Эргаш ғозиев
Ўқув фаолияти мотивлари тўғрисида мулоҳазалар
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
5.4. Ўқув фаолияти мотивлари тўғрисида мулоҳазалар
Психологик маълумотларга кўра, ҳар қандай фаолият муайян мо-тивлар таъсирида вужудга келади ва етарли шарт-шароитлар яратил-гандагина амалга ошади. Шунинг учун ҳам таълим жараёнида ўзлаш-тириш, эгаллаш ва ўрганишни амалга оширишни таъминлаш учун Ўқувчиларда ўқув мотивлари мавжуд бўлиши шарт. Билиш мотивлари шахснинг (субъектнинг) гносеологик мақсад сари, яъни билиш мақсадини қарор топтиришга, билим ва кўникма-ларни эгаллашга йўналтирилади. Одатда, бундай турдош ва жинсдош мотивлар назарий маълумотларнинг кўрсатишича, ташқи ва ички номлар билан аталиб, муайян тоифани юзага келтиради. Ташқи мотивлар жазолаш ва такдирлаш, хавф-хатар ва талаб қилиш, гуруҳий тазйиқ, эзгу ният, орзу-истак каби қўзғатувчилар таъсирида вужудга келади. Буларнинг барчаси бевосита ўқув мақсадга нисбатан ташқи омиллар, сабаблар бўлиб ҳисобланади. Мазкур ҳолатда билим-лар ва малакалар ўта муҳимроқ бошқа, ҳукмрон (етакчи) мақсадлар-ни амалга оширишни таъминлаш вазифасини бажаради (ёқимсиз ҳолат ва кечинмалар ёки нохуш, ноқулай вазиятдан қочиш, ижтимоий ёки шахсий муваффақиятга эришиш; муваққат эришув муддаоси мавжуд-лиги ва ҳоказо). Бу турдаги ёки жинсдаги ташқи мотивлар таъсирида таълим жараёнида билим ва кўникмаларни эгаллаш (ўзлаштириш)да қийинчиликлар келиб чиқади ва улар асосий мақсадни амалга оши-ришга тўсқинлик қилади. Масалан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчи-ларнинг асосий мақсади ўқиш эмас, балки кўпроқ ўйин фаолиятига мойилликдир. Мазкур вазиятда ўқитувчининг ўқишга уларни жалб қилиш нияти ўқувчиларнинг ўйин мақсадининг ушалишига ҳалақит бериши мумкин, лекин изоҳталаб далиллар етишмайди. Мотивларнинг навбатдаги тоифасига, яъни ички мотивлар турку-мига индивидуал хусусиятли мотивлар кирадики, улар ўқувчи шахси-да ўқишга нисбатан индивидуал мақсадни рўёбга чиқарувчи қўзға-лиш негизида пайдо бўлади. Чунончи, билишга нисбатан қизиқиш-нинг вужудга келиши шахснинг маънавий (маданий) даражасини ошириш учун ундаги интилишларнинг етилишидир. Бунга ўхшаш мотивларнинг таъсирида ўқув жараёнида низоли, зиддиятли ҳолатлар (вазиятлар) юзага келмайди. Албатта бундай тоифага тааллукли мо-тивлар пайдо бўлишига қарамай, баъзан қийинчиликлар вужудга ке-лиши эҳтимол, чунки билимларни ўзлаштириш учун иродавий зўр беришга тўғри келади. Бундай хоссаларга эга бўлган иродавий зўр беришлар ташқи ҳалақит берувчи қўзғатувчилар (қўзғовчилар) кучи ва имкониятини камайтиришга қаратилган бўлади. Педагогик психо-логия нуқтаи назардан ушбу жараёнга ёндашилгандатўлақонли вази-ятгина оптимал (оқилона) дейилади. Таълим жараёнида бундай вазиятларни яратиш ўқитувчининг му-ҳим вазифаси ҳисобланиб, унинг фаолияти ички англанилган мотив-лар ўқувчилар хулқ-атворини шунчаки бошқариш билан чекланмас-дан, балки улар шахсини шакллантиришга, уларда мақсад қўя олиш, қизиқиш уйғотиш ва идеалларни таркиб топтиришга қаратилган бў-лади. Аниқ нарсалар, ҳодисалар ва хатти-ҳаракатлар инсоннинг фаоллиги муайян манбалар билан узвий боғланишга эга бўлса, уйғунла-шиб борса фаолият мотивлари даражасига ўсиб ўтади. Психологияда манбалар ўз моҳиятига кўра туркумларга ажратиб талқин қилинади. А. Инсон эҳтиёжлари билан белгиланувчи ички манбалар. Орга-низмнинг табиий эҳтиёжларини намоён қилувчи туғма хусусиятли ва жамоада шаклланувчи ижтимоий эҳтиёжларни вужудга келтирувчи орттирма хусусиятга эга бўлиши мумкин. Туғма эҳтиёжлар орасида ўқишга нисбатан маъно касб этувчи ало-ҳида аҳамиятга эга бўлган фаолликка нисбатан эҳтиёж ва ахборот, маълумот, хабарлар олишга эҳтиёж муҳим роль ўйнайди. Мотивга генетик ёндашилганда шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бола туғилганидан эътиборан бевосита фаоллик кўрсатиш-га мойиллик ҳукм суради: у кулади (новербал муомала шакли), қимир-лайди (фазода ўрин алмашиш), қўл ва оёқларини ҳаракатлантиради (мослашиш), ўйнайди (муҳит-бола муносабати), гаплашади (шахсла-раро муносабатга киришиш), саволлар беради (диалогик мулоқот ва бошқалар). Бунга ўхшаш хатти-ҳаракатларнинг ўзи уларни қониқти-ради, воқеликни инсоннинг ахборотларга нисбатан эҳтиёжини таж-рибаларда кўрсатиш мумкин: агар текширилувчини маълум вақтга гашқи оламдан ажратиб қўйилса, натижада унинг иродасида, ҳисси-ётида, интеллектида бузилиш содир бўлиши, зерикиши, иродавий акт тизими йўқолиши, фикр юритиш жараёни парчаланиши, иллюзион, галлюционал ҳолатлар учраши мумкин. Ижтимоий турмуш шароитида фаоллик ва информацион тақчил-лик одамларни салбий ҳис-туйғу ва кечинмаларга олиб келади, фаолият тузилиши ва унинг динамикасига путур етказилади. Ижтимоий турмушда шаклланувчи эҳтиёжлар орасида ўқув фаолиятида муҳим роль ўйновчи ва уни кучайтирувчи ижобий хусусиятли социал ва гно-стик эҳтиёжлар алоҳида аҳамият касб этади, шахсни камол топтириш жараёнида ҳукмрон воқеликни эгаллайди. Уларнинг туркумига би-лимларга нисбатан эҳтиёж, жамиятга фойда келтиришга интилиш, умумбашарий ютукларга эришишга интилиш кабилар киритилади. Б. Инсон ҳаёти ва фаолиятининг ижтимоий шароитларида аниқ-ланувчи ташқи манбалар. Бундай манбаларни талабчанлик, орзу (ку-тиш) ва имкониятлар ташкил қилади. Жумладан, талабчанлик инсонга фаолият ва хулқ-атворнинг муайян турини ҳамда шакли (кўри-ниши)ни тақозо этади. Мазкур ҳолатни қуйидаги мулоҳазалар ёрда-мида изоҳлаш мумкин: ота-она боладан овқатни қошиқда ейишни, стулда тўғри ўтиришни, «раҳмат» дейишни талаб қилса, мактаб ўқув-чидан маълум белгиланган вақтда дарсга етиб келишни, ўқитувчи ларга қулоқсолишни, берилган вазифаларни бажаришни қатъий бел-гилайди. Жамият эса хулқ, феъл-атвор орқали маълум ахлоқий нор-малар ва қоидаларга риоя қилишни, шахслараро муомалага киришиш шакллари (воситалари)ни эгаллашни ҳамда аниқ вазифаларни бажа-ришга амал қилишларини ўз фуқароларига ўргатади. Психология фанининг атамалари моҳиятида орзу ёки кутиш жа-миятнинг шахсга нисбатан муносабатининг ифодаланиш механизми ётади. Этнопсихологик стереотипларда уйғунлашган хулқ-атвор бел-гилари ва фаолиятнинг шакллари ўзига хосликка эга. Одатда, одам-лар бир ёшли бола тик юриши керак, деб ҳисоблайдилар ва улар бу туҳфани боладан кутганлиги туфайли унга алоҳида муносабатда бўла-дилар. Психологияда кутиш тушунчаси талабдан фаркли ўлароқ, фа-олият юзага келиши учун умумий муҳит яратади. Имкониятлар тўғрисида фикр юритилганда маълум фаолиятнинг кишилар иродаси билан боғлиқ (ирода акти, сифати, принципи) объек-тив шарт-шароитларни ўзида акс эттиради. Агарда одамларнинг шах-сий кутубхонаси бой бўлса, уларнинг ўқиш имконияти юқори дара-жага кўтарилади. Кишиларнинг хулқ-атвори психологик нуқтаи на-зардан таҳлил қилинганда, кўпинча уларнинг объектив им-кониятларидан чиқиб, унга ёндашинилади. Агарда бола қўлига тасо-дифан биология китоби тушиб қолса, унинг шу предметга нисбатан қизиқиши ортиши кузатилади. В. Шахсий манбалар — одамлар қизиқишлари, интилишлари, ус-тановкалари ва дунёқарашлари жамият билан муносабатини акс эт-тиришдан иборатдир. Инсон фаоллигининг манбаи — қадрият орқа-ли ифодаланиб, шахс статуси (роли)да эгаллана борилади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling