Эргаш ғозиев


Одам ва ҳайвон эмоциялари


Download 0.91 Mb.
bet53/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

4. Одам ва ҳайвон эмоциялари
Шахснинг эмоционал ҳолатлари ва кечинмаларининг психолог-лар ва физиологлар томонидан экспериментал тарзда тадқиқот қили-нишига қараганда, юксак даражада ташкил топган ҳайвонлар эмоция-ларининг физиологик механизмларидан инсонники жуда катта тафо-вут қилмайди. Лекин муаммо ҳиссиётнинг мазмуни, сифати, шакли, ифодаланиши нуқтаи назаридан таҳлил қилинганда инсон билан ҳай-вон эмоцияси (ҳиссиёт) орасида кескин фарқ мавжудлиги намоён бўлади. Табиатшунос ва инсоншунос олимлар ҳайвонларда эмоцио-нал реакциялар, ҳолатлар мавжудлигини тан олсалар-да, бироқ улар-да мураккаб ҳиссиёт, юксак ҳис-туйғулар борлигига шубҳа билан Қарайдилар ёки инкор қиладилар. Бу фикрга тўлиқ қўшилиш мум-кин, чунки инсонларда шундай ҳис-туйғулар борки, бундай ҳиссиёт Ҳайвонларда бўлиши мумкин эмас, ваҳоланки ғазабланиш, қўрқиш, жинсий майл, қизиқувчанлик, хурсандлик, ғамгинлик ҳар иккаласи да учрайди, аммо улар сифат ва мазмун жиҳатдан бир-бирларидан кескин тафовутланади.
Инсон эмоциялари ижтимоий ҳаётнинг шарт-шароитларига мос-лаштирган (патологик ҳоллар истисно қилинганда), «онгли зот»га тааллуқли табиат ва жамиятга нисбатан муносабатларида намоён бўла-ди, мақсадга мувофиқлаштириш ҳамда бошқариш хусусиятига эга. Очлик ҳисси, жинсий майл ва бошқа инстинктлар соҳалардаги эмо-циялар ҳайвон билан инсонда ўхшаш бўлса-да, лекин уларнинг ифо-даланишида фаркданиши мавжуд. Буларнингбарчаси инстинктив ҳара-кат бўлиши билан бирга инсонийлашидан иборат узоқ эволюцион, ижтимоий-тарихий тараққиёт йўлини босиб ўтган, мураккаб қийин-чиликларни енгиш эвазига мазкур кўрсаткичга эришган.
Инсон ҳиссиётининг ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари мав-жуд бўлиб, улардан энг асосийси сабабий боғланишларга (детерми-нирлашган) эгаликдир. Худди шу боис инсон ҳиссиётларининг био-логик ва физиологик таҳлили, уларнинг туб мазмунини очиб бермай-ди, шунингдек, ҳиссиётлар инсон шахснинг онгли ва онгсиз хатти-ҳаракатларини амалга оширувчи кучга, яъни мотивга ўсиб ўтиш йўлла-рини изоҳлаб беришга қодир эмас. Маълумки, эмоцияларнинг «инсонийлашуви» ҳиссиётлар ичидан кечиши мазмуни ва сифатлари жи-ҳатидан ҳайвонларники билан қиёсланганда ўзининг ранг-барангли-ги, мураккаблиги билан шахсники устувордир. Инсонларнинг меҳ-нат, маънавият, сиёсат. оила, ишлаб чиқариш билан ўзаро муноса-батлари, шунингдек, табиат билан одамлар орасидаги, шу билан бир-га шахслараро муносабатлар бир қатор инсоний ҳиссиётларнинг ва уларни ифодалаш, татбиқэтиш воситаларини вужудга келтиради Шахс юз ифодалари, бошини тебратиш билан, хўрсиниш орқали ўзгаларга ҳамдардлик (эмпатия) туйғусини билдиради. Болаларга одоб билан жавоб беришни, суҳбатдошига илиқ, самимий жилмайишни, қария ва ногиронларга ҳурмат билан жой бўшатишни, кичкинтойларга меҳ-рибонликни шакллантириш лозим. Шахс ўз ҳис-туйғуларини ўзи бо-шқаради, уларни меъёрий ҳужжатлар, ижтимоий турмуш қоидалари, этник расм-русумлар, одатлар, анъаналар, процессуал қонунлар нуқ-таи назаридан гоҳ маъқуллайди, гоҳ қоралайди. Шу билан бирга инсонлар кучли ва жўшқин эмоциялари кечишида ташқи хотиржам-ликни сакдай биладилар. Уларнинг баъзилари ўз ҳиссиётларини бер-китиш учун ўзларини бефарқ тутадилар, салбий эмоцияларни ифода-лашга интиладилар. Шахс ўзининг мимика ва пантомимикаларини бошқариш имкониятига эга, лекин органлардаги табиий ўзгаришлар-ни ушлаб туриш мумкин эмас. Масалан, нафас олиш, қон айланиш, овқат ҳазм қилиш, кўз ёшларини ушлаб туриш, рангни қизартириш, оқартириш ва ҳоказо.
Эмоцияларнинг ифодаланиши қуйидаги кўринишларга эга бўли-ши мумкин:1) ифодали ҳаракатлар (мимика ва пантомимикалар); 2) организмдаги турли ҳодисалар (ички аъзолар фаолияти ва ҳолати-нинг ўзгариши; 3) гуморал хусусиятдаги ўзгаришлар (организмнинг қон таркибидаги, суюқликдаги кимёвий ўзгаришлар, модда алмашиш ва ҳоказо). Эмоцияларнинг ташқи ифодасига мимика, имо-ишора, важоҳат, қадди-қомат ўзгариши, ташқи секреция безлари фаолияти (ёш, сўлак, тер ажралиши), хатти-ҳаракатлар (тезлиги, кучи, йўнали-ши, мувофиқлашуви), нутқнинг хусусиятлари ва бошқалар. Эмоция-лар, ҳис-туйғулар мазмуни, сифати, шакли жиҳатидан этнопсихоло-гик хусусиятига эга.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling