Эргаш ғозиев
Шахснинг установкаси ёки англанилмаган майллари
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
3. Шахснинг установкаси ёки англанилмаган майллари
Психология фанида хулқ-атвор ва фаолиятга қаратилган англа-нилмаган майллар орасида муайян даражада тадқиқ этилгани уста-новка (кўрсатма бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш) муаммоси ҳисоблана-ди. Ушбу умумий психологик масала грузин психологи Д.Н.Узнадзе ва унинг шогирдлари томонидан кенг кўламда ўрганилгандир. Установка инглизча 8е1 дейилади, ўзбек тилида эса кўрсатма бе-риш, англанилмаган майллар, йўл-йўриқкўрсатиш маъносида қўлла-нилиб келинади. Лекин кейинги атамалар унинг ҳақиқий моҳияти-ни, маъносини ўзида мукаммал акс эттирмайди, шунинг учун тер-минни ҳеч ўзгаришсиз қолдирса ҳам бўлади. Одатда, установка деганда, билиш фаолияти билан бевосита боғ-лиқ бўлган эҳтиёжни маълум услубда қондиришга руҳий жиҳатдан тайёр туришлик тушунилади. Установка шахснинг ўзи англаб етма-ган муайян руҳий ҳолати ёки майлидир. Бундай ҳолатда шахс бирон-бир эҳтиёжни қондириш мумкин бўлган маълум фаолиятга нисбатан руҳан тайёр туради. Установканинг мавжудлиги ва унинг қонуният-лари экспериментал тарзда таъкидлаб ўтилган илмий мактаб намоян-далари томонидан аникданган. Мазкур тажрибада синалувчига иккк-та, биттаси катта, иккинчиси эса кичикроқ соққачани узлуксиз ра-вишда бир нечта (10—15) марта кўзи юмуқ ҳолда пайпаслаб таққос-лаш таклиф қилинади. Экспериментнинг навбатдаги босқичида соқ-қачалар алмаштирилиб, баравар жисмлар ҳар хил туюлади, яъни си-налувчида иллюзия (нотўғри акс эттириш) ҳолати юзага келади. Бун-дай психологик воқеанинг вужудга келишига асосий сабаб шуки, объектив жиҳатдан ўзаро тенг соққачалар таққосланганлигида улар бир-бирига тенг эмас, деган майл билан фавқулодда субъектив шаро-итда иш тутилганлигидир. Ушбу ҳолат оддийроқ қилиб тушунтирил-ганда, таққослаш жараёни установка (кўрсатма бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш) асосида амалга оширилганлиги учун шундай оқибатга олиб келгандир. Д.Н.Узнадзенинг таъкидлашича, инсонда установка билан боғлиқ психофизиологик ҳолат марказий нерв системасигина эмас, балки унинг периферик қисми фаолиятини ҳам маҳсули бўлиб ҳисоблана-Ди. Д.Н.Узнадзенинг тажрибаларида синалувчининг ўнг қўлига нав-бат билан аввал катта, кейин кичик соққачалар бериб турилади ва бу вазият 10—15 марта такрорланади. Тажрибанинг охирги босқичида синалувчининг чап қўлига бир-бирига тенг соққалар берилади. Бу-нинг натижасида унинг чап қўлида ҳам иллюзия, яъни нотўғри идрок Қилиш вужудга келади. Кўз билан идрок қилишда иккита ўзаро тенг объектларни қайд қилишдаги установка ўнг кўзга ҳам ўз таъсирини ўтказган. Экспериментал тарзда ўрганилган установкали вазиятлар-ни такрорлаш эвазига инсонинг ўзига сезилмаган ҳолда муайян объект-ларда субъектга тааллукли «фиксал установкалар» (қайд этилган ус-тановкалар) вужудга келганлиги аникданган. Демак, установкани экс-периментал тадқиқот этиш натижасида англанилмаган майллар аста-секин қайд қилинувчи (фиксацион) даражасига ўсиб ўтиш мумкин. Ижтимоий турмушда Д.Н.Узнадзенинг натижаларига ўхшаш қатор маълумотлар шахсда мустаҳкамланиб қолганлиги туфайли установка функцияларини бажариб келмоқда: 1) бошланғич синф ўқувчилари-нинг олдида турган установкалар худди шундай тоифага кирганлиги сабабли ўқитувчининг барча топшириқларини дарҳол бажаришга тайёр турадилар; 2) ҳисобчиларга нисбатан қўрс, расмиятчи дейишлик; 3) олимларга нисбатан паришонхотирлик; 4) савдо ходимларига нисба-тан уддабуронлик, даромад қилишга устаси фаранглик; 5) боланинг ҳақгўйлиги, сир тутмаслиги; 6) қариянинг сўзи тугагунча ўсалнинг жони узилиши тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар установкага яққол ми-сол бўла олади. Шунингдек, баъзи жамоаларда, гуруҳларда, оилаларда установкага асосланиш, уларга ишонч нохуш оқибатларга олиб келади. Автори-тар тафаккур, миллий стереотип, этник расм-русумлар ҳам установ-кага мисолдир. Даволовчи шифокорнинг установкаларига беморнинг риоя қилиши ирқчилик муносабатлари, илмий унвонли зиёлиларга берилган супер (орттирма) баҳолар ва бошқалар установканинг анг-ланилмаган шаклини ўзида мужассамлаштиради. Шуни таъкидлаш жоизки, баъзи ҳолларда шахс учун англанилмаган установка ўз пози-циясини аниқ намойиш қилишда эътиқод сифатида гавдаланади, ан-гланилмаган омиллар тариқасида акс этади. Грузин психологлари томонидан установканинг турлича хислатла-ри (қўзғалувчанлик, динамиклик, статиклик, пластиклик-дағаллик, лабиллик-стабиллик, иррадиация-генерализация) ва типлари (диф-фуз, дифферианциаллашган, фиксациялашган) аникданган. Уларнинг фикрича, установканинг баъзи бир хислатлари мутаносиблиги унинг ҳар хил типларини вужудга келтиради. Психоз ва неврозлар установ-канинг патологик ўзгаришларида ўз ифодасини топади. Шунингдек, установка инсон ҳукмронлигини ва қудратини ташкиллаштиришнинг юксак даражаси саналади. У хулқ-атворининг батартиблиги ва из-чиллигининг асоси ҳисобланади. Уларнинг мулоҳазаларича, установ-ка инсонинг муайян шаклда муносабат билдиришга юксак йўсинда умумлашган тайёргарлик ҳолати, реакциянинг яққол натижасининг кодлаштирилган нейродинамик модели, мазкур реакция вақтини ол-диндан пайқаш, қолаверса, яхлит фаолият тузилишининг ажралмас жабҳаси ҳисобланади. Шунинг учун установка ўзгарувчанлик ва бар-қарорлик жипс бирлигини аникдашга хизмат қилади. У ўзининг ўзга-рувчанлик билан муносабат билдириши жавоб қайтаришнинг барқа-рорлигини таъминлайди. Установканинг юксакроқ босқичи англаниш кўринишга эга бўла-ди. Гуруҳий ва жамоавий муносабатларда унинг аъзоларини ишонти-риш (уларга таъсир ўтказиш) орқали муайян йўналишга сафарбар қилиш; фикрларда умумийликни вужудга келтириш ҳолатлари бунга ёрқин мисолдир. Ишониш ва ишонтириш одамларнинг характер хис-латига, хулқ-атворига бевосита боғлиқ. Бу ҳолат психологияда экспе-риментал тарзда тадқиқ этилган. Масалан, синалувчиларга маълум вақт оралиғида соатига қарамай, секундларини ўз ичида санаш орқа-ли бир дақиқанинг чўзилишини аниқлаш имкониятига эга бўлган-лар. Кейинчалик бу санаш сигнал бериш билан текширилиб турил-ган, баъзан «ёлғон» сигналлар, яъни лампочка ёниш билан тажриба бўлинишга йўл қўйилган. Қатнашчиларда экспериментаторга ишонч бўлганлиги сабабли хатоларга йўл қўйишган. Ишонувчанликни аникдашда «конформизм» (келишув, муроса-ю, мадора)дан фойдаланилган. Ички ваташқи келишувчанлик (конфор-мизм), ичдан келишмовчилик (ноконформизм) гуруҳий ишонувчан-лик моҳиятини ўрганиш учун объект сифатида фойдаланишган. Бир гуруҳ одамларнинг очиқ овоз бериши конформизмнинг намоён бўли-шидир. Лекин конформизм «сохталик»ни ҳам келтириб чиқариш мум-кин, унинг акс эттирувчиси эса конформист деб аталади, кўпинча идеаллардан воз кечиш ҳоллари ҳам учраб туради. Хулқ-атвор ва фаолиятнинг англанилмаган омиллари қаторига майллар киради. Ҳали дифференциялашмаган, етарли даражада анг-ланилмаган эҳтиёждан ташкил топган хулқ-атвор ва фаолиятини амалга оширишга ундовчи омил майл деб аталади. Мойиллик ҳолатига ки-риб бораётган шахс учун жалб қилаётган объектида уни нима қизиқ-тираётгани ва қайси аломат ўзига тортаётгани сабаби ноаниқлиги. Фаолият мақсади субъектига номаълумлиги туфайли майл ҳукм сура-Ди. Бундай психик ҳолат инсонларда тез-тез учраб турса-да, лекин узининг тезкор ўткинчлиги билан бошқа воқеалардан ажралиб тура-Ди. Одатда, ушбу моҳиятли психик ҳолатни ҳаракатлантирувчи эҳти-еж сўниши ёки тилакка айлантириш мумкин. Бинобарин, у хоҳиш, ният, орзу, фантазия каби шаклларга айлантириш туфайли шахс то-монидан англанилади. Бундай шаклдаги майлларнинг одамларда мавжуд бўлиши уларнинг яқин ва узоқ келажакка интилишларидан да-лолат беради. З.Фрейд майлларга нисбатан ўзига хос назария яратган бўлиб, у аксарият ҳолатда жинсий (инстинктив) майллар тўгрисида мулоҳаза юритади (либидо — жинсий майл), «эдип комплекс» («Шоҳ Эдип» асари бўйича), «психоанализ» атамалари орқали қўрқиш, ҳимоя, бе-гоналашиш сингари инстинктив мойилликни талқин қилади. Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, ҳар қандай англанилмаган майл-лар ўзидан ўзи йўқолиб кетмайди, балки улар бир босқичдан, кўри-нишдан иккинчи турга, шаклларга алмашади, мутлақо бошқача янги сифатга эга бўлади. Улар мақсадга, талабга ўсиб ўтиши билан англа-нилганлик даражасига эришади. Кўнгил ғашлик, руҳан безовталаниш, номаъум хатти-ҳаракатлар сабаби инсонга номаълум бўлса, улар анг-ланилмаган даражада эканлигини билдиради ва майл функциясини бажаради. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling