Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet49/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

5.5. Мотив классификацияси
Жаҳон психологияси фанининг назарий мушоҳадаларига ва ўзи-мизнинг шахсий маълумотларимизга асосланиб, мотивларни қуйида-ги туркумларга ажратишни лозим топдик.
I. Шахснинг ижтимоий эҳтиёжлари билан уйғунлашган, уларнинг моҳияти мезони орқали ўлчанувчи мотивлар:
дунёқарашга тааллуқли, алоқадор бўлган ғоявий мотивлар;
ички ва ташқи сиёсатга нисбатан муносабатни акс эттирувчи, шахсий позицияни ифодаловчи сиёсий мотивлар;
жамиятнинг ахлоқий нормалари, принциплари, турмуш тарзи, этнопсихологик хусусиятларига асосланувчи ахлоқий мотивлар;
борлиқ гўзаллигига нисбатан эҳтиёжларда инъикос этувчи на-фосат (эстетик) мотивлари.
II. Вужудга келиши, шартланганлик манбаи бўйича умумийликка
эга бўлган, бошқарув ва бошқарилув хусусиятли мотивлар:
кенг қамровли ижтимоий мотивлар (ватанпарварлик, фидоий-лик, альтруистик);
гуруҳий, жамоавий, ҳудудий, умумбашарий мотивлар;
фаолият тузилиши, моҳияти ва тузимига йўналтирилган про-цессуал мотивлар;
фаолият маҳсулини баҳолашга, мақсадга эришувга мўлжаллан-ган рағбатланув, мукофот мотивлари.
III. Фаолият турлари моҳиятини ўзида акс эттирувчи мотивлар:
ижтимоий-сиёсий воқеликларни мужассамлаштирувчи мотив-лар;
касбий тайёргарлик ва маҳоратни ўзида намоён этувчи мотив-лар;
ўқишга, билишга (когнитив),.ижодга (креатив) оид мотивлар.
IV. Пайдо бўлиш хусусияти, муддати, мухдати, барқарорлиги би-
лан умумийликка эга бўлган мотивлар:
доимий, узлуксиз, лонгитюд хусусиятли мотивлар;
қисқа муддатли, бир лаҳзали, бир зумлик ва сониялик мотив-лар;
узоқ муддатли, вақт тақчиллигидан озод, хотиржам хатти-ҳара-катларни талаб этувчи мотивлар.
V. Вужудга келиши, кечиши суръати биоқувват билан ўлчанувчи
мотивлар:
кучли, қудратли, таъсир доирасидаги шижоатли мотивлар;
пайдо бўлиши, кечиши ўрта суръатли мотивлар;
юзага келиши, кечиши заиф, бўш, кучсиз, беқарор мотивлар.
VI. Фаолиятда, муомалада ва хатти-ҳаракатда вужудга келиши ху-
сусияти, хислати ҳамда сифатини акс эттирувчи мотивлар:
аниқ, яққол, воқе бўлувчи реал мотивлар;
зарурат, юксак талаб ва эҳтиёжларда ифодаланувчи долзарб мо-тивлар;
имконият (потенция), захира (резерв), яширин (латент) хусуси-ятларини ўзида мужассамлаштирувчи мотивлар.
VII. Акс эттириш даражаси, сифати нуқтаи назардан иерархия ву-
жудга келтирувчи мотивлар.
биологик мотивлар;
психологик мотивлар;
юксак психологик мотивлар.



Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling