Эргаш ғозиев


,3, Инсон эҳтиёжларининг ривожланиши


Download 0.91 Mb.
bet42/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

1,3, Инсон эҳтиёжларининг ривожланиши
Муайян муҳитда яшовчи ҳайвоннинг у ёки бу тарздаги хатти-ҳара-кати аниқэҳтиёжни қондиришга қаратилган бўлади. Шу боисдан эҳти-ёж ҳайвонни фаолликка ундаш билан чекланиб қолмасдан, балки фаолликнинг турлари, шакли, ҳаракатлантирувчи кучига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ҳайвонда овқатланиш эҳтиёжини туғилиши унда фаолликни вужудга келтиради, натижада сўлак безлари ишлай бош-лайди, ўлжа қидириш, уни пойлаш, тутиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳолатлар мажмуаси юзага келади. Мазкур жараёнлар шартли рефлекслар, фаолликни келтириб чиқарувчи янги қўзғовчилар ва унга мувофиқ бўлган янги ҳаракатлар билан боғланиши мумкин, бироқ ҳайвон хатти-ҳаракатининг тузилишида ҳеч қандай ўзгариш юз бер-майди. Жаҳон физиологлари ва психологлари томонидан ҳайвонлар-да шартли рефлексларни шакллантиришга оид тажриба материалла-рида кўрсатилишича, восита сифатида фойдаланилган қўнғироқ ча-линиши ҳайвон учун ташқи қўзғатувчилар ичидан фақат овқатланишга боғлиқ сигнал (хабар) вазифасини бажаради, холос.
Ўргатилган ҳайвон томонидан тепкини босиш жараёни унга ов-қатни берилиши билан алоқадор хатти-ҳаракат тарзида амалга оши-рилади. Шунинг учун ҳайвон ҳар қандай мураккаб шартли рефлекс-лар ёрдами билан ўз хатти-ҳаракатини амалга оширган бўлишига қара-май, эҳтиёжлар бевосита унинг психикасини акс эттириш муайян объектга йўналтириш, хулқини идора қилиш функциясини бажара-ди. Чунки ҳайвон аъзоларинингбиологик-табиий эҳтиёжлари психик акс эттириш мазмуни ва сифатини, ташқи олам таъсирига нисбатан жавоб сифатида пайдо бўлувчи хатти-ҳаракатларни мувофиқлашти-риб туради.
Инсоннинг фаолияти, хулқ-атвори, хатти-ҳаракати ҳайвонларни-кидан тубдан фарқ қилади, уларни таркиб топтириш мутлақо бошқа асосга қурилади. Мисол учун болани овқатланиши, хатти-ҳаракати, қошиқдан фойдаланиш, махсус ажратилган жойда ўтириш, овқат ейиш қуролини ишлата олиш унингтабиий эхтиёжлари туфайли юзага келган деб эътироф этиш ҳақиқатдан узоқфикр, чунки унинг негизида ётув-чи механизмлар сири тушунтириб берилмаган. Ўз-ўзидан маълумки, табиий эҳтиёжни қондириш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши шарт эмас, инсонда уйқуга эҳтиёж туғилса, у ҳолда ҳеч қандай юмшоқ ўринга, диванга талаб сезилмайди, чарчаган одам дуч келган жойда ўз эҳтиёжини қондираверади. Маданий хатти-ҳаракатлар, одатлар-нинг инсонда вужудга келиши ижтимоий тарбиянинг таъсирида та-биий эҳтиёжларни қондиришнинг воситаси, шарти сифатида гавда-ланиб, қуроллар, буюмлар уларнинг таркибий қисмига айлана бош-лайди. Бундай хатти-ҳаракатлар шаклини келтириб чиқарувчи асо-сий манба туб маънодаги эҳтиёж эмас, балки уни қондиришнинг жамият тараққиёти талаб қилган қоидалари, усуллари, камолот тақо-зо этувчи маданий кўникмалар ҳисобланади. Жамиятнинг тараққиёт босқичларига биноан табиий эҳтиёжларни қондиришнинг янгидан-янги, янада такомиллашган воситалари инсоният томонидан ярати-лаверилади ва булар эҳтиёжлар таркиби билан қоришиб кетади. Ма-даний ва маънавий эҳтиёжлар тўғрисида ҳам худди шу тарздаги ўзга-ришлар юз беради, шахснинг бошқа кишилар билан мулоқотга кири-шиши, билимларни ўзлаштиришда техник воситалардан фойдалани-ши, нутқ ва кийиниш маданиятининг ўсиши, уларни қондиришга нисбатан талаб даражасининг ортиши мазкур эҳтиёжлар риожлани-шини таъминлайди.
Психологияда эҳтиёжлар ривожланишининг бир неча босқичлари мавжуд эканлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Чунки эҳтиёжлар инсон онтогенезида пайдо бўлиб, то умрининг охиригача ўзгариб, такомил-лашиб боради. Кишилик жамиятларида эҳтиёжлар бир-биридан ҳам моҳият, ҳам шакл жиҳатидан тафовутга эга бўлганидай, ёш даврлари-га қараб, улар худди шундай мезонлар бўйича ўзаро фарқланадилар.
Бола фаоллигини ривожлантиришнингдастлабки босқичларидаёқ, биологик жиҳатдан аҳамият касб этувчи буюмлар, жисмлар устувор-лик хусусиятига эга бўлмайдилар, аксинча уларнинг инсон томони-дан фойдаланиш усуллари эҳтиёжларнинг омиллари тариқасида гав-даланади. Бинобарин, мазкур буюмлар, аслаҳаларнинг ижтимоий таж-рибаларини эгаллашдаги аҳамияти, роли намоён бўлишнинг меха-низмлари сифатида майдонга келади. Болаларнинг худди шу йўсинда эгаллайдиган хатти-ҳаракатларининг янги шакллари — бу жамият то-монидан ижтимоий амалиёт вазифаларига муносиб равишда иш-лаб чиқилган усулларидан иборат бўлиб, буюмлар билан шахснинг муносабати тарзида юзага келади, кишининг кундалик фаолияти ичи-дан муҳим жой эгаллайди. Стол атрофида ўтириш, қошиқбилан овқ-ат ейиш, кроватда ухлаш, телевизор томоша қилиш, ўйинчоқўйнаш, катталар билан муомала қилиш юқоридаги фикр моҳиятини яққол-лаштиришга ёрдам беради. Эҳтиёжни қондиришнинг воситаларидан фойдаланиш қоидалари ижтимоий муомала усуллари, фаолиятни амал-га оширишнинг йўл-йўриқлари катта ёшдаги одамлар томонидан ёшларга ўргатилади. Ўз эҳтиёжларини муайян буюмлар воситасида қондиришга ва уларни муайян фаолият турига татбиқ этишнинг инсоний шаклларини эгаллашга ўргатиш махсус машқлар орқали амал-га оширилиб, «Етук шахс — бола» тарзида юзага келади. Демак, бола эҳтиёжи қондирилаётган инсоний шарт-шароитлар таъсири остида шахснинг хулқ-атвори воситалар аҳамияти билан эмас, балки уларнинг ижтимоий қиймати билан белгиланади. Эҳтиёжларнинг қонди-рилиш даражаси, унинг оғир ёки енгил кўчиши шахснинг шакллани шида муҳим аҳамиятга эга, шу боисдан уларни қондириш мақсадга мувофиқ, оқилона мезонларга суяниб амалга оширилса ижтимоий аҳамияти янада ортади.
Инсонда маданий ва маънавий эҳтиёжлар турмуш тажрибаси ор-тиши, билим савияси кенгайиши, махсус машқлар эгалланиши, иж-тимоий ҳаёт қоидаларига узлуксиз равишда риоя қилиши, нарса ва ҳодисаларга муносабати ўзгариши туфайли ривожлана боради. Одам тобора баркамол бўла бориши унинг олдига янгича талаблар қўяди уларни бажариш эса эҳтиёжнинг янги, нисбатан мураккаб, моҳият жиҳатдан теран хусусият касб этувчи шаклларни вужудга келтиради уларнинг қондирилиши эсатузилишга эга бўлган воситаларни тақозо этади. Маълумотлилик акл-заковат кўрсаткичининг юксалиши, ис-теъдод аломатларининг рўёбга чиқиши, фаолликнинг ортиши, хатти-ҳаракат таркибида кераксиз бўғинларнинг камайиш эҳтиёжи тако-миллашган шаклининг намоён бўлишини таъминлайди. Инсон ком-форт сари интилар экан, демакки, унда янги эҳтиёжлар юзага келади, уларни қондирилиши эса янги бир сифат даражасига кўтарилади. Маданиятнинг янги қирралари очилиши, маънавиятни эгаллашга нисбатан хоҳиш-истакнинг кучайиши, фан ва техниканинг тараққи-ёти, миллатлараро муносабатлар кўламининг кенгайиши ранг-баранг эҳтиёж турлари ва шакллари ривожланишига муҳим шарт-шароитлар яратади. Инсоннинг баркамоллик сари интилишдаги имкониятлари-ни рўёбга чиқариш орзуси эҳтиёжлар ривожланиши ҳаракатланти-рувчи кучга айланади.
Психология фанида эҳтиёж қуйидаги типларга ажратилади:
Индивидуал — якка шахсга йўналтирилган.
Гуруҳий — реал гуруҳлар моддий ва маънавий интилиши.
Жамоавий — жипслашган гуруҳпар талаби мажмуаси.
Ҳудудий - этник гуруҳнинг муайян ўзига хос талаблари қонда-рилиши
Этник — маълум миллат ёки халқларнинг сафарбарлигини таъ-минлаш.
Умумбашарий - ер юзи халқларининг умумий талабларининг мажмуавий акс этиши.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling