Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet116/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

4. Тафаккур сифатлари
Тафаккур бошқа билиш жараёнлари каби ўзининг индивидуал ху-сусиятларига эга бўлиб, фикр юритиш фаолиятининг шакллари, во-ситалари ва операцияларининг муносабатлари кишиларда турлича намоён бўлишида ўз ифодасини топади. Одатда, тафаккурнинг инди-видуал хусусиятларига (сифатларига) билиш фаолиятининг мазмун-дорлик, мустақиллик, эпчиллик, самарадорлик, фикрнинг кенглиги, тезлиги, чуқурлиги ва бошқа сифатлари киритилади.
Тафаккур мазмундорлиги деганда инсоннинг теварак-атрофдаги моддий воқелик тўғрисида онгида қай миқдорда (кўламда) мулоҳаза-лар, муҳокамалар, фикрлар, муаммолар, тушунчалар жой олганлиги назарда тутилади. Инсонда санаб ўтилган характердаги ғоялар тўлиб тошса, шунчалик тафаккур мазмундор бўлади. Кишилар бир-бирла-ридан биринчи навбатда тафаккурнинг мазмундорлиги билан тафо-вутланадилар.
Тафаккурнинг чуқурлиги деганимизда, моддий дунёдаги нарса-ҳодисаларнинг асосий қонунлари, қонуниятлари, хоссалари, сифат-лари, уларнинг ўзаро боғланишлари, муносабатлари тафаккуримизда тўлиқ акс этганлигини тушунишимиз керак. Тафаккур арсеналида жойлашган нарсаларнинг қай йўсинда системалашганлигига қараб (тўғри ва рационал йўл назарда тутилади), у ёки бу шахснинг тафак-кури чуқурлиги тўғрисида қатъий бир қарорга келиш мумкин.
Тафаккурнинг кенглиги ўзининг мазмундорлиги, чуқурлиги каби сифатлари билан мунтазам алоқада бўлади. Инсондаги нарса ва ҳоди-саларнинг энг муҳим белги ва хусусиятларини ўзида мужассамлаш-тирган, ўтмиш юзасидан, ҳозирги давр ҳақида, шунингдек, келажак тўғрисидаги мулоҳазалар, муаммолар ва тушунчаларни қамраб олган тафаккур кенг тафаккур дейилади. Фикр доираси кенг, билим савия-си юқори, серғоя, ижодий изланишдаги кишиларни акл-заковатли, билимдон ёки тафаккури кенг кишилар деб аташ мумкин. Демак, инсоннинг акл-заковати, билимдонлиги, мулоҳазадорлиги унинг тафаккури кенглигидан далолат берар экан.
Инсон тафаккури ўзининг мустақиллиги жиҳатидан мустақил ва номустақил тафаккурга ажратилади. Тафаккурнинг мустақиллиги де-ганда, кишининг шахсий ташаббуси билан ўз олдига конкрет мақсад, янги вазифалар қўя билиши, улар юзасидан амалий ва илмий харак-тердаги фараз (гипотеза) қилиши, натижани кўз олдига келтира оли-ши, қўйилган вазифани ҳеч кимнинг кўмагисиз, кўрсатмасисиз, ўзи-нинг аклий изланиши туфайли турли йўл, усул ва воситалар топиб, мустақил равишда ҳал қилишдан иборат ақлий қобилиятни тушуниш керак.
Тафаккурнинг мустақиллиги ақлнинг серташаббуслиги, пишиқ-лиги ва танқийдилигидан намоён бўлади. Ақлнинг серташаббуслиги деганда, инсоннинг ўз олдида янги муаммо, аниқ мақсад ва конкрет вазифалар қўйишини, ана шуларнинг барчасини амалга оширишда, ниҳоясига етказишда, ечимни қидиришда усул ва воситаларни шах-сан ўзи излаши, ақлий зўр бериб интилиши, уларга тааллуқли қўшимча белги ва аломатларни киритишдан иборат босқичларнинг намоён бўлишини назарда тутамиз. Ақлнинг пишиқлиги вазифаларни тез ечишда, ечиш пайтида янги усул ва воситаларни тез излаб топишда, уларни саралашда, ана шу усуллар ва воситаларни ўз ўрнида аниқ қўллашда, трафаретга айланган, эски йўл ҳамда усуллардан фориғ бўлишда ва бошқа жараёнларда ифодаланади.
Ўзининг ва ўзгаларнинг мулоҳазаларини, бу мулоҳазаларнинг чин ёки чин эмаслигини текшира билишда ва намоён бўлган мулоҳаза-ларга, муҳокамаларга, муаммоли вазиятга баҳо бера билишда ақл-нинг танқидийлиги муҳим роль ўйнайди. Тафаккурнинг танқидий-лиги объектив ва субъектив равишда ифодаланиши мумкин. Мазкур сифат инсонни баҳолаш ўз-ўзини баҳолаш каби тафаккурнинг инди-видуал хусусиятлари билан боғлиқ равишда намоён бўлади. Агар тан-қидийлик оқилона, муҳим белгиларга, муаммо моҳиятининг тўғри очилишига (баъзан эталонга) асосланиб амалга ошса, ундай танқи-дийлик объектив танқидийлик деб аталади. Мабодо тафаккурнинг танқидийлиги субъектив хатоларга, умуман субъективизмга оғиб кет-са, бундай ҳолда субъектив танқийдилик дейилади. Субъектив танқи-дийлик салбий оқибатга олиб келади, шунингдек, инсонлар ўртасида «англашилмовчилик ғови»ни вужудга келтиради, икки шахс ўртасида кутилмаганда зиддият пайдо бўлади. Инсонда тафаккурнинг танқи-дийлиги оқилона, рационал тарзда вужудга келса, унда шахс муҳим сифат билан бойийди, деб айтиш мумкин.
Мақсад, муаммо ва вазифалар ўзга шахслар томонидан қўйилиб, тайёр усул ва воситаларга таянган ҳолда ўзга кишиларнинг бевосита ёрдами билан амалга оширилиши жараёнида бир оз иштирок этган тафаккур номустақил тафаккур деб аталади. Номустақил тафаккурли кишилар «тайёр маҳсулотлар қули»га айланадилар, ўсишдан орқада қолиш хавфи туғилади. Натижада, ақл-заковатли инсон бўлиш ўрни-га калтабин, ақлан эринчоқ, бехафсала одам бўлиб вояга етади. Де-мак, тафаккурнинг номустақиллик иллати жаҳон прогрессига тўсиқ бўлиб, якка шахс учун эса фожиа ролини бажариши эҳтимолдан холи эмас.
Фикрнинг мустақиллиги унинг маҳсулдорлиги (самарадорлиги) билан узвий боғланган. Агар инсон томонидан муайян вақт ичида маълум соҳа учун қимматли ва янги фикрлар, ғоялар, тавсияномалар яратилган ҳамда назарий ва амалий вазифалар ҳал қилинган бўлса, бундай кишининг тафаккури сермаҳсул тафаккур деб аталади. Де-мак, вакт оралиғида бажарилган иш кўлами ва сифатига оқилона баҳо бериш тафаккур маҳсулдорлигини ўлчаш мезони сифатида хизмат қилади.
Тафаккурнинг ихчамлиги деганда, муаммони ҳал қилишнинг даст-лаб тузилган режаси (плани) мазкур жараёнда масала ечиш шартини қаноатлантирмай қолса, номутаносиблик ҳосил бўлса, ҳеч иккилан-май эластик равишда ўзгартишлар киритишдан иборат фикр юритиш фаолиятини тасаввур қилмоғимиз шарт. Фикрнинг оператив жиҳат-дан, тезкорлик билан ўзгартишдан ва тўғри йўналишига йўллаб юбо-ришдан иборат тафаккур сифати унинг ихчамлиги дейилади. Маса-лан, «Талаба синовда аввал ғояни нотўғри ёритаётиб, ўз-ўзига «бир-данига» хатосини англаб, тўғри жавоб бера бошлаши» кабилар. Де-мак, тафаккурнинг мазкур сифати фикрларни, информацияларни тингловчиларга хато ва камчиликсиз етказиб бериш гаровидир.
Тафаккурнинг тезлиги қўйилган саволга ва муаммога тўлиқ жавоб олинган вақт билан белгиланади. Унинг тезлиги қатор факторларга: жумладан, фикрлар учун зарур материални тез ёдга тушира олишга, муваққат боғланишларнинг тезлиги, турли ҳисларнинг мавжудлиги-га, инсоннинг диққатига, қизиқишига боғлиқбўлади. Бундан ташқа-ри, тафаккурнинг тезлиги бошқа шартларга: инсоннинг билим сави-ясига, фикрлаш қобилиятига, мавжуд кўникма ва малакаларига ҳам боғлиқ эканлиги исботланган. Хулоса қилиб айтганда, тафаккур жа-раёнларининг тезлиги ва жараёнларнинг маълум фурсат ичида қан-чалик самара берганлиги билан баҳоланади.
Фикрларнинг тезлиги талабалар ва ўқувчиларга жуда зарур психо-логик қурол бўлиб хизмат қилади. Сессия пайтида, семинар маш-ғулотларида фаол иштирок қилган талаба ҳаяжонланиб, эгаллаган би-лимларини вақтинча унутиб, ўзини йўқотиб қўяди. Ўринсиз, салбий эмоциялар (ҳис-туйғулар) унинг тафаккурини тормозлаб, муваффа-қиятсизликка олиб келади, яъни фикрни баён қилишда инертлик пайдо бўлиб, кейинчалик бутунлай тормозланишга айланади. Баъзи талабалар, аксинча, сессияда ҳаяжонланиб, фикрлари равонлашади. Қаттиқ ҳаяжонланиш, қаттиқташқи таъсир натижасида уйқудаги айрим ней-ронлар уйғониб, функцияси жадаллашиб кетади ва фикр «бирдани-га» равшанланиши мумкин. Шунинг учун ўқитиш жараёнида талаба ва ўқувчиларнинг ақлий фаолиятини тўғри баҳолашда уларнинг ин-дивидуал топологик хусусиятларини ҳисобга олиш мақсадга муво-фиқдир.
Жаҳон психологларининг кўрсатишига қараганда, юқорида таҳ-лил қилиб чиқилган тафаккур сифатлари уларнинг асосий хусусияти билан узвий боғлиқдир. Тафаккурнинг асосий ва энг муҳим белгиси, хусусияти — бу моддий воқеликдаги муҳим жиҳатларини ажратиб, мустақил равишда янги мазмундаги умумлашмаларни келтириб чи-қаришдир. Инсон оддий нарсалар тўғрисида фикр юритганда ҳам уларнинг ташқи белгилари билан чегараланиб қолмайди, балки ҳодиса моҳиятини очишга интилади, оддий турмуш ҳақиқатидан умумий қонуният яратишга харакат қилади. Шубҳасиз, инсон тафаккури ҳали изланмаган, тўла фойдаланилмаган резерв ва имкониятларга эга. Тафаккур психологиясининг асосий вазифаси ана шу резервларни тўла очиш, фан ва техника прогрессини интенсивлашдан иборат. Чунки ҳар қандай кашфиёт, янгилик, прогресс инсон акл-заковатининг маҳ-сулидир. Шу боисдан ҳам фан ва техника прогресси инсоншунослик фанининг ривожига кўп жиҳатдан боғлиқдир.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling