Эргаш ғозиев
Нутқ турларининг психологик тавсифи
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
3. Нутқ турларининг психологик тавсифи
Психология фанида нутққа ва нутқ фаолиятига бағишланган бир талай илмий тадқиқот натижалари мавжуд бўлса-да, лекин бу борада умумийлик, тарифлар бирлиги, унинг эволюцион ва ижтимоий-тари-хий тараққиётига оид қарашларда моҳият ҳамда шакл жиҳатдан ўхшаш-лик йўқ. Нутқнинг нейропсихологик асослари, механизмлари, артикуляцион ва фонетик аппаратлари, психолингвистик тузилиши (фо-нема, флексия) тўғрисида илмий-амалий хусусиятли умумлашмалар ҳамда умумлашмалар умумлашмаси ишлаб чиқилмаган. Худди шу боисдан нутқнинг генезиси, унинг филогенетик ва онтогенетик хусу-сиятлари, пайдо бўлиши, ўсиши, ўзига хоставсифланиши, босқичла-ри, фазалари, патологияси бўйича хилма-хил ёндашувлар мавжуддир. Психологлар томонидан нутқ психологик муаммо сифатида ўрганилиши ҳам ўзига хослик, унинг қирралари, шаклий тузилиши, ман-тиқан изчиллиги, таснифланиши мавжуд бўлиб, илмий талқинининг туб моҳияти, баёнийлиги билан ўзаро тафовутланади. Ёндашувлар таҳлилига тўхталишдан олдин нутқнинг психологик тавсифлари юза-сидан мулоҳаза юритиш, унинг татбиқий жиҳати қийматини оши-ришга хизмат қилади. Бизнингча, нутқнинг муайян асосларга суянган ҳолда ноанъана-вий таснифини бериш унинг қийматини янада оширади, инсон — техника муносабатини амалий жиҳатдан намойиш қилган бўлади (одат-да, оғзаки ва ёзма туркумга ажратилар эди): вербал ва новербал. Генетик келиб чиқиш жиҳатидан новербал нутқ бирламчи ҳисоб-ланади, чунки инсоннинг ижтимоий-тарихий тараққиёти даврида даставвал товушсиз, сўзсиз нутқ турларини пайдо бўлган бўлиб, у ўз ичига шахс камолотининг йирик санасини қамраб олгандир. Инсо-ниятда нутқнинг ҳозирги замон авлодига хос артикуляцион аппарати пайдо бўлгунга қадар имо-ишора негизига қурилган. Маълумки, қадим-ги аждодларимизнинг нутқи ва нутқ фаолияти ҳозирги замон киши-ларида қандай функцияни бажараётган бўлса, ўша даврда ҳам худди шундай вазифани ижро этган. У даврларда ахборотлар, маълумотлар кўлами тор бўлганлиги туфайли инсонлар новербал нутқдан кўп давр-лар муваффақиятли фойдаланиб келганлар. Авлодлар тарбияси маъ-лумотлар узатиш новербал нутқ орқали амалга оширилган, ижтимо-ий ва хусусий (шахсий) фикр узатиш ҳамда қабул қилиш ана шу та-риқа намоён бўлган, тобора такомиллашиб борган. Новербал нутқ турини шартли равишда қуйидаги кўринишларга ажратиш мумкин: Имо-ишора, Мимика, Пантомимика, Эхологик, яъни акс садо, Сигнификация, Дактилогик (бармоқ нутқи). Инсон ер юзасидан ҳаёт ва фаолият кўрсатиш даврининг дастлаб-ки палласида асосий нутқтури сифатида имо-ишора алоҳида аҳамият касб этган. Шунинг учун этник стереотиплар асосида муайян кечин-маларни, маълум ахборотларни шахслараро муносабат жараёнида уза-тиш ва қабул қилишда ифодаланувчи товушсиз, лекин маъноли, маз-мунли нутқ тури имо-ишорали нутқ дейилади. Масалан, ўзбекларда фикрни тасдикдаш олд томонга бош силташ билан ифодаланса, худ-ди шу маънони булғорларда бошни сарак-сарак қилиш англатиб ке-лади. Бир халқда санаш бошмолдоқдан бошланса, бошқасида жим-жилоқдан, бирисида бармоқлар букилса, иккинчисида ундай қилин-майди. Аксарият ҳолларда имо-ишора ҳис-туйғусиз намоён бўлади ва шахслараро муносабатнинг туб маънодаги ҳам қуроли, ҳам воситаси функциясини бажариб келган. Лекин уни ҳис-туйғусиз деб номлаш ҳам илмий-амалий қийматини пасайишига олиб келади, бу ҳолат унинг ижтимоий функциясини ўзида акс эттиради, шахслараро муносабат мағзини ташкил этиб келган, баъзида ҳозирги замонда ҳам ундан кенг кўламда фойдаланилади. Юз ҳаракатлари (физиономия) ёрдамида инсонни инсон томони-дан идрок қилиш, ўзгалар фикрига жавоб қайтариш, тана аъзолари рангинйнг ўзгариши ҳисобига шахслараро муносабатга киришишда намоён бўлувчи новербал нутқ турига мимика дейилади. Табассум, жилмайиш, мийиғида кулиш, лаб қисиш ва чўччайтириш, тил чиқа-риш, қош учириш ва сузиш, хуллас турли психологик ҳолатларни, айниқса, ҳиссий кечинмаларни акс эттирувчи коммуникатив, инте-рактив, перцептив хусусиятли нутқтури мимика бўлиб ҳисобланади. Мимика ёрдами билан ҳақгўйлик, қувлик, ёқтириш ва ёқтирмаслик, самимийлик ва иккиюзламачилик, ҳасад, қувонч, қайғу, бахтиёрлик сингари юксак туйғулар намойиш этилади. Хуш ёки нохуш кечинма-лар акс этилаётганлигидан келиб чиққан ҳолда муомала жараёни ёки қисқа муддатли, узоқ муддатли вақт мезонини намоён қилади, аянч, бахт ҳисларини ифодалаб келади. У моно вазиятни, диада, триада, полиада кўринишидаги шахслараро муносабат шаклларини яққол акс эттиради, фикрни узатиш, қабул қилиш, таъсирланиш, руҳпаниш каби функцияни бажаради. Ҳаётий тажрибанинг кўпайиши билан ички кечинмаларни (интериоризациялаш) ташқи воқеа ҳодисаларга алмаш-тириш (экстериоризациялаш) билан якунланади, кўпинча индивиду-ал ва ижтимоий тарбия вазифасини бажаради. Юз ҳаракатлари, тана аъзолари, қадди-қомат ёрдами билан фикр-ларни узатиш, сюжетли қоидали, маъноли, драматик кечинмали но-вербал нутқ турига пантомимика деб аталади. Ўз моҳияти кўлами билан мимикадан устувор хусусиягга эга бўлиб, ахборотлар, интим ҳолатлар, мураккаб кечинмалар юзасидан ўзгаларга маълумот узатиш тарзида ҳукм суради. Инсонда турмуш тажрибаси ортиб бориши, кас-бий фаолият мазмунини ролларга ва сюжетга асосланган ҳолда сце-нарийсини яратиш, вазиятга қараб қисқа ва узоқ муддатли информа-тив функция бажаради. Пантомимика юмор ҳиссини, қўрқинч туй-гусини, заҳмат образини, даҳшат кечинмасини ўзида акс эттириб, кўпинча коммуникатив функцияни ижро қилади, ҳиссий алоқа ўрна-тиш орқали таассуротлар мукаммаллиги таъминланади. Ташқи таъсирланиш ва унинг тескари алоқаси кулгида, кўз ёшла-рида (хоҳ қувончли, хоҳ қайғули бўлишидан қатъи назар) ифодала-ниб, ассоциацияларни жонлантиради ва кўламини кенгайтиради. Пантомимика саҳна ҳаракатига нисбатан қобил, истеъдодли, иқти-дорли, салоҳият намунасини намойиш этиб, махсус қобилиятли шахс-лар томонидан мақсадга мувофиқ равишда ижро қилинади, лекин истисно тариқасида ўқитувчилик фаолиятида ҳам унумли фойдала-нилади. Яққол руҳий ҳодисалар, ҳолатлар, хусусиятлар, шахснинг фазилатлари, пантомимика ижроси давомида фаолият субъекти то-монидан бажарилади. Айрим ҳис-ҳаяжонли шартли товушларда мужассамлашган ахбо-рот узатиш ва қабул қилиш мақсадини амалга оширувчи, табиий тўсиқ-ларга урилиб қайтувчи алоқа воситасига эхологик ёки садо нутқи де-йилади. Эхологик ёки акс садо нутқтури бир томонлама алоқа (тоғ-инсон, инсон-жисм) негизида вужудга келади, кўпинча индивидуал товуш ҳаракати жавоб, масофа функциясини ижро этади. Лекин акс садо орқали тоғларда, қалин ўрмонларда икки ёки ундан ортиқ ки-шилар ўртасида алоқа қуроли сифатида муайян аҳамият қозонади. Фазовий тасаввур қонунияти асосида шахслараро муносабат ўрнати-лади, маълум шартли белгилари ўзаро билвосита мулоқот воситаси ролини ижро қилади. Экстремал фавқулоддаги ҳодисалар юз бериши жараёнида шартли товушлардан тузилган алоқа усулидан фойдалани-лади. Товушларнинг қайтиши фазовий чамалаш, муайян мўлжал олиш учун хизмат қилади, қўрқинч, ҳаяжон, умид, ишонч туйғуларининг алоқага киритувчи шахслар руҳий дунёсида мужассамлашишини таъ-минлайди. Новербал туркумга кирувчи сигнификация бошқалардан ўз тузи-лиши, мазмуни, шакли билан кескин ажралиб туради. Аниқ шартли аломатлар орқали муайян мантиқий юкламани ўзида акс эттирувчи коммуникатив хусусиятли новербал нутқ тури сигнификация дейи-лади. У шартли белгилар, сигналлар, моделлар шаклида ифодалани ши мумкин. Узоқ масофаларга хабар ёки маълумот узатиш ва қабул қилиш воситаси сифатида Морзе алифбоси ва шунга ўхшаш «сунъий тил» номи билан машҳур коммуникатив манбалари фаолият кўрса-тиб келмокда. Ҳар бир «сигнал» ўз кўлами, такрорланиш суръати, тембри, частотаси билан муайян маълумот узатиш ёки қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, шартли аломатлар негизида мазмун ёки мо-ҳият ётади («доза», «порция» деб номланади). Морзе алифбоси ва шунга ўхшаш ҳозирги замон алоқа қурилмалари қўл ёрдами билан (асбобни босиш орқали) хабар узатишга ёки қабул қилишга мўлжал-ланган. Ҳозирги замон рациялари ҳам худди шунга ўхшаш коммуни-кация қуроли вазифасини бажаради. Новербал нутқнинг яна бир тури дактилогик (бармоқ) нутқ деб аталади. Инсон тана аъзолари, имо-ишоралар, мимика, хуллас ҳис-сиёт ёрдами билан муомала ўрнатишга қаратилган алоқа воситаси дактилогик нутқ дейилади. Сўз орқали ифодаланувчи нутқ мазмуни маъноли қўл, юз ҳаракатларига, айрим ҳаяжонли садога, қаҳр-ғазаб, илиқ табассум, қаҳқаҳага кўчирилади. Ҳаракатнинг такрорланиши ахборот мазмунини бойитади, кучайтиради, маълумотлар узлуксиз-лигини таъминлаб туради. Умумбашарий хусусиятли нутқ воситаси дактиология фани номи билан юритилади ва махсус ўқитиш, ўрга-тиш орқали ундан фойдаланиш кўникмаси ҳамда малакаси соқов ёки кар-соқов одамларда шакллантирилади. Ҳатто уларда савод чиқариш ҳам худди шу тамойил негизида қурилади. Табиат ва жамиятга нисба-тан муносабат, шахслараро муомала, маълумот алмашиш шу нутқ ёрдами билан ифодаланади. Новербал нутқни шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 1) товушсиз: а) имо-ишора, б) мимика, в) пантомимика, г) дактилогик; 2) товушли: а) эхологик (акс садо), б) сигнификация (шартли белгилар, сигналлар, моделлар). Вербал нутқ туркумини шартли равишда қуйидаги турларга ажра-тиш мумкин: 1) оғзаки, 2) ёзма, 3) монологик, 4) полилогик, 5) та-шқи, 6) ички, 7) экспрессив, 8) импрессив, 9) лаконик (қатра, йиғиқ), 10) эпик (ёйиқ), 11) аффектив (жахд ҳолатидаги). Инсоннинг ижтимоий — тарихий тараққиёти даври тахдил қилин-ганда генетик келиб чиқиш жиҳатидан бирламчи қаторида оғзаки нутқни келтириш жоиз. Оғзаки нутқ новербал туркумдан кейин пай-до бўлган нутқ туридан бири ҳисобланади ва у шартли равишда қу-йидаги нутқ кўринишларини қамраб олади: монологик, диалогик, полилогик, ташқи, ички, экспрессив, импрессив, лаконик (йиғиқ, қатра), аффектив (ҳис-ҳаяжон, жаҳл). Пауза, мантиқий урғу, темп, тембр, частота, ритмика ва бошқа ташкилий қисмлар ҳамда механизмларни ўзида мужассамлаштирган, тилнинг барча қоидалари, қонунлари, шартли белгилар сифатида хиз-мат қилишга асосланувчи нутқ тури оғзаки нутқдеб аталади. Новербал нутқ ўзининг асосий функциясини бажариб бўлгани-дан сўнг (унинг маълум таркиблари фаолият кўрсатишда давом этиб келмоқда) ахборот узатиш, тажрибаларни эгаллаш, инсонни камол топтириш ва шунга ўхшаган вазифалар табиий равишда оғзаки нутқ зиммасига юкланган. Жарангли, жарангсиз фаол, суст, ҳис-ҳаяжон-ли, монотон, юксаксуръатли, шивирлаш кўринишидаги оғзаки нутқ хусусиятлари ва қонуниятларини ўзида мукаммаллаштирган ҳолда алоқа қуроли, воситаси тариқасида муомала таркибларини акс этти-ради. Коммуникатив хусусиятли ахборотлар оддий хабар, сўров, ун-дов маъносини англатувчи маълумотлар оғзаки нутқнинг мураккаб ҳамда ранг-барангтузилишига эга эканлигидан далолат беради. Оғза-ки нутқ шахслараро муносабатнинг пухта негизини ташкил этиб, мақсадга йўналтирилган ёки тасодифий вазиятлар моҳиятидан ке-либ чиқиб, узоқ ижтимоий-тарихий тараққиёт даврида ўз устувор-лигини сақлаб келмоқда. Тилнинг такомиллашуви бевосита оғзаки (жонли тилда) нутқда намоён бўлади, истеъмолда эскирган сўзлар эски (архе) тушунчалар, атамаларга айланиб боради. Худди шу боис миллатга хослик мавжуд бўлса-да, лекин шахсларни ўзаро катта та-рихий давр ажратиб турса, у ҳолда бир-бирларини тўлиқ тушуниш қийинлашади. Худди шундай ҳолатни географик муҳит, ҳудудий фарқ, лаҳжаларга оидлик, шевалар, этник алоҳидалик келтириб чиқаради, аммо ахборотларни идрок қилиш ва тушунишдаги бундай қийинчи-ликларни адабий тил бирлиги бартараф қилади (Хоразм, Наманган шеваси ва ҳоказо). Оғзаки нутқўзининг жарангдорлиги, таъсирчанлиги, ахборотлар-ни қабул қилишдаги қулайлиги, узатилишдаги ихчамлиги, толиқиш-нинг олдини олиш имконияти мавжудлиги унинг кенг қиррали эканлигини билдиради. Оғзаки нутқнинг дастлабки туридан бири — бу монологик нутқ-дир. Якка шахснинг ички кечинмаларини тил механизмларига асос-ланган ҳолда акс эттирувчи, унинг ўзига қаратилган (эгоцентрик), таъсирланишини ифодалашга ва ахборот узатишга мўлжалланган нутқ тури монологик нутқдеб аталади. Унда шахсий ҳис-туйғуларнинг ички ва ташқи шакллари уйғунлашади, шунингдек, ўзгалар фикрини ифо-дали ўқишда ҳам ўз аксини топади. Одатда, монологик нутқда фикр-лар қисқартирилмайди, мабодо бу қоида бузилса, ахборот маъносини тушуниш қийинлашади. Ҳис-ҳаяжоннинг ташқи ва ички кечинмала-ри ҳамда уларнинг механизмлари аниқ, равон, изчил акс эттирилади. Диада шаклидаги муносабатлар негизида қурилувчи, икки шахс ўртасида намоён бўлувчи, ахборот узатишга ва қабул қилишга мўлжал-ланган нутқтури диалогик нутқдеб аталади. Унинг монологик тури-дан фаркли томони фикр моҳияти нутқ фаолияти қатнашчиларида англангандан кейин у ёки бу шаклда қисқартириш имкониятига эга. Унинг интерактив томони кўпинча устуворлик қилади, ахборотлар қабул қилиш ва узатиш ўзаро тушунча асосига қурилади, акс ҳолда муомала мароми бузилади, ўзаро фикр алмашув муддатдан олдин якун-ланади. Бир нечта кишилар билан амалга ошириш мўлжалланган, триада ва полиада негизига қурилувчи, ахборот узатиш ва қабул қилишга йўналтирилган, баҳс таркиблари иштирок этувчи оғзаки нутқтурига полилогик нутқ дейилади. Муомалада муаммо моҳияти ҳар қайси қатнашчи томонидан англашилгандан сўнг унинг таркиблари қисқа-риши мумкин, бу эса ўзаро тушунувни осонлаштиради. Мазкур нутқ турида ҳам диалогик нутққа хос бўлган механизмлар, таъсир ўтказув-чи воситалар иштирок этиб, унинг таъсирчанлигини оширишга хиз-мат қилади, шахслараро муносабат кўламини кенгайтиради. Артикуляцион аппарат орқали вужудга келувчи, вербал ҳолатларда акс этувчи, ўзгаларга йўналтирилган, ҳар хил хусусиятли вазиятларда намоён бўлувчи нутқ турига ташқи нутқ дейилади. Тилнинг барча қоидалари ва қонуниятлари унда мужассамлашган бўлиб, узатиш ва қабул қилиш, идрок этиш ва тушунишдан иборат муомала қуроли, воситаси вазифасини ижро этади. Нутқтемпи, тембри, ритмикаси ва частотаси мавжудлиги учун ахборотларни тинглаш ва идрок қилиш енгилроқ кечади. Муайян ахборотларни тартибга келтириш, ғояларни яратиш, фик-рий дастурни ишлаб чиқишга мўлжалланган, лекин латент давридаги маълумотлар мажмуасидан тузилувчи нутқтури ички нутқ дейилади. Ички нутқнинг муҳим хусусиятларидан бири — бу кўлам жиҳатдан ташқи нутқдан кенгроқ эканлигидир. Иккинчи бир хусусияти эса тафаккурнинг механизми функциясини бажаришдир. Ахборотлар ички моҳиятини ташқи ҳис-ҳаяжон таркиблари билан кучайтирувчи, шахслараро муносабатларнинг яққол ифодаланишини акс эттирувчи, овозли, тил воситаларига асосланувчи нутқ турига экспрессив нутқдейилади. Ўзинингтезкорлиги ва вазиятбоплиги билан бошқа нутқ турларидан ажралиб туради. Ички кечинмалар шахсий фикрлаш билан уйғунлашиши туфайли фикрий боғланишни вужудга келтирувчи ҳолатлар, ҳодисалар моҳия-тини ички ва ташқи омилларга асосланиб акс эттирувчи нутқтурига импрессив нутқ дейилади. Мулоҳазалар моҳияти шахс кечинмалари билан муносабатга киришиши натижасида ўзига хос воқеликни на-мойиш қилади. Миллат ва элатларнинг тил бойлиги афоризмлар, мақоллар, до-нишмандликлар, маталлар сифатида шаклланган, юксак мантиқий юкламага эга бўлган йиғиқ нутқ тури лаконик, яъни йиғиқ, қатра нутқ дейилади. Етти ўлчаб — бир кес, сабрнингтаги — олтин. Ҳазрат Мир Алишер Навоий ижоди маҳсулларидаги фикрлар шулар жумла-сига киради: Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling