Эргаш ғозиев


Семинар машғулоти учун мавзулар


Download 0.91 Mb.
bet108/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Семинар машғулоти учун мавзулар
Хотира ҳақида умумий тушунча.
Хотиранинг нейрофизиологик асослари.
Хотиранинг физиологик асослари.
Хотира турларининг психологик тавсифи.
Эсда олиб қолиш турлари ҳақида мушоҳадалар.
Эсга туширишнинг психологик моҳияти.
Хотира маҳсулдорлигини ошириш йўл ва воситалари.
Хотира патологияси ва уни тузатиш усуллари.
Инсонда хотиранинг ривожланиши.
Реферат учун мавзулар
Хотира тўғрисида умумий тушунча.
Хотиранинг моддий асослари ва механизмлари ҳақида мулоҳа-залар.
Хотира турлари моҳияти ва уларнинг ривожланиши.
Хотира жараёнларининг психологик тахлили ва талқини.
Хотира сифатлари юзасидан мушоҳадалар.
Хотира патологияси ва коррекцияси.
Адабиётлар
\. Аткинсон Р. Человеческая память в процесс обучения. —М., 1980.
Зинченко П.И. Непроизвольное запоминание. —М., 1961.
Линдсей П., Норман Д. Переработка информации у человека.-М, 1978.
Клацки Р. Память человека. -М., 1978.
Лурия А.Р. Маленькая книга о большой памяти. —М., 1968.
Ляудис В.Я. Память в процессе развития. —М., 1966.
Хрестоматия по обшей психологии.-М., 1979.
Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. —Т.: «Университет», 2002
XVI БОБ. ТАФАККУР 1. Тафаккур психологияси предмети
Психология фани нимадан баҳс этади, деган анъанавий савол мав-жуддир, бироқҳозирги даврда тафаккур психологияси предмети нима, деган савол туғилмокда. Маълумки, психология фани тафаккурни ўрганадиган ягона фан эмас, чунки унинг айрим жиҳатларини логи-ка, мантиқ, фалсафа, ҳатто кибернетика тадқиқ қилмоқда. Шунинг учун тафаккур психологияси предметини аникдаш жуда муҳим маса-лалардан бирига айланиб қолмоқда.
Умумий психологиядарсликларидатафаккурга берилгантаърифтур-лича бўлиб, иккита ёки учта муҳим хусусияти таъкидлаб ўтилади, хо-лос. Жумладан, П. И. Ивановнинг дарслигида «тафаккур инсоннинг шундай ақпий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ (тўғри), гўлиқ, чуқур ва умумлаштириб акс эттиришга (билишга), инсоннинг тағин ҳам оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон бе-ради», деб таърифланади. Ушбу таърифда тафаккурнинг тўла, аниқ ва умумлаштирилган ҳолда акс эттириши таъкидлаб ўтилади, холос, ле-кин унинг характерли хусусиятлари бавосита сўз ёрдами билан ифода-ланиши муаллифнинг диққат марказидан четда қолган.
М. В. Гамезо «тафаккур воқеликнинг умумлашган ҳолда ва сўз ҳамда ўтмиш тажриба воситаларида акс эттирилиши» эканлиги баён қилади. У тафаккурнинг умумлашган, сўз воситасида ва воситали ат-роф-муҳит ҳодисаларини акс эттира олишини таъкидлайди. Бизнингча, тафаккурга берилган ушбу таъриф унинг предметини тўла очиб бе-ришга қурби етмайди, шунинг учун бошқа манбаларга мурожаат қилишга тўғри келади.
А. В. Петровский таҳрири остидаги дарсликда тафаккурга ушбу шаклда таъриф ўз ифодасини топган: «Тафаккур — ижтимоий-саба-бий, нутқ билан чамбарчас боғлиқ муҳим бир янгилик қидириш ва очишдан иборат психик жараёндир, бошқача қилиб айтганда, тафак-кур воқеликни анализ ва синтез қилишда уни бевосита ва умумлаш-тириб акс эттириш жараёнидир». Таърифдан кўриниб турибдики, тафаккур юқорида келтириб ўтилган таърифлардан бир мунча кенгроқ хусусиятларни очиб бериш учун хизмат қилади, бироқ унинг жиҳат-лари тўла қамраб олинмаган.
В. В. Богословский таҳриридаги дарсликда ҳам тафаккурга берил-ган таъриф унинг умумлашган ва билвосита акс эттириш хусусиятла-ри ёритилган, холос. Худди шунга ўхшаш тафаккур хусусиятлари Ф. Н. Гоноболин, К. К. Платонов дарсликларида ҳам учрайди.
Бизнингча, тафаккур предметини белгилаш учун тўлароқ таъриф О. К. Тихомировнинг дарслигида берилган. Тафаккур предметига кирувчи таркибий қисмлар мана бундай ифодаланади: «Тафаккур — бу ўз маҳсулоти билан воқеликни умумлаштириб, бавосита акс этти-ришни характерлайдиган, умумлаштириш даражаси ва фойдаланади-ган воситаларига ҳамда ўша умумлашмалар янгилигига боғлиқ ра-вишда турларга ажратишдан иборат жараён, билиш фаолиятидир». О. К. Тихомиров мазкур таърифда тафаккурнинг аксарият жиҳатлари ва хусусиятларини таъкидлаб ўтган. Лекин тафаккур муаммосига ян-гича ёндашишларнинг пайдо бўлиши таърифни янада такомиллаш-тиришни тақозо қилади.
Ҳозирги даврда тафаккурнинг предмети юзасидан психологияда турли-туман қараш ва таърифлар мавжуддир. Уларни айримларига характеристика бериб ўтамиз. С. Л. Рубинштейн назариясига бино-ан, тафаккурни психологик жиҳатдан ўрганишнинг асосий предмети жараён, фаолият тариқасида намоён бўлишдир. Муаллиф тафаккур операциялари, шаклларини шакллантиришда жараён, муаммоли ва-зиятни ҳал қилишда эса фикр юритиш фаолияти сифатида вужудга келишини чуқур таҳлил қилиб беради. С. Л. Рубинштейн тафаккур тўғрисидаги ғояни ривожлантириб, уни субъект фаоллигининг пайдо бўлиши деб атади.
А. Н. Леонтьев тафаккур психологияси предмети юзасидан муло-ҳаза юритиб, тафаккурни турли кўринишларга ажратади, фикр юри-тиш фаолияти эканлигини тан олади, лекин уни предметли-амалий фаолият деб номлайди. Шунинг билан бирга тафаккурнинг структу-раси, фикр юритиш мотивацияси тўғрисида назарий-методологик муаммоларни ўртага ташлайди.
П. Я. Гальперин фикрига кўра, тафаккур - бу ориентирлаш-тад-қиқот фаолияти, ориентировка жараёнидир, яъни ориентировка жа-раёни, ориентировка фаолияти. Муаллиф психология фани интел-лектуал масалаларини ечишда субъектнинг тафаккурга ориентировка қилиш жараёнини ўрганишдан иборат деб тушунтиради. П. Я. Галь-перин тафаккурнинг бошқа жаҳатларини ўзининг ақлий ҳаракатлар-ни босқичли шакллантириш назариясидан келиб чиққан ҳолда ёри-тишга интилади.
А. В. Брушлинский тадқиқотларида тафаккурнинг муҳим янги-ликни қидириш ва очиш, гипотеза ва назарияларни башорат қилиш, олдиндан пайқаш хусусиятлари алоҳида таъкидлаб ўтилади. Юқори-даги муаллифлардан фарқли ўлароқ А. В. Брушлинский тафаккур-нинг умумлаштириб, билвосита акс эттиришдан ташқари муҳим янгиликни излаш ва очиш, олдиндан башорат қилиш хусусиятлари мав-жудлигини далиллаб кўрсатади.
Тафаккур психологияси предмети юзасидан шўро психологлари томонидан билдирилган мулоҳазаларга якун ясаб, умумий таъриф беришнинг мавриди келди. Психологияда тафаккурга нисбатан бе-рилган қатор тушунчалар мавжуддир, жумладан, жараён, фикр юри-тиш фаолияти, башорат қилиш, англашилган билимлар, ақл мезони, фаҳмлилик ва бошқалар. Юритилган фикрларга суянган ҳолда, тафаккурга қуйидаги шартли таърифни бериш мумкин: Тафаккур ат-роф-муҳитдаги воқеликни нутқ ёрдами билан бавосита, умумлашган ҳолда акс эттирувчи психик жараён, ижтимоий-сабабий боғланиш-ларни англашга, янгилик очишга ва башорат қилишга йўналтирилган ақлий фаолиятдир. Таърифда тафаккурнинг энг муҳим хусусиятлари ва функцияси санаб ўтилган, яъни сўз (фикр) билан, умумлаштириб, бавосита, ижтимоий-сабабийлик, янгилик очиш, башорат қилиш, жараён, фаолият ва бошқалар. Бизнингча, берилган таърифдан келиб чиққан ҳолда тафаккур предметини аникдашга ҳаракат қилинса мақ-садга мувофиқ иш қилинган бўлар эди. Тафаккур предметини белги-лаш машаққати унинг мураккаб билиш жараёни эканлигини яна бир карра тасдикдаб турибди.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling