Эргаш ғозиев


Инсон ҳаёти ва фаолиятини ўзгартирувчи асосий омиллар


Download 0.91 Mb.
bet27/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

6. Инсон ҳаёти ва фаолиятини ўзгартирувчи асосий омиллар
Жаҳон психологиясида хулқ-атвор, муомала ва фаолият муваффа-қиятини таъминловчи омилларнинг энг муҳими тариқасида инсон-нинг эмоционал ҳаёти ётиши аксарият назариётчи психологлар то-монидан таъкидлаб ўтилади. Бу талқиннинг ҳаққонийлигига ҳеч қан-дай эътирозлар бўлиши мумкин эмас, чунки мазкур омил экспери-ментал психологиянинг мустақил соҳа сифатида вужудга келишидан эътиборан устувор, далил тақозо қилмайдиган атрибут сингари тад-қиқот предмети моҳиятига сингиб кетган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, инсон муомаласининг, хулқ-атворининг кечиши, фа-олиятининг муваффақиятли, сермаҳсул якунланиши кўп жиҳатдан шахснинг эмоционал ҳолатларига (эмоционал тон, кайфият, стресс, аффект ва ҳоказо), изоҳланиши мураккаб бўлган руҳий кечинмалар-га, юксак ҳис-туйғуларга боғлиқ.
Ўйин, меҳнат, ўқув, муомала ва бошқа фаолият турларининг му-ваффақиятли кечиши, шахслараро муносабатларда хулқ-атворнинг намоён бўлиши ижобий психологик ҳолат сифатида баҳоланса, эмо-ция ва ҳиссиётнинг барқарор, мақсадга йўналган тарзда ҳукм суриш эҳтимоли эътироф этилади. Ҳис-туйғуларнинг мустаҳкамлиги, бар-қарорлиги, мукаммаллиги сифатларининг мавжудлиги уларнинг ди-намик стереотиплар типига айланганлигидан далолат беради, фаолият ва хулқнинг шахс томонидан онгли равишда бошқариш услуби шаклланганлигини билдиради. Табиатнингтаркибий қисмлари ва жа-миятнинг аъзолари билан турли шаклдаги, ҳар хил хусусиятли муно-сабатга киришиши, улар билан муомала қилиш маромларининг дав-рий (муваққат тарзда) ўзгаришни вужудга келтиради. Ана шу ўзгариш туфайли муваффақият ва муваффақиятсизлик, омад ва омадсизлик, оптимизм ва пессимизм, романтика ва реалия, симпатия ва антипа-тия, прогресс ва регресс, жўшқинлик ва тушкунлик, фаоллик ва суст-лик каби биринчиси ижобий (позитив) иккинчиси эса салбий (нега-тив) руҳий ҳодиса келиб чиқади. Фаолият ва хулқнинг амалиётда бир текис кечишини таъминловчи эмоционал ҳолат барқарорлигининг бузилиши унга қиёс қилинган муваффақиятнинг бирламчи омили тўгрисидаги илмий маълумотларни шубҳа остида қолдиради. Бинобарин, жамики нарсанингбошланғич асоси, манбаи эмоция деган ғояни, унинг қийматини умумий фонда бирмунча қадрсизлантиради, лекин иккинчи даражали омилга айлантириб юбормайди. Омилларнинг бир-ламчи ва иккиламчи, устувор ва етакчи, умумий ва хусусий, объектив ва субъектив, муҳим ва номуҳим мезонлар, аломатлар, ўлчамлар ёрдами билан баҳоланиши ушбу психологик масала моҳиятини оқилона тал-қин қилиш заруриятини вужудга келтиради. Ҳолбуки шундай экан, уларнинг моҳиятини, келтириб чиқарувчи сабабларини, ҳаракатлан-тирувчи кучларини муайян далилларга асосланиб таҳлил қилиш му-аммоси майдонга келади.
Инсон фаолияти ва хулқини! 1г муайян қонуниятларга асосланган ҳолда амалга ошиши ҳам объектив, ҳам субъектив шарт-шароитларга боғлиқ. Табиий омилларни келтириб чиқарувчи объектив (ташқи) шарт-шаро-итлар, яъни микро ва макро муҳит, моддий борлиқ, ёрдамчи воситалар-нинг мавжудлиги, уларнинг юксак талабларга жавоб бера олиш имко-нияти, ташқи қўзғатувчиларнинг безарарлиги, вақт ва фазовий ўлчов-ларнинг мувофиқлиги, мутаносиблиги кабилардан таркиб топади.
Хулқ ва фаолиятнинг намоён бўлиши учун табиий шарт-шароит-лар тизими яхлит ҳолда иштирок этиши, уларнинг муваффақиятини таъминловчи омиллар мажмуаси тариқасида хизмат қилиши мумкин. Табиий шарт-шароитлардаги тўкисликдан ташқари айрим етишмов-чиликлар ва узилишларнинг содир бўлиши нуқсонларни келтириб чиқаради, бунинг оқибатида руҳий кечинмалар фаоллиги, илдамли-ги, мақсадга йўналганлиги бузилади.
Табиий шарт-шароитлар муҳит таъсирида, инсон руҳий оламида бир қатор кескин ҳам сифат, ҳам миқцор ўзгаришлари вужудга кела-ди, улар янгиланишларда, янги фазилатлар, хислатлар туғилишида намоён бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, табиий му-ҳитнингтаркиби бўлмиш геофафик муҳит бу борада муҳим роль ўйнай-ди, кўпинча у, биринчидан, биологик шартланган шахс сифатларига таъсир этиб, фенотипларни генотипларга айлантиради (ҳудудий му-ҳит, рельеф, стихия кутилиши: зилзила, қор кўчкиси, довул, сув тош-қини, оёқ етмас қорли тоғлар ва ҳоказо). Иккинчидан, онтогенезда шахс характерологик хусусиятларининг табиий равишда шакллани-шига таъсир ўтказади, шунинг билан бирга микро муҳит билан ген-лар, ирсий белгилар, аломатлар ўртасида уйғунликни таъминлаб ту-рувчи механизм вазифасини бажаради. Объектив (табиий) шарт-шароитлардан ташқари, инсон омили билан узвий боғлиқлиги субъектив (шахсга оид, унинг қиёфасига боғ-лиқ) шарт-шароитлар муомаланинг, фаолиятнинг, хулқнинг ижти-моий турмушда самарали амалга ошишини узлуксиз равишда таъ-минлаб туради. Субъектив шарт-шароитларнинг қаторига шахснинг барқарорлиги, характернинг мустаҳкамлиги, эҳтиёж, мотив, маслак, салоҳиятнинг пухталиги, ўзини ўзи бошқариш услубининг қатъий равишда шаклланганлиги, биологик шартланган хислатлар эса ўзаро уйғунлашганлиги кабилар киради.
Одатда, объектив (табиий) ва субъектив (шахсга оид) шарт-шаро-итлардаги ўзгаришлар туфайли ижобий (позитив) ёки салбий (нега-тив) хусусиятли психологик ҳолатлар, ҳодисалар, хислатлар, кечин-малар устуворлиги юзага келиб, моддий асос функциясини бажарув-чи олий нерв фаолиятини, марказий асаб тизимининг ритмикасини, ишчанлик қобилиятини пасайтиради. Бунинг оқибатида фаолият, хулқ ва муомала амалга ошишида одатий саъй-ҳаракатлар, операциялар, маромлар бузила бошлайди, фавқулодда асабийлик, руҳий нуқсоний-лик, қонуниятдан четга оғишлик, нохуш кечинмалар ҳокимлиги етак-чилик қилади. Худди шу сабабдан, фаолият, хулқ ва муомаланинг муваффақияти шубҳа остида қолиши мумкин, чунки маҳсулдорлик, собитқадамлилик, мақсадга йўналганлик сифатларининг доминантлиги йўқолади, натижада ушалмаган эзгу ниятлар армон тариқасида юксак ҳис-туйғулар сафида даврий ҳукм суришда давом этаверади.
Инсоннинг табиатга ва жамиятга нисбатан муносабати тасодиф-ларсиз, фавқулоддаги вазиятларсиз амалга ошиши мумкин эмас, чунки эҳтимоллар даражасидаги кутилишнинг йўкдиги режасиз вазиятлар-ни шахснинг идрок майдонида келтириб чиқаради. Ҳаёт ва фаолият стратегияси ва тактикасининг экстремал тарзда ўзгариши индивиду-ал ва ижтимоий хусусиятли вазиятларнинг пайдо бўлишига олиб ке-лади. Вазиятлар стихияли, хаотик (бетартиб, тасодиф) хатти-ҳаракат-ларни вужудга келтириб, текис, одатий, даврий, барқарор хусусият-лар ритмикасини издан чиқаради, натижада инсоннинг мотивацион, эмоционал, когнитив, регулятив, хулқий, иродавий тузилиши тар-кибларининг функцияси бузилади. Шахс тузилишига фавқулоддаги вазиятларнинг ички ларзаси фаолият, хулқ ва муомаланинг онглилик ҳолатидан онгсизликка ўтишини тақозо этади, бинобарин, муваффа-қиятсизлик реалияга айланади.
Хўш, нима учун шахс тасодифларнинг олдини олишга тайёр эмас ёки кўпинча у бу борада кучсизлик, ожизлик қилади?
Ушбу муаммо ечимини жуда содда тарзда ҳал қилиш ҳам мумкин: шахс онгли зот, яратувчилик қудратига эга бўлишидан қатъи назар — у табиатнинг таркибий қисми, инстинктлар, шартсиз реф-лекслар таъсирига берилувчандир;
шахснинг тана аъзолари (организми) фавқулоддаги ҳодисалар ва вазиятларга мослашган эмас (стихия, ҳалокат, тасодиф, стресс, аффект, хавф-хатар — риск);
шахс комиллик даражасига эришмаганлиги туфайли сабабий боғланиш оқибатларини, фобия билан боғлиқҳис-туйғуларни олдин-дан сезиш, пайқаш, уларга нисбатан акс таъсир бериш имконияти йўқ;
шахсда иккинчи қиёфанинг шаклланмаганлиги (тест, тренинг, тренировка билан қуролланмаганлиги) унинг хавф-хатар қурбонига айлантириши шубҳасиз.
Жаҳон психологияси фанининг маълумотларига қараганда, муваф-фақиятсизликдан ҳеч ким ҳимояланган эмас, чунки ижтимоий имму-нитет жуда кучсиз аксил таъсир кўрсатиш имкониятига эга. Ма^лум-ки, жисмоний, ахлоқий ва ақлий баркамоллик туб маънодаги комил инсон тўғрисида мулоҳаза юритишга имкон беради ватаркибларнинг тўла мутаносиблиги, уйғунлашганлиги, ўзаро тақозо этувчанлиги асо-сий мезон вазифасини бажаради. Комиллик даражаси субъектнинг маънавий дунёсига айланмас экан, у тақдирда ҳеч ким тасодифлар, фавқулоддаги вазиятлар шахс томонидан одатий ҳодиса сифатида осойишта қабул қилинмайди.
Муваффақият гарови (кафолати) функциясини бажарувчи омил-ларнинг генезиси тўғрисидаги фикр юритилганда, энг аввало, уларнинг бирламчилигини, асосий манба эканлигини назарда тутиш на-зарий ҳамда методологик муаммолар ечимини оқилона топишга пух-та негиз ҳозирлайди, бошланғич ҳаракат нуқтасини белгилаб бериш-га хизмат қилади. Назарий мулоҳазаларга биноан, фаолият, хулқ ва муомаланинг бир текис, самарали кечиши генетик нуқтаи назардан қуйидагиларга боғлиқ:
Объектив (табиий) ва субъектив (шахсга оид) шарт-шароитлар мавжудлигига.
Объектив ва субъектив шарт-шароитлар ҳукм суришини ўзгар-тирувчи тасодифий ва фавқулоддаги вазиятлар таъсирчанлигига, ус-туворлигига.
Эмоция ва ҳиссиётнинг ижобий (позитив), салбий (негатив) хусусият касб этишига.
Инсоннинг шахслилик ва характерологик хусусиятларининг барқарорлигига (беқарорлигига).
5. Шахснинг комиллик даражасига эришганлигига ва ҳоказо.
Шахснинг ҳаёт ва фаолиятда муваффақиятга эришиш, мақсадга мувофиқ саъй-ҳаракатларни унга йўналтириш учун қуйидагиларга эътибор қилиш зарурларнинг заруратидир:
объектив ва субъектив шарт-шароитлар ўзгарса, уларга туза-тишлар (коррекция) киритишга тайёргарликка;
фавқулоддаги вазиятларга кўникиш учун шахсга тренинг ёрда-ми билан таъсир ўтказишга, унда иккинчи қиёфани шакллантириш-
га;
3) организмнинг ҳар қандай стихияларга чидамлилигини ортти-
ришга;
комилликка интилиш ҳис-туйғуларини такомиллаштиришга;
шахс имкониятларини рўёбга чиқишига кўмаклашишга (ўзини ўзи кашф қилиш, ўзига ўзи буйруқбериш, ўзини ўзи такомиллашти-риш, ўзини ўзи баҳолаш, ўзини ўзи назорат қилиш, ўзини ўзи бош-қариш, ўзига ўзи таскин бериш, ўзини ўзи қўлга олиш ва ҳоказо).
Инсон ҳаётини ва фаолиятини ўзгартирувчи асосий омиллар мав-жуд бўлиб, улар муайян даражада шахснинг таъсирига берилувчан-дирлар.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling