Эргаш ғозиев
Хаёл жараёнларининг физиологик асослари
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
5. Хаёл жараёнларининг физиологик асослари
Хаёл жараёнларининг, шу жумладан, фантазия образларининг ву-жудга келиши инсон мияси фаолиятининг маҳсули ҳисобланиб, бош мия катта ярим шарлари пўстлоққисминингфункпияси орқали амалга ошади. Хотира билан хаёлнинг физиологик асослари, механизмлари ўртасида муайян даражада ўхшашлик ва баъзи тафовутлар мавжудли-гини таъкидлаб ўтиш жоиз. Хотиранинг физиологик асоси муваққат нерв боғланишларининг ўзаро бирикуви ҳамда фаоллашуви (қайта жонланиши, тормозлани-ши)дан иборат бўлса, хаёл жараёнида инсон онтогенезида юзага кел-тирилган боғланишлар тизими бузилиши (емирилиши) оқибатида янги тизим ҳосил қилинади. Фавқулоддаги бундай ҳолат (бирлашиши, янги тизим) маълум эҳтиёж ёки бирорта тасодифий таассурот (ташқи таъсир) орқали мия пўстида кучли қўзғалиш ўчоғининг ҳосил бўлиши туфайли вужудга келиши мумкин. Худди шу боисдан хаёл сураётган шахсда нерв ҳужайраларининг гурухлари ўзаро янгидан (қайтадан) боғланиши, шунинг учун фантазия образларига хос янгилик ва ўхшаш-лик аломатлари мазкур янгича боғланишга бўйсунади. Шундай қилиб, хаёл мия катта ярим шарлари пўстининг функцияси ҳисобланишига қарамасдан, унинг физиологик механизмлари мия-нинг бошқа қисмлари билан боғлиқэканлиги тўғрисида фараз қилишга имкон туғдиради. Миянинг мана шундай чуқурроқ қисмлари гипота-лам-лимбик (пуро1па1атш юксак марказлар мажмуасидан иборат бўлиб, ҳар хил функциялар мослашувини таъминлаб туради; лотинча НтЬш чегара, чет, ҳошия деган маънони билдиради; юнонча 1па1атш тепалик дегани) тизими фантазия образларининг шаклланиши билан уларни фаолият жараёнларига қўшилишда мия ярим шарлари пўсти билан бирга қатнашади. Тизимнинг пўстлоқ билан пўстлоқости қис-млари боғланиши туфайли гипоталамус мия стволининг ярим шар-лар билан туташувида «лимб» (чегара) ҳосил қилади. Инсон мияси фантазия образларига ҳамда организмнинг перифе-рик (чет) қисмларига бошқарувчанлик таъсирини ўтказиб, уларнинг фаолиятини ўзгартириб туради. Шахс асабийлашганида бирор нарса ҳақида қаттиқ ўйласа, албатта тана аъзоларида кўзга ташланадиган ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Юзага келган бундай аломатлар (белгилар, излар) «стигмат»лар деб номланади (юнонча $11§та доғ ёки чандиқдеган маънони англатади). Қадимги халқ афсоналари, риво-ятларига қараганда инсон қаттиқ жисмоний калтакланган даврини эсласа, гўёки ўша азобнинг излари фавқулоддаги пайтда юзага кели-ши таъкидланади. Қўрқинч ҳолат тўғрисида хаёл образлари яратилса, одамга учуқ чиқиши, лаблари ёрилгандаи ҳис этиши воқеликлари учраб туради. Масалан, чекиш ва ичишни мутлақ ташлаган шахс па-пирос ёки спирт ичимлиги тўғрисида ўйласа, унинг оғиз бўшлиғида тамаки таъми, ароқнинг аччиқлиги пайдо бўлиши мумкин. Инсон жуда сувга ташна бўлса ёки очлик азоби қийнаса, улар тўғрисида ўйласа, «ширин қониқиш» «лаззатланиш» ҳислари вужудга келади. Психологияда қўрқинч ҳолати тўғрисида муайян материаллар тўпланган ва тахдил қилинган. Қўрқинч юнонча рпоЬоз — «фобия» деб номланади. Фобия муайян шароитлар ва вазиятларда шахсда ву-жудга келадиган кучли асосга эга бўлмаган қўрқинч ва ташвишла-нишдан иборат, инсон томонидан енгиш имконият йўқмуттасил пси-хопатологик ҳолати. Мазкур патологик ҳолатнинг баъзи бирларига тушунча беришга ҳаракат қиламиз: 1) агарафобия — шахснинг гавжуммайдонлардан, шоҳ кўчалардан ўтишига қўрқиши; 2) каустрофобия— инсоннинг эшигини қулфлаб ёлғиз ўтиришидан қўрқиши; 3) моно-фобия — шахснинг якка-ю ёлғиз, ҳеч кимсиз қолишдан қўрқиши; 4) атропофобия - инсоннинг кўпчилик даврасидан, ҳалойиқдан қўрқи-ши; 5) назофобия — одамнинг касал бўлиб қолишдан қўрқиши; 6) эйротрофобия — шахснинг кўпчилик даврасида изза бўлишдан, ўзини йўқотиб қўйишдан қўрқиши; 7) дидактоген — ўқувчи ёки талабанинг ўқитувчидан қўрқиши; 8)'ятроген — беморнинг шифокордан қўрқи-ши ва ҳоказо. Хаёлнинг органик жараёнлари билан узвий боғликдиги ҳақидаги маълумотлар яна идеомотор (юнонча 1с!еа — тушунча, тасаввур, ло-тинча тоЮг — ҳаракатлантирувчи деган маънони билдиради) актлар (ҳаракатлар)да мужассамлашган бўлади. Инсон у ёки бу ҳаракатни тасаввур қилиш биланоқ худди шу нарсанинг табиий равишда бажа-рилиши бошланади. Масалан, шахс қайсидир ашулани дилдан ўтказ-са, унинг хиргойиси амалга оширилади ёки рубоб тўғрисида тасаввур қилинса, ундаги бармоқ ҳаракати тасодифий ижрога киришади ва бошқалар. 6. Хаёл шакллари тўғрисида тушунча Хаёлнинг асосий шакли хаёлот ёки фантазия деб номланади, ле-кин чет эл психологиясида хаёлнинг синоними сифатида қўлланила-ди. Фантазия инсон онгида инъикос этила бошлагандан эътиборан борлиқнинг қиёфасини ўзгартиришга йўналган бўлади, воқеликнинг унсурлари ўрин алмаштириш хусусиятига ҳам эгадир. Шунингдек, фантазия инсоният дунёси учун маълум бўлган омилларга нисбатан янги нуқтаи назар топишга ва шу йўсинда ёндашишга имкон беради ҳамда бадиий, илмий билиш қадриятларни ўзида мужассамлаштира-ди. Одатда, боланинг асосий фаолияти ўйинга айлана борган сари боғча ва кичик мактаб ёши даврида жадал ривожланиши билан тавсифла-нади. Маълумки, таъкидланган ёш давридаги болалар учун фантазия образлари уларнинг ўйин фаолияти учун дастур тариқасида вужудга келади: а) бола ўзини космонавт сифатида ҳис қилади; б) конструк-тор ролини бажаради; в) ўзини персонаж хулқ-атвори билан таққос-лайди; г) ролли, суюетли ўйинларда муайян ролларга киришади ва ҳоказо. Хаёлнинг ўзи фаолиятнинг ҳар хил турларида таркиб топади, уни амалга ошириш ва уюштириш учун алоҳида аҳамият касб этади. Бо-ланинг хаёли ташқи таянчларга (ўйинчоқларга) асосланувчи фаоли ятдан сўзлар билан содда ҳамда бадиий ижодиётни амалга ошириппа шароит туғдирадиган ички фаолиятга ўсиб ўтади. Унинг хаёлида нутқ-ни эгаллаш муносабати билан шахслараро муомала ҳам тараққий эта-ди. Нутқфаолиятининг юксак кўрсаткичи кўрмаган, эшитмаган нар-са ва ҳодисаларни тасаввур қилиш имконини яратади. Худди шу боис болалар чўплардан от образларини, стулдан ҳаракатланувчи техника-ни яратиш имконига эга бўлади. Шунинг учун фантазия ижтимоий тажрибани бири сифатида гавдаланади. Бадиий фантазия образлари (Билмасвой, Буратино, Нўхат полвон, Қорқиз, Қорбобо, Жодугар кампир ва ҳоказолар) ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва би-лишнинг воситаси эканлиги психолог тадқиқотчилар томонидан да-лиллаб берилган. Вояга етган одамлар эса атроф-муҳитни ва шахс-лараро муносабатларни фаол ижодий изланишлари туфайли ўзгарти-ради. Орзу хаёл шаклларидан бири ҳисобланиб, шахснинг ўзи учун энг ёқимли истиқбол образларини хаёлида (тасаввурида) яратишда гав-даланади. Орзу инсоннинг эҳтиёжлари, хоҳиш-истаклари, интилиш-лари билан бевосита боғлиқ бўлиб, уни келажакда фаолиятни амалга оширишга ундайди. Шахснинг ижодий фаолияти моҳиятида фантазия иштирок этмас-дан иложи йўқ, чунки ^амиша ҳам унинг амалий хатти-ҳаракатларида хаёл жараёнлари рўёбга чиқавермайди. Аксарият ҳолларда хаёл жара-ёнлари шахс амалга оширишни истайдиган образлар шаклида мужас-самлашади ҳамда ички фаолият тусига айланади. Келажакка шахсни ундовчи, унинг хоҳиш-тилакларини акс эттирувчи образлар мажмуа-си орзу дейилади. Орзу — шахснингатроф-муҳитни, ижтимоий воқе-ликни ўзгартиришга, ўрин алмаштиришга йўналтирилган ижодий кучлари, илҳомлари ва интилишларини турмушга татбиқ этишнинг асосий шартларидан биридир. Шу билан бирга орзу шахсий ва ижти-моий ҳаётни илмий фараз қилишнинг унсурларидан ҳисобланади. Мамлакатимизда тараққиётни олдиндан кўра билиш, мақсад кўзлаш, келажаги буюк давлат ғоялари, миллий истиқлол мафкураси ва мил-лий истикдол ғояси ғоят муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун орзу батамом тугалланиши маълум бир сабабларга кўра муваққат кечикти-рилган фаолиятга ундовчи мотив (сабаб) тариқасида юзага келиши мумкин. Шунинг учун ҳам инсон қўли билан бунёд этилган нарса ўзининг ижтимоий-тарихий моҳияти жиҳатидан моддийлаштирилган, татбиқий хусусиятли шахснинг орзусидир. Ана шу нарсаларга нисба-тан ўта зарур эҳтиёж ҳис қилган аждодларимизнинг орзулари яққол кўринишда гавдаланганлигининг шоҳиди бўламиз: 1) учар гиламлар; 2) ойнаи жаҳон; 3) электр чироғи; 4) ўзи юрар аравалар; 5) лип этиб чиқиш (лифт); 6) даштга сув чиқариш ва ҳоказолар. Бадиий ва илмий ижодда фантазиянинг ўрни тўғрисида муайян даражада ишлар қилган, чунки санъат ва адабиёт ижодий фаолияти-нинг зарурий унсури сифатида хизмати баҳоланган. Маълумки, рас-сом ҳамда ёзувчининг ижодий фаолиятида иштирок этувчи хаёл об-разларининг муҳим хусусиятлари — бу унинг эмоционал кечинмалар ҳис-туйғулар билан мужассамлашганидир. Ҳозирги даврда: 1) бадиий ижодиёт; 2) бадиий таржима; 3) илмий ижодиёт психологияси; 4) адабий қобилият ва истеъдод психологияси сингари махсус соҳаларда хаёл турлари, жараёнлари, шакллари кабиларга асосланган ҳолда тад-қиқот ишлари олиб борилмоқда. Мустақил мамлакатимизнинг ёшлари (фуқаролари) янгиликлар яратиш ва кашфиётлар амалга ошириш, ўзлари ёқтирган ишлар, му-қаддас ижтимоий хаёл йўллари, ватанга муҳаббат, ифтихор, садоқат, содиқ дўстлик, қаҳрамонлик, иймон-эътиқод, бахт ва толе тўғрисида узлуксиз равишда орзу қиладилар. Шахс томонидан тасаввур этила-ётган орзулар ҳақиқатдан ҳам гўзал, эзгу ниятли, порлоқ келажакка қаратилган бўлса, улар инсон хислатига айланади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling