Эргаш ғозиев


Семинар машғулоти учун мавзулар


Download 0.91 Mb.
bet50/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Семинар машғулоти учун мавзулар
Эҳтиёжлар фаолликнинг манбаи сифатида.
Эҳтиёжнинг турлари тавсифи.
Инсонда эҳтиёжларнинг ривожланиши.
Қизиқишнинг психологик тавсифи.
Установка тўғрисида умумий тушунча.
Шахс эътиқоди ва дунёқараши ҳақида мулоҳазалар.
Мотив ва мотивациянинг назарий масалалари.
Мотив муаммоси ва унинг ечимлари.
Шахснинг шаклланишида мотивациянинг ўрни.

Уқув фаолияти мотивлари талқини.


Психологияда мотив классификацияси.
Реферат учун мавзулар
Эҳтиёжлар тўғрисида умумий тушунча.
Қизиқишнинг психологик жабҳалари.
Установканинг психологик моҳияти.
Шахс эътиқоди ва дунёқараши.
Мотив ва мотивация ҳақида мулоҳазалар.
Мотив ва мотивация классификацияси.
Ўқув мотивлари ва уларни шакллантириш.
Адабиётлар
/. Лнаньев Б.Г Человек как предмет познания. -Л.: ЛГУ, 1968. 2 БоэкювичЛИ Личность и ее формирование в детском возрасге. -М.: 1968.
Вилъюнас В.К. Психологические механизмм биологической мо-тивации. -М.: МГУ, 1986.
Ковалев А.Г. Психология личности. -М., 1970.
Ковалев В.И. Мотивь! поведения человека. -М.: «Наука», 1988.
Леонтъев А.Н. Деятельность. Сознание. Личность. -М.: «Поли-тиздат», 1975.
Обуховский К. Психология влечений человека. -М.: 1972.
Узнадзе Д.Н. Психологические исследования. -М.: 1966.
Хайнц ХекХаузен. Мотивация и деятельность. Т.1, Т.2., М., 1986.
10. Якобсон П.М. Психологические проблемь1 мотивации поведе-
ния человека. — М.: 1969.
//. Ғозиев Э.Ғ. Фаолият ва хулқ-атвор мотивацияси. —Т.: «Универ-ситет», 2003.
12. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. -Т.: «Университет», 2002


ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
ШАХСНИНГ ҲИССИЙ-ИРОДАВИЙ ЖАБҲАЛАРИ
VII БОБ. ҲИССИЁТ 1. Ҳиссиёт туғрисида умумий тушунча
Ҳиссиёт борлиққа, турмушга, шахслараро муносабатга нисбатан шахсни субъектив кечинмаларининг акс эттирилишидир. Шахс ти-рик мавжудод бўлиши билан бирга жамият аъзоси ҳамдир, шунинг-дек, яккаҳол (индивидуал) инсон сифатида теварак-атрофдаги нарсалар ва ҳодисаларга нисбатан муносабатларини холисона (объектив) акс эттиради, инъикос қилади. Акс эттириш жараёни фавқулодда ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: а) шахснинг эҳтиёжини қонди-риш имкониятига эгаликни; б) қондиришга ёрдам берадиган ёки қар-шилик кўрсатадиган объектларга субъект сифатида қатнашишни; в) уни ҳаракат қилдирувчи, билишга интилтирувчи муносабатларини ва ҳоказо. Субъектив муносабатларнинг инсон миясида ҳис-туйғулар, эмоционал ҳолатлар, юксак ички кечинмалар тарзида акс этиши ҳис-сиёт ва эмоцияни юзага келтиради. Ҳиссиёт — яққол воқеликнинг эҳтиёжлар субъекти бўлмиш шахс миясида объектларга нисбатан унинг учун қадрли, аҳамиятли бўлган муносабатларининг акс эттирилиши-дир. Мулоҳазалардан кўринибтурибдики, муносабат атамаси бир неча марта матнда қайд қилинди, шунинг учун унга айрим изоҳлар бериш мақсадга мувофиқдир. Психологияда ҳали бир талай терминлар, ата-малар, тушунчалар мавжудким, уларга моҳият, маъно, кўлам, сифат, шакл жиҳатидан қўлланилиши юзасидан баъзи бир тузатишлар кири-тилиши айни муддао бўлар эди.
Психология фанида муносабат тушунчаси икки хил маънода қўлла-нилиб келинади: 1) субъект (шахс) билан объект (нарса) ўртасида табиий ҳолда (тарзда) юзага келадиган ўзаро алоқа ўрнатиш (объек-тив муносабатлар); 2) ўрнатилган алоқаларнингакс эттирилиши (уларнинг кечинмаси), хусусий субъектнинг эҳтиёжлари ва уларнинг объект-лараро муносабати (субъектив муносабатлар), бинобарин, намоён бўлган эҳтиёжларни қондиришга шай турган нарсалар билан одам ўртасидаги муносабат маъносида ишлатилади. Ҳиссиёт тушунчаси кундалик турмушда ва илмий психологик манбаларда ҳар хил маъно-Да қўлланилади. Жумладан, ҳиссиёт ўрнида сезгилар, англанилмаган майллар, англанилмаган хоҳишлар, тилаклар, мақсадлар, талаблар тушунчалардан фойдаланилади. Бу ҳолатлар ўртасидаги ўзаро ўхшаш-ликка асосланиб ишлатилиши кундалик турмуш воқеалари бўлиб ҳисобланади, холос. Илмий нуқтаи назардан келиб чиқиб тахлил қилинганда «Ҳиссиёт», одатда, тирик мавжудодлар миясида, яъни шахсларнинг эҳтиёжларини қонлирувчи ва унга монелик қилувчи объектларга нисбатан унинг (одамнинг) муносабатларини акс этти-риш маъносида қўлланилади.
Жаҳон психологиясида «ҳиссиёт» билан «эмоция» терминлари (ай-ниқса, чет мамлакатларда) бир хил маънода ишлатилади, лекин улар-ни айнан бир хил ҳолат деб тушуниш мумкин эмас. Бундай нуқсон оммабоп адабиётларда, чет элларда чоп этилган дарсликларда акса-рият ҳолларда учрайди. Одатда, ташқи аломатлари яққол намоён бўла-диган ҳис-туйғуларни ички кечинмаларда ифодаланишдан иборат психик жараён юзага келишининг аниқ шаклини эмоция деб аташ мақсадга мувофиқ. Масалан, рангларнинг ўзгариши, юзларнинг таъ-бассумланиши, лабларнинг титраши, кўзларнинг ярқираши, кулги, йиги, ғамгинлик, иккиланиш, саросималик ва бошқалар эмоциянинг ифодасидир. Лекин ватанпарварлик, жавобгарлик, масъулият, виж-дон, меҳр-оқибат, севги-муҳаббат сингари юксак хислатларни эмо-ция таркибига киритиш ғайритабиий ҳодиса ҳисобланар эди. Ушбу ҳиссий кечинмалар ўзининг моҳияти, куч-қуввати, давомийлиги, таъ-сирчанлиги, йўналганлиги билан бир-биридан кескин фарқ қилиш-ларига қарамай, уларни эмоция сифатида талқин қилиш оддий саф-сатага айланиб қолган бўлар эди. Шу боисдан уларнинг ўзаро энг муҳим фарқи шундаки, бириси ижтимоий (ҳиссиёт), иккинчиси эса (эмоция) индивидуал, хусусий аҳамият касб этади.
Таъкидлаб ўтилган мулоҳазаларга қарамасдан, ҳиссиёт билан эмо-циянинг ўзаро бир-биридан қатъий чеклаб қўйиш ҳам баъзи англа-шилмовчиликни келтириб чиқариши мумкин. Фаолият, хулқ-атвор, муомала субъекти ўзининг шахси ҳамда жамияти учун аҳамияти ҳисоб-ланган нарсалар ва ҳодисаларни акс эттирувчи муносабати ҳиссиётда мужассамлашади. Шахснинг индивидуал ҳаёти ва фаолиятига алоқа-дор (хоҳфойдали, хоҳзарарли бўлишдан қатъи назар) омиллар, қўзғов-чилар, турткиларни ифодаловчи ҳамда келиб чиқиши инстинктлар, шартсиз рефлекслар, ирсий белгилар (овқатланиш, жинсий, ҳимоя-ланиш, қўрқиш ва бошқалар) билан боғлиқ содда ҳиссий ҳолатлар «эмоция» дейилади. Эмоциялар нафақат инсонларга, балки жонли ривожланган мавжудодларга ҳам тааллукли руҳий (психик) ҳолатлар-дир. Ҳайвонлардаги эмоциялар ўзгариши мураккаб бўлган табиий-лик (ирсий) аломатларга асосланувчи содда тузилишга эгадир. Одам билан ҳайвон эмоциялари ўзларининг моҳияти, тузилиши, таъсир-чанлиги, жадаллиги, сифати, шакли билан кескин тафовутланади. Эмо-циялар ташқи кўринишга хослиги билан, муваққат хусусиятга эга эканлиги билан ҳиссиётдан фарқланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, хиссиёт ҳайвонот оламига хос кечинма эмас, у акл-заковат субъекти саналмиш ҳазрати инсонгагина хос, холос, чунки эмпатик (ҳамдард-лик) ҳис-туйғулар шахснинг мукаммаллик босқичига кўтарилишига кафолат негизидир.
Ҳиссиёт билан эмоция (унинг юксак даражалари назарда тутила-ди) инсон шахсининг ижтимоий-ҳаётий шарт-шароитларида юзага келган, одамнинг ижтимоий-тарихий тараққиётида шаклланган (эво-люиион йўсинда), муайян ижтимоий муҳитда (жамиятда) истиқомат қилувчи кишилартомониданўзлаштирилган ғоялар, меъёрлар, қонун-қоидалар, низомлар, қадриятларни акс эттирувчи англанилган ҳис-туйғулар, мураккаб ички кечинмаларни вужудга келиш жараёнидир.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling