Эргаш ғозиев
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.1. Кўргазмали-ҳаракатли тафаккур
5. Тафаккур турлари
Муайян ижтимоий муҳитда турмуш кечираётган одамларнинг эҳти-ёжлари, хатти-ҳаракат мотивлари, нарсаларга қизиқишлари, интилиш-лари, майллари, ақлий қобилиятлари, ҳатто фаолиятлари ҳам турли-тумандир. Худди ана шу боисдан, уларнинг тафаккури ҳам ҳар хил ҳолатларда, вазиятларда турлича тарзда вужудга келади, намоён бўла-ди. Бундан олдинги бобларда таъкидлаб ўтганимиздек, билиш жараё-нида, амалий ва назарий вазифаларни ҳал этишда, ўзга кишиларнинг нутқ орқали ифодаланган фикрларини уқиб олишда, муомалага ки-ришишда, фикрларини тушуниб олишда инсон фикр юритади. Пси-хология фанида тафаккур шаклига, топшириқхусусиятига, фикр ёйиқ-лигига, фикран оригиналлик даражасига қараб қуйидагича шартли классификация қилинади.
5.1. Кўргазмали-ҳаракатли тафаккур Тарихий тараққиёт босқичида одамлар ижтимоий турмушда воқе бўлган муаммоларнинг аксарияти амалий йўл билан ҳал қилинган, шунингдек, уларга нисбатан муносабат ҳам амалий фаолиятидан ке-либ чиққан ҳолда амалга оширилган. Нарса ва ҳодисалар юзасидан назарий фикр билдириш эса тарихий тараққиётнинг бир мунча ке-йинги даврига тўғри келади. Ер юзасида фанларнинг келиб чиқиши ҳақидаги бизгача етиб келган маълумотлар мазкур мулоҳазамизга да-лил бўла олади. Қадимги авлод ва аждодларимизда ер майдонини қадам билан ўлчаш, кўз билан чамалаш бўйича амалий билимлар-нинг тўпланиши натижасида геометрия фани кашф қилинган. Ки-шиларнинг бармоқбилан ҳисоблаш турмуш талабини қондира олма-гандан сўнг математика, нарса ва ҳодисаларнинг тасвири, шартли белгиларни қолдирилиши якуни сифатида тарих фани кабилар ву-жудга келган. Ер юзасида амалий билимлар тўпланиши асосида аста-секин назарий умумлашмалар барпо бўла бошлаган, турли соҳага та-аллукди информацияларнингтизимлашиши натижасида фанлар ҳосил бўлган. Шунинг учун инсоннинг амалий ва назарий фаолияти ўзаро узвий алоқада бўлиб, ҳамиша бири иккинчисини тақозо этади. Гене-тик келиб чиқиши нуқтаи назаридан амалий фаолият бирламчи ҳисоб-ланиб, образлар тасаввурлар ва фикрларни акс эттирувчи назарий фаолият эса амалий фаолиятнинг маълум тараққиёт чўққисига чиқ-қандан сўнг ажралиб чиққан. Мазкур жараён бир неча ўнг минг йил-лар давомида юзага келган. Агарда инсониятнингтарихий тараққиёти муаммосидан четланиб, ушбу масалани олиб қарасак, у ҳолда амалий фаолият бирламчи эканлигига қаноат ҳосил қиламиз. Бунинг учун инсоннинг онтогенетик тараққиётини дастлабки фазасига мурожаат қиламиз. Бола туғили-шидан тортиб, то унинг боғча ёшигача даврни амалий фаолиятда кўргазмали-ҳаракатли тафаккур ўсишининг асосий палласи деб аташ мумкин. Мазкур ёшдаги инсон зоти ана шу амалий фаолият қобиғи-да ақлий ҳаракатларни амалга оширади, амалий билимларни ўзлаш-тиради, натижада кўргазмали-ҳаракатли тафаккур ўса боради. Ушбу ёшдаги кичкинтойлар ўзлари ўйнаётган нарсалар, ўйинчокдарни қўлла-ри билан бевосита ушлаб кўриш орқали улар билан танишадилар, шунинг билан бирга уларни идрок қилишга интиладилар. Идрок қил-ган предметлар ва ўйинчоқларни ўзаро солиштирадилар, қисмларга ажратадилар, анализ ва синтез қиладилар, бўлакларга ажратилган-ларни яхлит ҳолга келтириб бирлаштирадилар. Катталар тушунтири-шига ишонч ҳосил қилмасдан, айни чоғда уларни — объектларни син-дириб ёки бузиб бўлса ҳам уларнинг ички тузилиши билан танишиш иштиёқи (майли) кучли бўлади. Шу боисдан амалий характердаги муаммоларни ҳал қилишда кўпинча «бузиб-тузатиш» йўли билан ҳара-кат қиладилар. Кўргазмали-ҳаракатли тафаккур боғча ёшига етгандан сўнг болаларда ўз қийматини йўқота бошлайди. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling