Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet24/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

1. Ўйин фаолияти. Фаолиятнинг оддий шаклларидан бири ўйин ҳисобланади, лекин у тобора такомиллашиб, содда ҳаракатлардан кейинчалик сюжетли, ролли ўйинларга, ҳатто спортгача мураккабла-шиб боради, атроф-муҳитни акс эттиришида иштирок эта бошлайди. Инсоннинг борлиқни инъикос этишидаги дастлабки уриниш ҳаракат орқали намоён бўлади. Ҳаракатлар боланинг табиатга, уни қуршаб турган кишилик дунёсига нисбатан муносабатини, улар тўғрисидаги илк таассуротлар, содда тасаввурлар, билимларни ўзлаштиришни ан-глатиб келади. Кейинчалик оддий ҳаракатлар муайян маъно касб этиб, сюжетли ва ролли ўйинларга айланади. Ўйинлар миллий (этник) ва умумбашарий туркумлардан таркиб топган бўлиб, ижтимоий ҳаёт-нинг барча жабҳаларини ўзида акс эттиради. Ўйинлар такомиллашиб бориб спорт турларига, спорт фаолиятига ўсиб ўтади, жумладан, шах-мат, дамино, футбол, шашка ва хоказо. Спорт ўйин фаолияти сифа-тида барча ёшдаги инсонларга хос бўлиб ҳисобланади.
Ўйин фаолиятида бола ижтимоий воқеликни таклид, роль орқали ижро этишга ҳаракат қилади ва шу йўсинда атроф-муҳит тўғрисида-ги, ижтимоий турмушдаги шахслараро муносабатларни ўзлаштира бо-ради. Ижтимоий турмушдаги у ёки бу ҳодисани роль орқали ижро қилади. Сўз билан ҳаракатнинг бирикуви натижасида ўйин фаолият тусини олади ва муайян маъно, ахборот бериш, узатиш имкониятига эга бўлади. Дастлабки ўйин айнан катталар хатти-ҳаракатини такрор-лаш, уларга тақлид қилиш билан тавсифланади. Сюжетли ўйинлар борлиқнинг гоҳ англанган, гоҳо англанмаган тарзда у ёки бу томон-ларини эгаллашга хизмат қилади.
Ўйин даставвал бола учун вақт ўтказиш, уни машғул қилиш функ-циясини бажарса, кейинчалик ижтимоий-тарихий тараққиёт намуна-ларини ифодалаш даражасига ўсиб ўтади. Роллар, маъноли ҳаракат-лар, ибратли имо-ишоралар, тушунчалар бола шахсини шаклланти ришда фаол иштирок этади. Бола туғилганидан то мактаб таълимига-ча даврида унинг учун ўйин фаолияти етакчи фаолият ролини бажа-ради, шунингдек, ўйин дидактик тус касб этиши ҳам мумкин.
Болалар ўйинларининг дастлабки илмий таҳлили рус олими Е.А.Покровский томонидан 1887 йилда амалга оширилган. Унинг фикрига кўра, «ўйин» тўғрисидаги тушунчалар ўзига хосликни ва та-фовутни у ёки бу халққа мансубликни билдиради.
Орадан ярим аср вақт ўтгандан кейин, 1933 йилда «ўйин» тушун-часининг этимологик таҳлилини амалга оширган ва унинг ўзига хос аломатларини таснифлашга ҳаракат қилган голланд олими Ф.Бой-тендайк ҳисобланади. Бойтендайк ўйиннинг аломатлари қаторига қу-йидагиларни киритади: «у ёққа ва бу ёққа» ҳаракат, ихтиёрсизлик ва эркинлик, қувонч ва эрмаклик. Бундай аломатлардан қаноатланма-ган муаллиф, унинг феноменини болалар фаолиятини кузатиш орқа-ли аниқлаш мумкин, чунки ўйиннинг қиймати ва аҳамияти уларнинг ўзлари томонидан оқилона баҳолаш, деган хулосага келади.
Ўйинни вужудга келиш тарихига илмий ёндашиш немис психоло-ги В.Вундтга 1887 йилда насиб этди. Унинг мулоҳазаларига кўра, ўйин-нинг манбаи ҳузур қилиш, роҳатланишдан иборатдир. В.Вундт бил-дирган фикрлар ёйиқхусусиятга эга бўлиб, ўйиннинг у ёки бу жиҳат-ларини ёритишга хизмат қилади. Унинг фикрича, ўйин — бу болалар-нинг меҳнатидир. Ҳеч бир ўйин йўқки, у жиддий меҳнатнинг у ёки бу шаклини прототипи бўлмасин, ҳамиша унинг вақтдаги ва фазода-ги ҳақиқий ҳолатини ўзида акс эттирмасин. Яшаш зарурати инсонни меҳнат қилишга мажбур қилади. Меҳнат орқали инсон ўз куч-қудра-тини баҳолашга ўргана боради, ҳузур қилиш ва роҳатланишининг манбаи эканлигига иқрор бўлади. Унингча, ўйин меҳнатнинг фойда-ли жиҳатини йўқотиб боради. Шунингдек, меҳнат жараёнидаги энг ёқимлилик, унинг натижаси мақсадга айланади. В.Вундт меҳнат пред-метини ҳаракат усулларидан алоҳида ҳукм суришига ишора қилади. Бу билан у психология тарихида устунлик қилиб келаётган «ўйин инсоннинг биологик жабҳаси» деган ғояга қўшимча тариқасида унга ижтимоий-тарихий жиҳатни киритади. В.Вундтнинг ушбу ғояси пси-хология фани учун алоҳида аҳамият касб этади ва ўйиннинг тадқиқо-тига кенг имкониятлар очади.
Жаҳон психологияси фанида ўйин назариясига йирикулуш қўшган олимлардан бири К.Гроос ҳисобланади. Йигирманчи асрларнинг бошлари ўйин назарияси учун энг қулай ва сермаҳсул давр бўлган. V ўз замондошлари Д.А.Колоцца ва Г.Спенсерларнинг фикр ва му-лоҳазаларига асосланган ҳолда ўйин назариясини яратди. К.Гроос ўз ғоясини умумлаштириб, уни «машклантириш назарияси» ёки ўз-ўзини тарбиялаш деб атайди ва уни қуйидагича таснифлашга ҳара-кат қилади:
Ҳар қайси тирик мавжудод ирсий берилувчанлик, майл хусуси-ятига эга бўлиб, унинг хулқ-атворида мақсадга мувофиқликни касб эттиради. Юксак даражадаги жониворларнинг туғилишидан берил-ган хислатлари қаторига фаолиятга импульсив интилишни киритиш мумкин, қайсики у жисмоний ўсиш даврида яққол намоён бўлади.
Юксак даражадаги мавжудодда, хусусан, инсонда ирсий жавоб ҳаракатлари мураккаб ҳаётий муаммоларни бажаришга етарли эмас-дир.
Ҳар қайси юксак тараққий этган мавжудод ҳаётида болалик дав-ри мавжуд бўлиб, у ўсиш ва ривожланиш хусусиятига эга. Лекин мустақил ҳаёт ва фаолиятни таъминлай олмайди. Чунки унга бундай имкониятни ота-онанинг парвариши яратади ва у туғма майл ва мо-йилликларга асосланади.
Болалик даври ҳаёт учун энг зарур шарт-шароитларга ва уларга мослашувни эгаллаш мақсадига табиий равишда йўналган бўлади. Бироқ ирсий жавоб ҳаракатларга бевосита асосланмайди. Инсон зо-тига узундан-узун болалик даври берилади. Қанчалик фаолият му-каммал бўлса, унга шунчалик кўпроқ тайёргарлик жоиз.

Болалик хусусиятига биноан ҳаётга кўникиш йўллари турли-тумандир. Кўникиш ёки мослашиш йўлининг энг табиийси ва шу-нинг билан энг зарури шундан иборатки, бунда фаолиятга нисбатан импульсив эҳтиёжнинг мавжудлиги ирсий реакциялар ўз-ўзича на-моён бўлишига замин ҳозирлайди. Бундай шароит ирсий ҳаракатлар-га асосланган ҳолда янги малакаларни эгаллашни вужудга келтиради. Аввало янги одатий ҳаракатлар яралади.


Кўникиш ёки мослашиш йўллари инсонни тақлид қилишда ўз ифодасини топувчи наслий интилиш, майл орқали амалга оширила-ди. Бу нарса кекса авлоднинг қобилиятлари ва одатлари билан узвий боғлиқ равишда кечади.
Шахсий ички қўзғалиш хусусиятига кўра, ривожланувчи инди-видуум ҳеч қандай мақсаднинг ташқи кўринишисиз ўз майли ҳамда интилишини намоён қилади, мустаҳкамлайди ва ўстиради. Бу ўйин-нинг дастлабки нишоналаридан далолат беради.
К.Бюлер К.Грооснингогоҳлик назариясини тан олиб, ўйин фило-генезга тааллукли эканлигини таъкидлаб, унинг дрессура босқичи учун огоҳлик эканлигини уқтиради. У ўйиннинг моҳияти ва томонларини очишда ўзининг гедоналогик (ҳузур қилиш) реакциянинг бирламчи лиги назариясига асосланади. К.Бюлер З.Фрейднинг роҳатланишга интилишдан иборат ғоясини эътироф этса-да, лекин инсон фаолияти ва ривожи учун ҳаракатлантирувчи эмас эканлигини уқтиради.
Ўйин назариясига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган олимлар-дан бири — бу Бойтендайкдир. У К.Грооснинг огоҳлик назариясига икки хил мазмунда эътироз билдиради.
Ўйнай билмаган ҳайвонлар инстинкт даражасига кўра заиф де-йишга ҳеч қандай далил йўқ. Чунки инстинктив фаолиятда машкла-нишнинг роли етарли юксак эмас. Шунинг учун фаолиятнинг ин-стинктив шакллари машкланишга боғлиқ бўлмасдан, балки улардан ташқари муҳитда такомиллашади.
Машқланиш ўйиннинг моҳиятида ётмайди, лекин унинг тайёр-гарлик машқпари мавжуд бўлиб, улар ўйин дейилмайди.
Ф.Бойтендайк ўйин предметининг танишлиги ёки нотанишлиги ўртасидаги муносабатини унинг образлилиги деб атайди. Образнинг аффектив ва гностика муносабати (нотаниш ёки ҳаётий) фантазияни келтириб чиқаради. Бинобарин, антропоморфизм саҳовати сифатида фантазиялашган образлар, тасаввурлар вужудга келади.
Ўйин назариясига оид илмий қарашлар Э.Клапаред, Дж.Колла-ритс, Х.Шлосберг, Дж.Брунер каби ҳорижий психологлар асарларида ўз ифодасини топган.
Собиқ шўро психологиясида ўйин фаолияти назариясини ишлаб чиққан тадқиқотчилардан бири Е.А.Аркин бўлиб ҳисобланади. Унинг фикрича, болалар ўйини ва ўйинчоғи ўйин назариясига негиз бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ўйинчоклар тарихига асосланиб, у уларни қуйидаги турларга ажратади:
Овозли ўйинчоқлар — тартарак, визиллагич, қўнғироқлар, ша-қилдоқлар ва бошқалар;
Ҳаракатланувчи ўйинчоклар — бизбизак, копток, варрак, биль-бок кабилар;
Қурол (яроғ, аслаҳа) ўйинчоқлари — камалак (ёй), ўқ, бумеранг сингари;
Образли ўйинчоқлар — ҳайвонлар, жониворларнинг тасвири ва қўғирчоқлар;
5. Арқон ўйинлари — шакллар ясаш, сакраш ва ҳоказолар.
Ўйинларнинг сюжети хилма-хиллигига қарамай, уларни махсус
гуруҳларга бириктириш имконияти мавжуддир. Масалаи, психолог Е.А.Аркин ўйинларнинг қуйидаги таснифини таклиф қилади:
1. Ишлаб чиқаришга (техникага): саноат, қишлоқхўжалиги, қури-лиш, касб-ҳунарга оид ўйинлар;
Маиший ва ижтимоий сиёсатга: боғча, мактаб, кундалик тур-мушга оид ўйинлар;
Ҳарбий: уруш-уруш ўйинлари;
Драмалаштирилган: кино, спектакль ва бошқаларга оид ўйин-лар.
Д.Б.Эльконин мактабгача ёшдаги болаларга хос ролли ўйинлар-нинг сюжетига кўра учта гуруҳга ажратишни тавсия қилади:
Маиший мавзу сюжетига оид ўйинлар.
Ишлаб чиқариш сюжетига тааллуқли ўйинлар.
Ижтимоий-сиёсий сюжетли ўйинлар.
Д.Б.Эльконин ҳаракатли ўйиннинг қоидалари мазмуни ўзаро боғ-лиқлигидан келиб чиқиб, уларни беш гуруҳга ажратади:
Ҳаракатга тақлид қилиш: тақлидий-процессуал ўйинлар.
Муайян сюжетни драмалаштирилган ўйинлар.
Сюжетли ўйинлар.
Сюжетсиз ўйинлар.
.5. Аниқ мақсадга қаратилган машқлардан иборат спорт ўйинлари.
Бошқа халқлардан, миллатлардан ўзбек миллий ўйинларнинг ва ўйин фаолиятини уюштиришнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидаги-лардан иборат:
1. Ўйинда ёки ўйин фаолиятида ўзбек халқининг (ҳудудий хусуси-ятидан қатъи назар) яшаш тарзи, интилиши, хоҳиши, истаги, эзгу нияти, унинг мавсумийлиги, касб-корга тааллуқли жиҳатлари, ҳолат-лари акс эттирилган бўлади. Эмоция, ҳиссиёт, характер, миллий қиёфа, таъб, билиш жараёнлари, хулқ-атвор, уларни намоён бўлиш тезлиги (суръати), давомийлиги, кечиши миллий хусусиятга эгадир. Нафақат миллий ўйинлар, балки халқнинг (миллатнинг, элатнинг) рақслари; уларнинг сюжети, тезлиги, осойишталиги; унинг қўшиқлари частота-си, тембри, амплитудаси, бадиий ижодиёти хусусиятлари умумий миллий калорити билан уйғунлашгандир.
Миллий ҳаракатли ва спорт ўйинларининг моҳияти, мазмуни, маъно ифодалаши, манбаи, негизи, уларнинг инъикоси, уларда акс эттирилувчи кечинмалари, сюжетда ўз аксини топган шахслараро муносабат, муомала, характерологик ва шахс хусусиятларидан келиб чиқади.
Ижтимоий ва ижтимоий-психологик омил (сабаб, фактор)-лардан ташқари миллий ўйин фаолияти табиий, географик қону-ниятларга (иқлим, ёғингарчилик, жойлашиш сатҳи, қулай ва ноқу-лайлиги, шамол, офатлар эҳтимоллиги), хоссалари, уларга нисба-тан хайрихоҳлик, қатъий ёки беаёв кураш ёки сажда, ёлвориш,
илтижо қилиш миллий идрок, тасаввур, иродавий кучга асосланади.
Ижтимоий тажриба ва уни эгаллаш, шаклланган этник стерео-типларга асосланиш натижасидан келиб чиқувчи миллийлик, умумийлик, хусусийлик, алоҳидалик, яккаҳоллик, гуруҳийлик, жамоа-вийлик, табиатга ва жамиятга муносабатни акс эттириш тарзида ўйин вужудга келиши мумкин.
Табиат мўъжизалари, илоҳий кучларга эътиқод, ақл-заковатдан ҳайратланишни ифодаловчи сюжет ва мазмундан иборат бўлган мил-лий ўйинлар.
Касбни тасвирловчи, унга барол тиловчи, уни такомиллашти-ришга олиб борувчи имконият, интилишни ҳаракат ва ҳис-туйғу ёрда-мида намоён этувчи, қадрият, маънавият, руҳиятга асосланувчи мил-лий ўйинлар.
Миллатлараро таъсир натижасида яралувчи, лекин миллийлик-нинг у ёки бу қирраларини сақлаб қолувчи байиалмилал хусусиятли ўйинлар.
Ижтимоий гармония таъсири, ижтимоий онг ривожи, мадани-ят, фан ва техника маҳсуласи сифатида тугилувчи янги тоифага хос миллий ўйинлар.
9. Миллий ўйинлар ҳудудий кўринишлари, такомиллашиш имконияти, ёш даврлари хусусияти, жинсий тафовути, мавсумийлиги, мавсумбоплиги, расм-русумга йўналтирилганлиги билан ажралиб туради.
10. Миллий ўйинлар муайян сюжет, мазмун, қоида, муддатга асосланади. Улар унутилиш, янгиланиш, такомиллашиш хусусиятига эга бўлиб, кўникма, малака ва одатларни машқпантиришни тақозо қилади. Бу нарса ижтимоий тажрибани авлодлар томонидан ўзлаштириш тариқасида юзага келиб туради. Оқибат натижада мангулик хусусиятни касб этади, шахсни у ёки бу йўсинда камол топишига ўз таъсирини ўтказувчи ўйинлар туғилади.
Жаҳон психологияси фанида ўйинлар юзасидан мулоҳаза юритил-ганда аксарият ҳолларда уларни оилавий турмушга, деҳқончиликка, қурилишга, саноат соҳасига, сиёсатга, ҳарбийга, касбга тааллуқли эканлигига қараб гуруҳларга ажратилади. Энг қадимий миллий ўйин-лар қаторига ҳаракатли ва спорт ўйинлари киритилади ҳамда халқ-нинг кенгтарқалган, севимли ўйинлари бўлиб ҳисобланади. Улар ўзи-нинг сюжети, мазмуни, роли билан бир-бирларидан кескин тафовут-ланиб туради. Баъзи ҳолларда ҳаракатли ўйинлар бир даврнинг ўзида ҳам спорт ўйинлари бўлиб ҳисобланади. Ёинки спорт ўйинлари ҳара-катли ўйинлар қаторига киритилиши мумкин.
2. Таълим. Таълим ҳам жараён, ҳам фаолият сифатида инсоннинг ҳаетида муҳим роль ўйнайди ва муайян давр учун етакчи фаолият сифатида гавдаланиши мумкин. Таълим бошқача сўз билан айтганда, ўқитувчи билан ўқувчининг субъект-субъект муносабатидаги ҳамкор-лик фаолияти ҳисобланади. Аксарият ҳолларда ўқитувчи ахборот уза-тувчи (коммуникатор), ўқувчи эса уни қабул қилувчи объект сифати-да талқин этилади, лекин иккиёқлама ҳаракат туфайли маълумот инсонга англашинилади, ўзаро таъсир, ўзаро англашув, тушунув, ўзаро субъектларнинг бир-бирига зарурийлиги, тақозочанлиги ҳамкорлик-нинг муваффақияти кафолати саналади. Таълим ўқув фаолияти, ақлий фаолият, билиш фаолияти турткиси вазифасини ўтайди, чунки ҳар қайси фаолиятнинг шакли ақлий меҳнат туфайли амалга ошади. Таъ-лимнинг бошқа фаолият турларидан фарқи унинг маҳсулининг ўзига хослиги, барча босқичларига онгли ёндашувда ва муносабатда бўлиш-дир. Таълим ўқув фаолияти ёки жараён сифатида мустақил изланиш-ни, ижодий муносабатни, турли вазият (аудитория ва ундан ташқари-да)ни, ҳар хил босқични (бошланғич, ўрта, махсус, олий таълим) ўзида мужассамлаштиради. Мустақил билим олиш ва мутолаа қилиш ҳам ўқувфаолиятинингмуайян кўринишлари бўлиб, шахсий, илмий, ижо-дий изланишнинг маҳсули ҳисобланади.
Таълим-тарбия билан уйгунлашган тарзда намоён бўлади, субъектга объективтаъсир ўтказиш туфайли билимлар эгалланади, муайян шах-сий фазилатлар таркиб топади. Таълимнинг моҳиятига (матнда ғоя, таассурот, мазмун, сюжет, тимсол орқали) тарбиявий таъсир ўтказиш дастурий асосда, иерархик (юнонча 1т1егагс1т1а — изчиллик) тарзда синг-дирилади. Таълим муайян гуруҳ ва жамоани шакллантиради, шахсла-раро муносабат маромлари билан таништиради, шахсий фазилатлар-нинг таркиб топишига, субъектнинг ижтимоийлашувига сезиларли таъсир ўтказади.
Таълимнингяна бир муҳим функцияси шуки, утурли ёшдаги одам-ларни касб танлашга йўналтиради, касбий тайёргарликни амалга оширишга, мутахассис сифатида шаклланишга муҳим таъсир ўтказа-ди. Таълим ижтимоий жиҳатдан шахсларни шакллантириш, ихтисос кўникмалари билан қуроллантириш, у ёки бу соҳада мутахассис бўлиб фаолият кўрсатишга хизмат қилади. Мустақил фикрлаш, психологик имкониятларни рўёбга чиқариш, баркамолликни эгаллаш борасида ижтимоий ҳаётнингтурли жабҳаларида таълим етакчи фаолият тари-қасида муҳим роль ўйнайди.
Таълим талабага муайян кўламда ва даражада билим, кўникма ва малака беришга, шунингдек, шахснинг ақлий фаолиятини ривож-лантиришга қаратилган мураккаб жараён ҳисобланади. У икки то монлама хусусиятга эга бўлиб, ўқитувчи (таълим беради) ва талаба (таълим олади)ларнинг ҳамкорликдаги фаолияти натижасида амалга оширилади, шунинг билан бирга мазкур жараён педагогик салоҳият-ли, касбий уқувли, етук инсон бошчилигида фан асослари эгалланади. Таълимнинг муваффақияти, биринчидан, ўқитувчи билан талабалар жамоасининг ҳамкорликдаги фаолиятининг фаол тарзда ўтишига, иккинчидан, нималардан сабоқ беришга, ким томонидан ташкил қилинишга, уни қандай методлар билан амалга оширишга ва кимларни ўқитишга кўп жиҳатдан боғликдир. Бинобарин, ўқитувчи билан талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятининг уйғунлик, ижодий изланиш, фаоллик касб этиши муваффақият гаровидир.
Ҳозирги даврда фан ва техниканинг ривожи, ахборот ва билим кўламининг кенгайиши, олий мактаб талабалари олдига мустақил билим олиш вазифасини юкламокда. Мазкур масъулият педагогларга ҳам бевосита алоқадор бўлиб, фақатталабаларга билим бериш, кўникма ва малакаларни шакллантириш билан қаноатланмасдан, балки фаол ва мустақил равишда уларни эгаллашга ўргатишни тақозо этади. Ана шу тариқа таълим тушунчасидан ўқиш (ўрганиш) атамаси ажралиб чиққан. Ўқиш ёки ўрганиш талаба фаолияти бўлиб, билим, кўникма, малака ва одатлар шаклида ифодаланиб, инсониятнинг ижтимоий-тарихий тажрибалаоини ўзлаштириш ҳамда улардан амалий эҳтиёжни қондириш учун фойдаланиш англашилади.
Халқ таълими тизимида ўқиш ўқитувчи раҳбарлигидаги ўқитиш жараёнининг бир томонини тавсифлайди, холос. Ўқишдаги муваф-фақиятни таъминловчи асосий омил — бу талабанинг мустақиллигидир. Мустақилликтаълимнинг объектив ўқув материали, ўқитиш суръати, методи, дарсликлар ва субъектив мотив, қизиқиш, майл, установка, қараш ва бошқа сабабларига таъсир қилади. Бу ўринда таъсир ўтказиш, таъсирланиш, ўзини ўзи қўлга олиш, ўзига ўзи буйруқ бе-риш ҳолатлари муҳим роль ўйнайди.
Педагогик психологияда таълим ўқитиш, ўқиш, ўрганиш билан бир қаторда ўзлаштириш тушунчаси ҳам қўлланилади. Таълим амалиётида ўқиш ва ўқитиш олдига қўйиладиган асосий вазифа — бу билимларни, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришдан иборатдир. Ўзлаштириш жараёни билиш фаолиятининг ажралмас қисми бўлиб, педагогик-психологик таъсирлар талабалар онгида қай йўсинда тасаввур образлари, фикр ва мулоҳазалар бўлаётганлиги, уларнинг амалий фаолиятида қандай шаклда акс этаётганлиги, психик ўсишга, илмий дунёқараш ва эътиқодларни эгаллашга ёрдам бераётганлигини акс эттирувчи мураккаб жараён ҳисобланади. Билимларни ўзлаштиришнинг самарадорлиги ўрганилаётган материалнинг мазмунига, муайян тизимда узатилаётгапига, педагогик маҳоратига, унинг шахсий хусусиятига, ўқитиш методикасига, талабаларнинг индивидуал-типологик хусусиятларига ва қизиқишига бевосита боглиқдир.
Ўқув материалларни ўзлаштиришда идрок жараёни алоҳида аҳамият касб этади. Генетик нуқтаи назардан ушбу масалага ёндашсак, мавҳум тушунчаларга нисбатан аниқ материаллар осонроқ идрок қилинади. Даставвал билиш жараёни атроф-муҳитни амалий жаҳатдан инсон томонидан ўрганиш тариқасида намоён бўлганлиги туфайли ўз қадриятини сақлаб келмоқда.
Таълим жараёнида аниқ тасаввурлилик, тасвирий кўргазмалилик, «жонли мушоҳада»лик материалларнинг ўрпи ниҳоятда муҳимдир. Ўзлаштирилаётган ўқув материалларининг маълум қисми ҳиссий аъзо-ларимиз томонидан акс эттирилади. Талабалар билимларни эгаллаш пайтида аниқ нарсалар, объектлар, ҳодисалар, жисмларни ёки уларнинг рамзий гасвирларини кузатиш натижасида аниқтасаввур образларини яратадилар.
Психологик нуқтаи назардан кўргазмалилик табиии-предметли, тасвирий ва жонли нуткли ёки «жонли мушоҳада»лик турларига ажратилади.
Ўқитишда янги мавзу аудиторияда тажриба ўтказиш ёки баъзи объектларга саёҳат уюштириш билан боглиқравишда олиб борилади. Мазкур ҳолат материални талаба томонидан пухта ўзлаштириш учун кенг имконият яратади. Тажриба майдонларида, жонли бурчакларда ўтказиладиган машғулотлар ана шулар қаторига киради. Тасвирий кўргазмалилик расмлар, муляжлар, диапозитивлар, кинокартиналар, чизмалар, чизгилар, жадваллар, диаграммалар, картинадар ва символли белгилар ёрдамида намойиш қилинади. Жонли нутқ кўргазма-лилигида ўқитувчи талабаларда аниқ образларни, тасаввурларни уй-ғотадиган ёрқин, қанотли иборалардан («тараққиёт дунёни ларзага келтирди», «камбағаллик киши қаддини букади») унумли фойдалана-ди.
Бироқ ҳиссий идрок қилишдан меъёридан ортиқча фойдаланиш талаба ақлий тараққиётини сустлашишга олиб келиши, мавҳум тафаккурга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Бунинг натижасида мустақил фикрдаш, мулоҳаза юритиш, мунозарага киришиш ривождан орқада қолади. Бундан келиб чиққан ҳолда талабаларнинг кузатувчанлигини такомиллаштириш, тараққий эттириш мақсадга мувофиқдир. Кузатувчанликни талабаларда шакллантириш учун ўқитувчи улар-га аниқ ва муайян мақсад қўйишни, яхлит нарсадан бўлак ва қисм-ларни ажратишни, объектларни ўзаро таққослашни, улардан муҳим ва номуҳим белгиларни ажратишни ўргатади. Кузатиш ёрдамида ўрганилган нарса ва ҳодисалар талабалар томонидан расмлар, чизмалар, эсдаликлар, мулоҳазалар тарзида қайд қилиб борилади. Фаол мақсад-га йўналтирилган, узлуксиз кузатиш замирида уларда кузатувчанлик хусусияти таркиб топади.
Билимларни ўзлаштиришнинг муҳим томонларидан бири — бу ўқув материалини тушунишдан иборат бўлиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, фанлараро алоқаси, муайян соҳаларга ва тизимларга тааллуқшлиги-ни англаш босқичига кўтарилади. Талаба ўрганилаётган материалларни ўтилган мавзулар билан мураккаб ички богланишга эга эканлигини, қонунияг таърифини, сабаб-оқибат муносабатларини келиб чиқишини тушунтириш имкониятига эга бўлмоғи зарур. Бу нарсаларни оддий идрок қилиш ёки кузатиш орқали англаб бўлмайди, шунинг учуп фикрлаш, мулоҳаза юритиш, ижодий изланиш, яъни тафаккур қудрати билан аниқтанади.
Ўқув материалларини ўзлаштириш учун талабалар матндаги ҳар бир тушунчаларни англаб етмоғи зарур. Масалан: «китоб» - умумий гушунча, яъни бунда бир жинсдан бўлган кўп нарса ва ҳодисалар гавдаланади; «Самарқанд» — якка тушунча, чунки якка ном ҳақида маълумот беради; «дарахт» — аниқтушунча, бу ерда алоҳида олинган бир бутун нарсага алоқадорлик акс эттирилмоқда; «сиёсат» — мавҳум тушунча. Ҳатто талаба «гулзор» сўзини тушунчаларга гааллуқли эканлигини исботлаб, далиллаб бермоғи шарт. Бундан ташқари, улар тўпланма тушунчалар якка «Республика Педагогик адабиётлари ку-тубхонасп» ҳамда умумий «хулқ», «синф», «ёшлар» турларига ажрати-лишини тушунтириб беришлари лозим.
Билимларни англаш ва уларни мустақил ўзлаштириш жараёнида фикр юритиш жараёнларидан унумли фойдаланмоқлари даркор. Ма-салан: матнни анализ ва синтез қилиш, таққослаш, классификапия-лаш, умумлаштириш, тизимлаштириш ва ҳоказо. Анализ нарса ва ҳодисаларни фикран таркибий қисмларга ажратишдан иборат бўлиб, унда бутуннинг бўлакларга нисбатан муносабати аниқланади. Синтез эса, аксинча, фикр объекти бўлган нарса ва ҳодисаларнинг таркибий қисмларини фикран бир бутун қилиб қўшишдир.
Ўрганилаётган нарса ва ҳодисалардан уларнинг муҳим белгилари-ни, сифат ёки хусусиятларини фикран ажратиб олиб, ана шу белги, сифат ёки хусусиятларни мустақил фикр объектига айлантириши, мавҳумлаштириши айни муддаодир. Шунингдек, улар ўзлаштирила-ётган нарса ва ҳодисаларнинг муҳим ва ўхшаш белгиларига кўра бир гуруҳга бирлаштиришни уддасидан чиқмоқлари лозим. Бундан таш-қари, тапаба ўқув материалларида учрайдиган нарса ва ҳодисалардаги хосса, белги, аломатларни топиш ва шу умумийлик асосида уларни фикран бирлаштириш, яъни умумлаштириш зарур.
Талаба ўзлаштирилган билимлари юзасидан мустақил равишда ҳукм чиқариш имкониятига эришмокдари керак. Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тасдиқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм дейилади. Таълимда, одатда, ҳукмларнинг якка, умумий, эҳтимоллик каби турлари кўп қўлланилади. Масалан: «Алишер Наво-ий — ўзбек адабий тилининг асосчисидир» (якка ҳукм). «Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қилиш, билим олиш ҳуқуқларига эгадирлар» (умумий ҳукм), «Эҳтимол, қуёш тизимидаги сайёраларнинг кўплаб йўлдошлари бордир» (эҳтимоллик ҳукм) ва бошқалар. Шунингдек, улар ўқиш жараёнида тез-тез «Мавзуларни ўз вақтида такрорлаш — пухта эслаб қолишнинг гарови», «Машаққат билан тўпланган илм зое кетмайди», «Гоҳ ҳаво очилиб кетади, гоҳо унинг юзини булут қоплайди», деган ҳукмлардан жуда ўринли фойдалана бошлайдилар. Бу ҳолат ўқишга онгли муносабатнинг тимсоли бўлиб ҳисобланади.
Хулоса чиқариш шундай тафаккур шаклидирки, бу шакл воситаси билан талаба икки ва ундан ортиқ ҳукмлардан янги ҳукм ҳосил қилади. Хулоса чиқариш индуктив, дедуктив ва аналогия турларига бўлинади. Индуктив хулоса чиқаришда фикрнинг йўналиши хусусийдан умумий томон боради. Масалан: «Биринчи босқич талабалари шанбаликда фаол иштирок этдилар», «Шанбаликда иккинчи босқич талабалари ҳам қатнашдилар», «Шанбаликда магистрлар ҳам четда тур-мадилар».
Талаба юқоридаги ҳукмлардан янги умумий ҳукм чиқаради: Уни-верситетимизнинг ҳамматалабалари шанбаликда фаол иштирок қилдилар.
Дедуктив хулоса чиқаришда фикрнинг йўналиши умумийдан хусусий томон боради. Масалан: «Мамлакатимиз аҳолиси ер куррасида тинчлик учун курашмоқдалар», «Университетимиз жамоаси ҳам тинч-лик ишига қўл қўйганлар», «Факультетимиз талабалари ҳам тинчлик тарафдоридирлар».
Аналогия йўли билан хулоса чиқаришда фикрнинг йўнадиши хусусийдан хусусий томонга қаратилади. Масалан: «Ҳаво ўзгариб, ав-зойи бузплмоқда», «Ўтган йили ҳам шундай ҳаводан кейин совуқ шамол эсиб, қор ёққан эди», «Об-ҳаво худди шундай ўзгариб турибди албатта яна қор ёғса керак». Худди шу аналогик йўл билан талабалар бошқа ҳодисалар тўғрисида ҳам хулоса чиқаришлари мумкин. Мустақил хулоса чиқариш ўзлаштирилган материалларни тушуниш-дан далолат беради.
Шунингдек, талабалар олдида муаммоли вазиятлар вужудга келти-рилганда, уларнинг ечимини мустақил равишда топишлари керак. Айтайлик, мана бундай вазият майдонга келди деб: «Мустақил билим олиш учун талабада қандай имкониятлар бўлиши керак?» Мазкур муаммо ечимини топиш учун, биринчи навбатда, унинг моҳиятини англаш, ечиш йўлларини ва воситаларини топиш, йўл ва воситалар-ни татбиққилиш, ечимни текшириш каби мураккаб фаолиятни амалга ошириш зарур. Ана шундан сўнг талабада материалларни ўзлашти-ришга онгли ёндашиш вужудга келади.
Шунинг билан бирга улар нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини акс эттирувчи тушунчаларга таяниб сьикр юритишдан (мавҳум тафаккур-дан), назарий мулоҳаза билдиришдан (назарий тафаккурдан) фойда-ланишлари керак. Чунки, тушунчаларни англаш фикр юритишнинг турли кўринишларидан мустақил равишда қўллашни тақозо этади.
Таълим жараёнида англашилган билимлар, эгалланган кўникма ва малакалар талаба хотирасида сақланади. Ўқув материалини эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш учун хотиранинг бир неча хил воситаларидан фойдаланилади. Дастлаб билимлар, ахборотлар талаба опгига ассоциатив йўл билан кириб боради. Жумладан, ўрганилаёт-ган нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро ўхшашлиги, ёндошлиги, қарама-қаршилиги мавжуд бўлганлиги сабабли улар енгилроқ ўзлаштиради-лар. Баъзан қонун ва қоидалар маъносига тушунмай, механик равиш-да ёд олинади. Лекин ундай материаллар эсда пухта сакданмайди. Ана шунинг учун ўқув материаллари моҳиятини имкони борича ман-тиқий йўл билан эсда олиб қолиш юксак самаралар беради. Айниқса, эсда олиб қолишнинг омилкор усулларидан фойдаланиш ўзлашти-риш сифатини оширади. Чунончи, маъносига кўра матндаги сўзлар-ни фикран гуруҳлаш, матндан таянч нуқталарини топиш, матн бўйи-ча режа тузиш, ўтилган мавзуларни идрок қилган ҳолда янги мавзуни такрорлаш яхши натижалар беради.
Ўқитувчи талабаларда эсда олиб қолиш установкаларини ҳосил Қилишда қайси материални узоқ муддат сақлашни, қайси туркумдаги материални. сидиргасига эмас, балки моҳиятини тушуниб олишни, нималарни айнан эсда олиб қолишни, қандай ахборотларни ўз сўзи билан ифодалаган ҳолда хотирасига жойлашнинг йўл ва воситалари-ни тушунтириб бериши лозим. Установкалар таълим жараёнида объектив омил ва кундалик зарурият эканлигини талаба англаб етиши шарт. Улардаги оддий установкалар аста-секин ижтимоий установкага ўсиб ўтиб, шахсда кадриятни вужудга келтиради.
Билиш жараёнининг барқарорлиги, мазмундорлиги ва тазимлили-ги бевосита диққатга боғлиқ. Диққат пассив, кучсиз бўлган вазиятда билиш жараёни секинлашади ва тормозлашади. Талабаларнинг диққати узоқ вақт давомида муайян вазифага қаратилган тақдирдагина билиш жараёни амалга ошади. Диққат фаоллигига кўра ихтиёрсиз, ихтиёрий, ихтиёрийдан кейинги, объектга қараб ташқи, ички, фаолият шаклига қараб индивидуал, гуруҳий ва жамоавий турларга бўлинади.
Ихтиёрсиз диққат таълим жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Лекин, ўқитишда диққатнинг фақат мана шу турига асосланиб иш тутиш мақсадга мувофиқэмас. Маълумки, ўта қизиқарли маърузалар талаба фикр юритишига, қийинчиликларни енгишига салбий таъсир қилади. Шунинг учун сабоқбериш жараёнида кўпроқ ихтиёрий диққатга таяниш яхши натижа беради, чунки, иродавий диққат билан ҳиссий қизиқишнинг бирлашуви диққатни шакллантиришнинг му-ҳим шарти ҳисобланади.
Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, иродавий диққатдан узоқ фурсат фойдаланиш унинг чалғишига олиб келади. Бинобарин, аудиторияда диққатнинг ҳар қайси туридан фойдаланиш зарур. Айниқса, бу ўринда ихтиёрийдан кейинги автоматлашган диққат тури алоҳида аҳамиятга эга.
Таълим жараёнида қизиқишнинг роли гоят муҳим. Чунки қизи-қишлар талабаларнинг ўқишга нисбатан муносабатини, ўқув пред-метларининг мазмунига кўра мойиллик кучини акс эттиради. Мой-иллик кучи уларда юзага келган билиш эҳтиёжларига жавоб реакци-ясини билдиради, билишга чанқоқлик қисларини қондириш восита-ларини излаб топишга йўлланма беради.
Олий мактаб олдидаги долзарб вазифалардан бири — бу барча талабаларни билиш фаолиятига етакловчи, олий мактабдан ташқари вақтда ҳам изчил мазмундаги турғун қизиқишларни бошқариш йўлла-рини кўрсатиб беришдир. Ўз навбатида талаба уни қабул қилишга психологик жиҳатдан тайёр туришлари керак. қизиқишлар, одатлар, бевосита ва бавосита, беқарор, кенг ва тор, умумий ва махсус турлар-га бўлинади. У синчковлик, қизиқувчанлик, билишга қизиқиш, тур-ғун қизиқиш босқичларини босиб ўтади. Қисқа муддатли синчков-ликка эга бўлган талабалар дарсда олган билимларини оддийгина идрок қилиш билан кифояланадилар. Уларнинг ички моҳиятини очиб бе ришга уринмайдилар. Қизиқувчанликка эга бўлганлар предмет, воқеа ва ҳодисаларни ўзаро жамлаб, умумий хулоса чиқаришга ҳаракат қиладилар. Лекин бундай ҳаракатларни амалга ошириш чуқур мазмунга эга эмаслиги намоён бўлади. Билишга қизиқиш пайдо бўлган талабалар ўзлаштирилган билимларни амалиётга татбиқ қилишга интила-дилар. Уларнинг интилишлари барқарор хусусият касб этиб, нарса ва ҳодисалар моҳиятини англаб олишга қаратилгандир. Турғун қизиқиш-ни эгаллаган талабаларга билимларни амалиётга татбиқ қилишдан, мақсадни аниқ ёритишдан ташқари барча нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро муносабатларини тушунтириб беришда ҳамма вақт ижодий му-носабат, ижодий ёндашиш характерлидир. Уларда ташаббускорлик, ижодий изланиш, тиришқоқлик, қатъийлик каби шахс сифатлари мавжуддир.
Талаба қизиқишини стабиллаштириш учун фикр юритиш фаолия-тининг барча кўринишларига эътибор қилиш, ҳиссий ҳолатини куза-тиш, аудиторияда ўз хоҳишича нималар билан шуғулланишини аниқ-лаш, аудиториядан ташқари вақтларда нималар билан машғул бўли-шини ва бўш вақтларда қандай нарса билан банд эканлигини белги-лаш зарур.
Олий таълим жараёнида талабаларнинг иродавий зўр беришлари уларнинг топширикларни ечишга интилишларида, ўзига ўзи буйруқ беришида, ўзини ўзи қўлга олишида ўз ифодасини топади.
Ўзлаштиришнинг самарадорлиги талабаларнинг иродавий зўр бе-риши, маънавий эҳтиёжи ва англашилган ўқув мотивига бевосита боғлиқ. Модомики шундай экан, уларни қийинчиликларни енгишга ўргатиш, айрим пайтда дуч келадиган муваффақиятсизликлар олдида довдираб қолмасдан, балки уларни ўзини ўзи идора қилишга ўргатиш айни муддаодир. Бунинг учун уларда қийинчиликларни енга олиш уқувини, ўзини ўзи қўлга олиш фазилатини шакллантириш мақсадга мувофиқ.
Олий мактабда талабаларни таълимий иш усуллари, индивидуал ишлаш услуби билан, ўқув кўникмалари ва малакалари билан қурол-лантириш ўқитиш самарадорлигини оширади, ўзини ўзи бошқариш уқувини таркиб топтиради, ижодий фикр юритиш, мустақил билим олиш имкониятини яратади. Шунингдек, олий таълим жараёнида ўқитувчи билан талаба мулоқотини оқилона ташкил қилиш, уларнинг индивидуал-типологик ва ёш давр хусусиятларига, интеллекту-ал имкониятларига эътибор бериш олий таълим тизимини такомил-лаштиришга хизмат қилади. 3. Меҳнат фаолияти. Инсоният ўзининг меҳнати туфайли онгли мавжудодга айланган, жамиятда мўл-кўлчиликни яратган, табиатда эса айрим ўзгартиришларни амалга оширган, борлиқ тўгрисидаги маълумотларни эгаллашга мушарраф бўлган. Меҳнат фаолиятининг таркибида меҳнат, иш-ҳаракат ётади. Уларнинг ҳар қайсиси муайян улушни амалга ошириш туфайли фаолият маҳсули вужудга келади, у моддий ёки маънавий кўринишда бўлиши мумкин.
Аждодларимиз томонидан яратилган касб-кор кўникмаларини ав-лодларга ўргатиш меҳнат фаолияти ёрдамида амалга оширилади. Кас-бий малакаларни шакллантириш, такомилаштириш, маҳсулот яра-тиш ва ундан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш меҳнат фаолияти орқали рўёбга чиқарилади. Меҳнат фаолиятида амалий кўник-малар барқарорлашади, назарий фикр, ғоя, мулоҳаза вужудга келади. Фаолият билан онг бирлиги мавжуд бўлганлиги сабабли шахс таркиб топади, ҳам ахлоқан, ҳам ақлан ривожланади. Меҳнат фаолияти ин-дивидуал хусусият касб этса-да, лекин унинг моҳияти ижтимоийдир. Инсон шахсий эҳтиёжини қондириш учун меҳнат қилади, у ёки бу маҳсулот ишлаб чиқарилади, оқибат натижада одам ижтимоий жами-ят фаровонлиги учун ўз шахсий улушини қўшади.
Меҳнат фаолияти яшаш, эҳтиёжни қондириш, келажак учун мўл-кўлчилик вужудга келтириш, яратилган маҳсулларни (меъморчилик, санъат, маданият асарларини) сақлаш, асраш, мерос сифатида қол-дириш функцияларини бажаради. Шунингучун меҳнат фаолияти ўн минглаб касб-кор профессиограммасига асосланган ҳолдатурли шакл-да ташкил қилинади ва муайян режа, мақсадни рўёбга чиқариш учун ҳар хил вазиятларда амалга оширилади.
Меҳнат маиший ва ишлаб чиқариш турларига ажратилган ҳолда имкониятга, лаёқатга, қобилиятга, салоҳиятга қараб тақсимланади. Шунинг учун меҳнат фаолиятининг содда кўринишлари илк болалик ёшидан кўзга ташланади, бу ўринда дастёрлик, кўмаклашиш ҳолатла-ри назарда тутилади. Кейинчалик яхлит меҳнат фаолияти ташкил қилинади ва муайян мақсад амалга оширилади, унинг маҳсули (нати-жаси) моддий кўринишга эга бўлади.
Меҳнат турлари маиший, ишлаб чиқариш соҳалари моҳиятидан келиб чиққан ҳолда пайдо бўлади ва ижтимоий талаб, эҳтиёжни қон-дириш учун хизмат қилади. Меҳнат фаолияти шахсни рағбатлантира-ди (маош, мақтов) ва касбий шаклланишининг янги қирраларини рўёбга чиқаришга замин ҳозирлайди.Натижада қобилиятли, салоҳи-ятли мутахассис, маҳоратли, новатор касб эгаси босқичларига эри-шишга шахсни сафарбар этади. Меҳнат фаолияти кишида праксик(лаззатланиш) ҳиссини шакллантиради, бутун имкониятини ишга туширишга моддий, маънавий негиз яратади. Фаолиятнинг асосий жабҳалари тузилиши:
субъекти
Фаолиятнинг
морфологияси
мотивацияси
функцияси
динамикаси
ҳар хиллиги
инсоният(инсон)
жамият
Фаолият субъекти
ижтимоий гуруҳ
индивид, шахс, яққол одам
руҳий жараён
физиологик тизим
Фаолият тузилишининг таснифи:
Оддийлар
- мантиқий фазовий замоний
стохастик (юнонча I— 51осИа515 - фаросат)
Тузилмалар
мураккаблар
эҳтимоллар алгоритми (мантиқий стохастик) мантиқий-фазовий мантиқий стохастик замоний
Фаолиятни билиш:
морфология аксиология праксиология онтология
фаолият сифатида
ўқув илмий

Билиш:
рл;


1-Я1
тадқиқот рлаборатория |рим табиий
моделлар
моделларда еки
моделлаштириш лойиҳалаш с ишлаб чиқиш
моделлар баҳолаш г~ экспериментал,
ранг-баранглиги 1_ эксиерт ҳисоблаш
Фаолият тузилиши: (А.Н.Леонтьев бўйича)



эҳтиёж






















мотив

мақсад










топширик.

1









фаолият

ҳаракат
















1

я

шароит




операция

/




морфология - юнонча тогрИе — «шакл», тузилиш тўғрисидаги таълимот, соҳа;
аксиология — юнонча ахю$ — «қадр», яъни қадрият тўгрисидаги таълимот;
праксиология — юнонча ргахткоз — фаолиятни, амалий сама-радорлик назарияси;
онтология — юнонча апГо$ — «мо.ҳият», турмуш тўгрисидаги таъ-лимот.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling