтез элементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмлари ва бўлакларини бир бутун қилиб қўшиш-дан иборат ақлий фаолият эканлиги таърифдан ҳам кўриниб туриб-ди. Анализ амалий бўлгани каби синтез ҳам амалий характер касб этади. Масалан, мотор ёки двигателнинг қисмларини, деталларини йиғиштириб ўрни-ўрнига жойлаштирилганда, яъни синтез қилинганда мотор ёки двигатель ҳосил бўлади. Автомашинанинг кузовни, каби-насини, мотор ва ҳоказо қисмлари синтез қилинган маҳалдагина бир бутун автомашинани бунёд этиш мумкин. Турли психологик мавзу-ларни ўрганиш орқали психология фани тўғрисида яхлит тушунча пайдо бўлади. Кимёвий элементни реакцияга киритиш йўли билан-гина исталган бирикма ҳосил қилиш имконияти туғилади. Рассомлар кўз, қош, бурун ва кишининг бошқа органларини мутаносиб равиш-да чизиқ орқали бир бутун инсон шаклини ясаш, яратиш имкония-тига эга бўладилар ва ҳоказо. Биринчи синф боласи ўз ҳарф халтасидаги кесилган ҳарфлардан фойдаланиб бўғин, бўғинлардан сўз, сўзлардан гап, гаплардан қисқа информация, ундан эса ҳикоя тузади. Талабалар Ўзбекистон тарихи фанидан халқимиз, давлатчилигимиз, маданиятимиз, санъатимиз ҳамда бугунги кунимиз тўғрисида маълумот олади. Иш-ҳаракатларни яхлитлаш туфайли бир бутун моддий нарса ҳосил бўлади, иш-ҳаракатларда ҳам синтез операциясини қўлласа бўлар экан. Тарихий қаҳрамонлар, буюк саркардалар, арбоблар тўғрисида ҳам худди шундай фикр ва мулоҳазапар юритиш мумкин. Халқ орасида Афанди, Алдар кўса, Рустамбек, Алпомиш, Зулқарнай, сув париси, аждарҳолар, жинлар, алвастилар, девлар, Семурғ, олтин балиқ ва бошқа нарсалар, айрим тана органларини, ҳайвон ва инсон тузилишини, ҳис ва ҳаяжонларни, характер ва иродани бир-лаштириб, ягона афсонавий образлар яратишга муваффақ бўлинган. Анализ ва синтез ўзаро бевосита мустаҳкам боғланган ягона жа-раённинг икки томонидир. Агар нарса ва ҳодисалар анализ қилин-маган бўлса, уни синтез қилиб бўлмайди, ҳар қандай анализ пред-метларни, нарсаларни бир бутун ҳолда билиш асосида амалга оши-рилиши лозим. Талаба ва ўқувчиларни анализ ва синтез қилишга ўргатишда фикр-ларни муайян объектларга йўналтириш асосий роль ўйнайди. Бунда улар, албатта, қандай ва қай йўсинда иш бажарилишлари кераклиги-ни билиб олишлари зарур. Масалан, ўсмирларни она тили дарслари-да анализ ва синтез фаолиятига ўргатиш учун исталган жумлани, чу-нончи «Ит бўйнини бурмасдан ғалатироқ букилди, оч кўзлари билан менга бир қараш қилди-да, думини қисиб ўзини ўрмонга урди» гапи-ни мустақил ҳолда таҳлил этиш вазифасини қўйиш (агар синалувчи-лар бу вазифани бажаришга қийналсалар, экспериментаторнинг ўзи ёрдам бериши) мумкин. Улар предмет номини англатадиган сўзлар-ни алоҳида кўчириб ёзишлари ва сўзларнинг қандай сўроққа жавоб бўлишини аниқлашлари, от ва сўз туркумларига таъриф беришлари, шу сўз туркумига хос белгиларни (предметни билдириб, ким ва нима сўроқларга жавоб бўлишини) алоҳида ифодалашлари керак. Мазкур вазифани ўқувчилардан бири қандай бажарганлигини кўздан кечирайлик: «Гапда предметни билдирган сўзлар мавжуд. Ма-салан, ит, бўйнини, кўзлари, думини. Булар нима сўроғига жавоб бўлади. Ана шу сўроқларга жавоб бўлиб, предметларнинг номини билдирган сўзлар от деб аталади. Отнинг энг муҳим, бошқа сўзлар-дан ажратиб турувчи белгиси бу предметни билдириши ва саволла-ридир. Предметни англатувчи сўзлар турли хил қўшимчалар билан келиши мумкин». Синалувчи ўсмир ўқувчиларнинг ана шу мулоҳа-залари асосида шуни айтиши мумкинки, анализ ва синтез операци-яси қуйидагича ақлий фаолият тизимидан, таркибий қисмлардан иборат; а) берилган топшириқни диққат билан ўқиш; б) матндаги сўзларни фикран парчалаш; в) ўхшаш сўзларни ажратиш, яъни май-да бўлакларга бўлиш; г) ўхшаш сўзларни яхлит ҳолда келтириш; д) матндаги сўзларни фикран йиғиш; ж) гапнинг структурасини тик-лаш ва бошқалар. Талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятида, жумладан, кон-спекттузиш, рефераттайёрлаш, семинарга ҳозирлик кўриш, курс иши ва малакавий битирув иши ёзиш каби ақлий фаолиятнингтурли шакл-ларида анализ, синтез операцияларидан фойдаланадилар. 2.2. Таққослаш инсоннинг ижтимоий фаолиятида, билимларнинг ўзлаштирилишида, воқеликни тўлароқ акс эттиришида бир-бирига ўхшаш жиҳатлар тафовутини, шунингдек, бир-биридан фарқ қилади-ган томонлар ўртасидаги ўхшашликни топишдан иборат фикр юри-тиш операцияси катта аҳамиятга эга. Таққослаш — шундай бир тафаккур операциясидирки, бу операция воситаси билан объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига ўхшашлиги ва бир-би-ридан фарқи аниқланади. XIX—XX асрларда яшаган алломалардан бири таққослашнинг пси-хологик механизми тўғрисида жуда илғор фикрларни илгари суриб, қуйидаги мулоҳазаларни билдиради: «Агар сизтабиатнингбирор нар-сасини равшан тушуниб олишни истасангиз, унинг ўзига жуда ўхшаш бўлган нарсалардан тафовутини топингиз ва унинг ўзидан жуда узоқ бўлган нарсалар билан ўхшашлик топингиз. Ана шунда сиз шу нарса-нинг энг муҳим, ҳамма белгиларини пайқаб оласиз, демак, шу нарса-ни тушуниб оласиз». Кузатишлар шуни кўрсатдики, инсон, кўпинча, жамият формация-ларини ўрганиш даврида, уларнинг аввалги моҳиятини кейинги формацияни ўрганиш пайтида янада чуқурроқ ва пухтароқ эгаллаб олади. Мазкур жараён тўғрисида фикр юритилганда, сўзнинг негизини ўзлаштиришда ўзакнинг муҳим белгиларини (хоссаларини) тўлароқ тушуниб олиш каби кўпгина ақлий ҳаракатларни келтириб ўтиш мақ-садга мувофиқдир. Билиш объекти ҳисобланган нарса ва ҳодисалар ўртасидаги ўхшаш-ликни ёки фарқни, тенглик ёки тенгсизликларни, айният ёки зидди-ятларни аниклашдан иборат бўлган фикр юритиш операцияси би-лишнинг дастлабки ва зарур воситаси бўлиб ҳисобланади. Аждодла-римиз таққослашнинг таълимдаги роли тўғрисида шундай фикрлар-ни билдирган эди: Таққослаш ҳар қандай тушунишнинг ва ҳар қан-дай тафаккурнинг асосидир. Оламдаги нарсаларнинг ҳаммасини тақ-қослаб кўриш йўли билан била олмасак, бошқа йўл билан била ол-маймиз, агар биз ҳеч нарса билан солиштиришимиз ва фарқини би-либ олишимиз мумкин бўлмаган бирон бир нарсага дуч келганимиз-да эди, у ҳолда биз шу нарса тўғрисида ҳеч қандай фикр ҳосил қила олмаган бўлар эдик. Юқоридаги мулоҳазалардан кўриниб турибдики, таққослаш, фикр юритиш операцияси сезгиларимизда ва идрокларимизда ҳали гавдаланмаган ўхшашлик ва тафовутни топиш зарурияти вужудга келган пайтда намоён бўлади. Психологияда яна шу нарса маълумки, сезги ва идрокимизда даставвал нарсаларнинг ва ҳодисаларнинг ўхшаш ва фаркланувчи томони кўзга яққол ташланади. Таққослаш операцияси икки хил йўл билан амалга ошиши мум-кин: амалий (конкрет нарсаларни бевосита солиштириш) ва назарий (тасаввур қилинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран тақ-қослаш). Агар инсон икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини қиёсласа, икки пайкал пахтазор ҳосилдорлигини таққосласа бу амалий таққослаш бўлади. Шунингдек, ўқувчилар икки қалам ёки стерженни, чизғични ёғочга ёки қоғозга солиштирсалар, у аналогик ҳолатдаги мисол бўла олади. Бундан ташқари, метр билан масофани (газламани), тарози билан оғирликни термометр билан ҳаро-ратни, телескоп билан осмон жисмларини ўлчаш пайтида ҳам тақ-қослаш жараёни вужудга келади. Инсон теварак-атрофдаги нарса ва ҳодисаларнинг барчасини бевосита акс эттириш, қўл билан пайпаслаш имкониятига эга эмас. Шу боисдан тўпланадиган билимларнинг аксарияти қўл билан ушлаш, кўз билан кузатиш эвазига эмас, балки фикр юритиш орқали, мантиқ ёрдамида англашилади. Улар ўртасидаги ўхшаш ва фарқли аломат ҳамда белгилар назарий таққослаш асосида ажратилади. Демак, инсон олаётган кенг кўламдаги информациялар фарқини фикран тақ-қослаш ёрдамида англаб етади. Жумладан, ўқувчилар дилда ўйлаёт-ган нарсаларни фикран солиштириб кўрадилар. Баъзан турли ёшдаги кишилар ўз тенгдошлари характерида, қизиқишида, юриш-туриши-да, муомаласида ва бошқа хусусиятларида ўхшашлик ва тафовут бор-лигини топадилар. Кишилар нарса ва ҳодисаларни бирон белгига (аломатга) асосла-ниб таққослашда қийинчиликларга учрайдилар. Шунинг учун бери-. лаётган информациялар моҳиятига диққат-эътибор қилиш шарт. Ки-шилар учун таққослаш принципи тушунарли ва аниқ бўлса, мавжуд қийинчиликларни бартараф қилиш имконияти туғилади. Инсон ол-дига аниқ мақсад қўйилса, ёинки ўрганилаётган объект моҳиятига кириб бориш учун установка берилса, фикран таққослашда хатолар миқдори кескин камаяди. Шахсий кузатишларимизнинг кўрсатишига қараганда, таққослаш операциясида катта ёшдаги кишиларда ва ўқувчиларда учрайдиган асосий камчилик бу жараённи нотўғри тасаввур қилиш ёки хато ту-шунишдир, яъни таққослаш деганда икки ва ундан ортиқ нарсаларни ёнма-ён қўйишлик деб фараз қилишликдир. Инсон шахсий фаолиятида, таълим жараёнида таққослаш устида қанчалик кўп машқ қилса, таққослаш кўникмаси пайдо бўлса, унда фикр юритиш шунчалик самарали бўлади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling