Эргаш ғозиев
Кўргазмали-образли тафаккур
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
5.2. Кўргазмали-образли тафаккур
Инсон томонидан бевосита идрок қилинаётган предметлар эмас, балки фақат тасаввур қилинаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикр-лашдан иборат тафаккур тури кўргазмали-образли тафаккур деб ата-лади. Тафаккурнинг мазкур кўриниши 4—7 ёшгача бўлган болаларда намоён бўлади. Боғча ёшидаги болаларда кўргазмали-ҳаракатли тафаккурнинг амалий элементлари кўргазмали-образли тафаккур бос-қичига ўтгандан сўнг ҳам сақланиб қолади, лекин у ўзининг етакчи ролини йўқота бошлайди. Ушбу ёшдаги кичкинтойлар жисм ва пред-метлар билан танишаётганда аналитик-синтетик фаолиятдан фойда-ланиб иш кўраётганда уларни қўл билан ушлаб кўришга, ички тузи-лиши билан амалда танишишга интилмайдилар. Чунки кўп ҳолларда улардан амалий ҳаракат қилиш талаб қилинмайди. Лекин бу улар жисм ва предметларни, объектларни аниқ ва тўлиқ идрок қилиш, яққол тасаввур этиш имкониятидан мустасно қилинади, деган сўз эмас, албатта. Боғча ёшидаги болалар илмий тушунчаларга эга бўлма-ганликлари учун билиш фаолиятида асосан кўргазмали-образларга суяниб фикр юритадилар, мулоҳаза билдирадилар, ҳукм чиқаради-лар. Юқоридаги фикримизни тасдикдаш учун швейцариялик психо-лог Жан Пиаже тажрибаларига мурожаат қиламиз. У 6—7 ёшдаги бо-лаларга хамирдан баб-баравар қилиб ясалган иккита зувалачани кўрсатади, шу заҳотиёқ текширилувчилар уларнинг бир-бирига тенг эканлигига ишонч ҳосил қиладилар. Тажрибанинг иккинчи босқичида зувалачанинг биттаси нон шаклига келтирилади, бу ҳолатни ўз кўзла-ри билан кузатиб турган болалардан сўралганда, улар зувалача ҳаж-мининг ўзгаришига қараб тенглик бузилган деб жавоб берганлар. Ушбу ҳолат боғча ёшидаги болаларда кўргазмали-образли тафаккур бевоси-та ва батамом уларнинг идрок жараёнларига боғлиқэканлигини кўрса-тади. Шунинг учун улар нарса ва ҳодисаларнинг, жисм ва предмет-ларнинг кўзга яққол ташланиб турувчи аломатига, хусусиятига, та-шқи белгисига эътибор қиладилар. Лекин уларни ички боғланишла-ри, ўзаро муносабатларини билдириб келадиган муҳим, асосий си-фатларига аҳамият бермайдилар. Объектларни фазода жойлашган ўрни, ташқи номуҳим белгиси уларнинг кўргазмали-образли тафаккурини вужудга келтиради. Масалан, уларнинг назарида одамлар бўйининг баланд ва пастлиги уларнинг ёшини (улуғлигини) белгилайдилар. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling